Тошкент фармацевтика институти Дори турлари технологияси кафедраси Изотоник эритмалар тушунчаси. Изотоник концентрацияни ҳисоблаш усуллари. Тошкент -2020 Режа: - 1. Изотоник концентрацияни ҳисоблаш усулари.
- 1.1 Рауль қонунига асосланиб изотоник концентрацияни ҳисоблаш.
- 1.2 Вант – Гофф қонунига асосланиб изотоник концентрацияни ҳисоблаш.
- 1.3 Изотоник концентрацияни моддаларнинг натрий хлор бўйича эквивалентига кўра ҳисоблаш.
- Осмотик босими, организм суюқликлар (қон, плазма, лимфа, орқа мия суюқликлари ва б.) осмотик босимига тенг бўлган эритмалар изотоник эритмалар дейилади.
- Қон зардоби, лимфа, орқа мия, кўз суюқликларининг осмотик босими организмдаги махсус осморегулятор ёрдамида бир меъёрда сақланиб туради. Организмга турли хил осмотик босимга эга бўлган инъекцион эритмалар юборилса, организм суюқликларининг осмотик босимига тўғри келмайди. Бу эса хавфли ва турли оқибатларга олиб келиши мумкин.
- Қон зардоби ва кўз суюклигининг осмотик босими меъёрда 7,4 атм (72,82•104 Па)га тенг бўлиши керак.
- Изотоник деган суз юнонча isos - тенг, tonus – босим деган сузлардан келиб чиккан.
- Изотоник концетрация хар доим хам шифокор томонидан кўрсатилмайди. Бундай ҳолларда фармацевт бу концентрацияни узи хисоблаши керак.
Организмга изотоник булмаган эритмалар катта хажмда юборилса куйидагилар юзага келиши мумкин: - Юқори осмотик босимга эга бўлган эритмаларни (гипертоник эритмалар) организмга юборилганда осмотик босимлар ўртасидаги фарқ туфайли эритроцитлар таркибидаги сув токи, осмотик босим тенглашгунча ажралиб чиқади. Эритроцитлар таркибидаги бир қисм сувни йўқотиши туфайли буришиб қолади. Бу ҳолат плазмолиз деб аталади. Гипертоник эритмалар (3, 5, 10% ли натрий хлорид эритмаси) турли шишларни олишда, йирингли яраларни даволашда ишлатилади.
- Организмга паст осмотик босимли эритмаларни (гипотоник) юборилганда суюқлик ҳужайралар ичига киради ва эритроцитларда бўкиш жараёни кетади. Осмотик босимлар орасидаги катта фарқ туфайли эритроцитлар ёрилади. Бу ҳодиса гемолиз дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |