Қизилмия илдизи целлюлозасидан олинган наноцеллюлоза намуналарининг тузилиши ва хоссаларини тадқИҚ Қилиш


Download 118.08 Kb.
bet1/3
Sana03.02.2023
Hajmi118.08 Kb.
#1153004
  1   2   3
Bog'liq
6-tezis doniyor 2022


УДК 676.25.038.43
ҚИЗИЛМИЯ ИЛДИЗИ ЦЕЛЛЮЛОЗАСИДАН ОЛИНГАН НАНОЦЕЛЛЮЛОЗА НАМУНАЛАРИНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА ХОССАЛАРИНИ ТАДҚИҚ ҚИЛИШ
Д.Ж. Эргашев, Б.Н. Мамадиёров, А.А. Атаханов
ЎзРФА Полимерлар кимёси ва физикаси институти
e-mail: doiyor_ergashev94@mail.ru

Аннотация:
Мазкур ишда қизилмия илдизи целлюлозасидан кислотали гидролиз усули ёрдамида наноцеллюлоза (НЦ) олинди. НЦ ўлчамлари, тузилиши ва хоссалари ёруғликнинг динамик сочилиши, инфрақизил спектроскопик, рентгеноструктуравий таҳлил, атом куч микроскопик усуллар билан тадқиқ қилинди.
Annotation:
In this study nanocellulose(NС) was obtained from licorice root cellulose by acid hydrolysis. The structure of NС was investiged by means of Fourier-Transform Infrared spectroscopy (FTIR), X-ray diffraction analysis, dynamic light scattering and atomic force microscopy (AFM).

Калит сўзлар. Қизилмия илдизи целлюлозаси (ҚИЦ), наноцеллюлоза (НЦ), полимерланиш даражаси (ПД), кристалланиш даражаси (КД).
Key words. Licorice root sellulose (LRS), nanocellulose (NC), degree of polymerization (DP), degree of crystallization (DC).

Охирги йилларда жаҳон амалиётида саноат миқёсида мутлақо янги хоссага эга бўлган махсулот турларини яратиш ва ишлаб чиқариш технологияларини жорий этиш бўйича тадқиқотлар жадал суръатлар билан олиб борилмоқда [1].


Табиий полимерлардан олинган нанозаррачалар ноёб хусусиятларга эга наноматериалларни яратиш учун асос сифатида катта қизиқиш уйғотмоқда. Шу ўринда ер юзидаги энг кенг тарқалган ва қайта тикланувчан табиий полимер хисобланган целлюлозанинг модификацияланган шакли НЦ нинг ҳосилаларига катта эьтибор берилмоқда [2].
НЦ асосан дарахт ёки пахта целлюлозасидан олинади [3]. Сўнгги йилларда зиғир, гуруч сомони, буғдой сомони, маккажўхори пўстлоғи, бамбук каби бошқа манбалардан НЦ олиш бўйича турли тадқиқотлар ўтказилган [4]. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, қизилмия илдизи чиқиндисидан целлюлоза ва унинг модификацияланган шакли НЦ манбаи сифатида кенг ўрганилмаган.
ҚИЦ дан НЦ олишда гидролизловчи агент сифатида сулфат кислотанинг (H2SO4) нинг 40, 50, 55, 60, 65 % сувли эритмаларидан фойдаланилди, гидролиз ҳарорати 25-50 oС, гидролиз давомийлиги 60 дақиқа модул 1:10 ҳамда 30 мин давомида 44 кГц частотада ултратовушли диспергаторда ишлов бериш орқали НЦ наъмуналари олинди.
Олиб борилган тадқиқот натижалари асосида, кислота концентрацияси ва гидролиз жараёни ҳарорати ошиши, НЦ намуналарининг полимерланиш даражаси кислота концентрациясига боғлиқ равишда 360 дан 150 гача камайганлиги аниқланди. ҚИЦ структураси таркибидаги аморф соҳасининг маълум қисми гидролизга учраб эритмага ўтиши хисобига НЦ чиқиш унуми 55% гача камайиши ва қолган қисмида кристалл структураси сақланиб қолганлиги кузатилди.
НЦ нинг ИҚ-спектроскопия тадқиқотларида целлюлоза учун характерли бўлган валент ва деформацион тебранишлар соҳасидаги барча ютилиш соҳалари мавжудлиги кузатилди (1-расм).


Download 118.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling