3.1.Ўқувчиларни амалиёт ўтишлари учун корхоналар билан шартномалар тузиш
Коллеж ва ишлаб чиқариш корхонаси ўртасида тузилган шартнома ўқувчиларнинг ушбу ишлаб чиқариш корхонасида амалиёт ўтишлари учун асосий ҳужжат ҳисобланади.
Шартномага асосан ўқув юрти томонидан ишлаб чиқариш амалиётининг ўтиш муддатлари, жойи ва тайинланган амалиёт раҳбари кўрсатилган холда буйруқ чиқарилади.
Корхона раҳбари ўқувчиларни амалиёт ўтиши учун буйруқ чиқаради.Унда амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш қоидалари, амалиёт дастури асосида амалиёт ўтувчиларга шароит яратиш тадбирлари, меҳнатни мухофаза қилиш, ўқувчиларни корхона ички тартибига бўйсунишларини назорат килиш кўрсатилади, корхона томонидан амалиёт раҳбари тайинланади.
3.2.Ўқувчиларни амалиёт ўтиш жойларига тақсимлаш.Амалиёт раҳбарларини тайинлаш
Амалиёт учун раҳбарликга ишлаб чиқариш билан яқиндан таниш юқори малакали ўқитувчилар жалб этилади.
Ўқувчиларни амалиёт ўтиш жойига тақсимлашда имкони борича улар ўқишни тамомлагандан сўнг ишга бориш мумкин бўлган корхонага юборилиши мақсадга мувофиқдир.
Коллежни буйруғи билан амалиётга юбориладиган ўқувчилар ва раҳбарлар тайинланади. Буйруқда амалиёт ўтиш муддатлари ва амалиёт ўтиш корхонасига ўқувчиларнинг етиб бориш вақтлари аниқ белгиланади.
Амалиётга ўқувчилар қоидага биноан гуруҳларга бўлиниб юборилади.
Ҳар бир тайинланган амалиёт раҳбари амалиёт давомида мунтазам равишда амалиёт ўтиш жойига бориб туриши керак.
3.3.Амалиёт даврида назарий машғулотлар
Амалиёт бу ўзига хос малакали тайёргарлик бўлиб, бунда ўкиш ва ишлаб чиқариш жараёни қўшилади. Амалиёт даврида ўқувчилар учун кафедра ўқитувчилари ва ишлаб чиқаришдан тайинланган раҳбарлар томонидан маърузалар мавзулари ва уларнинг хажми режалаштирилади. Ушбу машғулотларнинг максади, амалиёт давомида ўқувчилар фаоллигини ошириш, амалиёт дастуридаги саволларни чуқур ва тўла ўзлаштиришини таъминлашдир.
Маърузалар семинар тарзида олиб борилиши керак. Семинарларда амалиётдаги саволлар мухокама қилинади, ўқувчиларнинг мустақил ишлари назорат қилинади, ўқувчиларни махсус топшириқларни бажаришда юзага келган саволлар буйича маслаҳатлар берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |