Қизилмия илдизи целлюлозасидан олинган наноцеллюлоза намуналарининг тузилиши ва хоссаларини тадқИҚ Қилиш
Download 118.08 Kb.
|
6-tezis doniyor 2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-расм. ҚИЦ ва НЦ намуналарининг дифрактограммаси
1-расм. ҚИЦ ва НЦ намуналарининг
ИҚ-спектрлари. 1. ҚИЦ; 2. НЦ-40%; 3. НЦ-50%; 4. НЦ-55%; 5. НЦ-60%; 6. НЦ-65%. НЦ намуналарининг ИҚ спектрларида 3419 см-1 соҳасида молекулалараро ва ички молекуляр водород боғларга мос келувчи гидроксил гуруҳларининг валент тебранишлари намоён бўлди. Метилен ва метин гуруҳларидаги С-Н боғларининг валент тебраниши 2903 см-1 соҳаларда намоён бўлди. Шу билан биргаликда кислота гидролизи концентрациясининг ортиши билан 3419 см-1, 2903 см-1 ва 1662 см-1 соҳалардаги ютилиш интенсивлиги пасайиши кузатилган. Ушбу ютилиш соҳаларида жойлашган чўққилар C-H, О-H ва адсорбцияланган сув молекулалари тебранишларига тўғри келади [5]. Олинган намуналарнинг аморф-кристалл тузилишини ўрганиш мақсадида рентгенографик тадқиқотлар олиб борилди (2-расм). 2-расм. ҚИЦ ва НЦ намуналарининг дифрактограммаси ҚИЦ; 2. НЦ-40%; 3. НЦ-50%; 4. НЦ-55%; 5. НЦ-60%; 6. НЦ-65%. Рентгенографик тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, кўриб чиқилган 2θ=5-40o бурчак соҳасида аморф соҳа билан бирга целлюлозага хос бўлган барча кристаллик рефлекслари мавжудлиги аниқланди. Шу билан биргаликда НЦ олиш жараёнида кислота концентрацияси ва гидролиз ҳарорати ошиши ҳисобига намуналарнинг пик интенсивлиги дастлабки целлюлоза намунасига нисбатан ошганлиги кузатилди ва КД кислота концентрацияси 40% дан 60% га оширилганда 59% дан 81% гача ўзгариши аниқланди. Кислота концентрациясини янада ошириш НЦ намуналарининг КД га салбий таьсири кўзатилди, яьни 65 % кислота эритмасида олинган НЦ намунасининг кристалланиш даражаси 68 % ни ташкил этиши аниқланди, бу эса кислота концентрацияси ошиши целлюлозанинг кристалл структурасига таъсир қилиш ҳисобига амалга ошганлиги билан изоҳланди. Атом куч микроскопик тадқиқотлари орқали НЦ заррачалари катта қисмининг ўлчамлари 40 нм дан 170 нм гача оралиқда бўлган сферик шаклдаги нанозаррачалардан иборат эканлиги кузатилди. ҚИЦ дан НЦ олиш имкониятлари ўрганилди, НЦ нинг тузилиши ва хоссалари кислота концентрацияси, ва гидролиз ҳароратига боғлиқлиги кўрсатилди. Aдабиётлар 1.Wang Y., Wei Li.J., Wang, F.Q. and Kong, L. Homogeneous Isolation of Nanosellulose by High Pressure Homogenization. Journal of Material Science and Chemical Enginerering, (2013) 49-52. https://DOI:10.1007/s12221-015-0572-1 2, Atakhanov A. A, Kholmuminov A. A, Mamadiyorov B. N, Turdikulov I. Kh, and Ashurov N. Sh. Rheological Behavior of Nanocellulose Aqueous Suspensions (2019) 189-195 Download 118.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling