Ызбекистон республикаси
Амалиёт ҳисоботини тузиш тартиби
Download 2.14 Mb.
|
2016.Куриклаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Амалиёт мазмуни
- Якуний қоидалар
Амалиёт ҳисоботини тузиш тартиби
Ҳисобот тўғри ва аниқ равшан қўлда ёзилган бўлиши керак. Ҳисобот варақлари рақамланган бўлиши шарт. Ҳисоботни тузишда жадвал, схема ва расмлардан фойдаланиш ҳамда корхонада ишлатиладиган ҳар хил бланкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоботни тузиш мақсадга мувофиқдир. Ҳисоботнинг умумий ҳажми стандарт оқ қоғозда 30-40 варақ атрофида бўлиши шарт. Ҳисоботда амалиёт дастурида кўрсатилган ҳамма масалаларни ҳал қилган бўлиши керак. Амалиёт ҳисоботи қуйидаги тартибда тузилиши шарт: 1. Титул варағи 2. Мундарижа 3. Ҳисобот режаси 4. Кириш 5. Амалиёт мазмуни 6. Иловалар 7. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 8. Ўқувчининг амалиёт юзасидан хулосаси. Ҳисоботдаги жадваллар, формулалар ва расмлар давлат стандарти талаблари асосида ифодаланиши керак. Ҳисобот муқоваси қалин қоғозда тайёрланиши шарт.Муқованинг биринчи варағи ҳисоботнинг титул варағи ҳисобланади.Йиғилган ва тикилган ҳисобот варағлари А4 формат ўлчамида кесилиши керак. Агар иловадаги схемалар, расмлар ёки бошқа материаллар А4 форматидан катта бўлса, у ҳолда А4 формати ўлчамида букиб тахланади. Амалиёт тугагандан сўнг, ҳисобот, кундалик иш дафтари ва корхона томонидан ажратилган раҳбар таснифномаси (характеристикаси) ўз вақтида кафедрага топширилиши лозим. Ҳисобот ҳимоясидан олдин у амалиёт раҳбарлари томонидан тақриз қилинади ва баҳоланади. Амалиёт мазмуни 1.Лойиҳалаш институтлари билан танишиш 2.Амалиёт ўтказилган ташкилот бошқарув структурасининг тузилиши. 3.Амалиёт ўтказилган ташкилот бўлимлари тузилиши ва улар бажарадиган ишлар. 4. Лойиҳа ишлари билан танишиш, келишув ва тасдиқлаш ишлари билан танишиш 5.Турар жой ва жамоат биноларидан фойдаланиш ишларида қатнашиш ва улардан олинган натижалар. 6.Чизмакаш лавозимида ишлаш. 7.Архитектура лойиҳалаш, курс лойиҳалаш ишларига материаллар тўплаш 8.Амалиёт раҳбари томонидан берилган мавзу бўйича бажарилган ишларнинг натижалари. Якуний қоидалар 1. Амалиёт даврида хар бир ўқувчи корхонанинг ички қонун-қоидаларини тўла бажарган холда, амалиёт дастурида кўрсатилган барча топшириқларни ишлаб чиқаришнинг муайян шарт ва шароитлари билан боғлик холда ўз вактида бажариш керак. 2. Ўқувчи ўзига юклатилган вазифаларни ўз ҳоҳишича ўзгартирмаслиги ва белгиланган муддатда бажариши шарт. 3. Ўқувчи ишлаб чиқариш амалиёти ҳисоботи устида мунтазам ишлаши ва амалиёт якунига келиб ҳисоботни тайёрлаши керак. Download 2.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling