Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ


-§. Ишсизлик нафақаси ва ишсиз шахсларга бериладиган


Download 1.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/101
Sana26.02.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1231856
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   101
Bog'liq
@iBooks Bot myehnat huquqi

4-§. Ишсизлик нафақаси ва ишсиз шахсларга бериладиган 
ижтимоий ёрдамлар 
Фуқаронинг маҳаллий меҳнат органлари томонидан ишсиз деб 
эътироф этилиши натижасида унда пайдо бўладиган энг асосий ҳуқуқ, 
бу ишсизлик нафақаси олиш ҳуқуқи, бошқа моддий ёрдам олиш кафо-
латларидан иборатдир. Ишсиз шахсга тайинланадиган ишсизлик 
нафақаси унинг ва оила аъзоларининг моддий аҳволи асосларини таш-
кил этади. 
Ишсизлик нафақасининг миқдори турли омилларга боғлиқ бўлиб, 
аввал меҳнат қилган ва иш жойидан (иш ҳақи, меҳнат даромадидан) 
маҳрум бўлиб қолган шахсларга нафақа тайинлашда аввалги уларнинг 
иш жойларида олган йиллик ўртача иш ҳақлари, аввал ишламаган, би-
ринчи марта иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатга олинган шахсларга 
эса белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи асос қилиб олинади. 
«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 27-
моддасига кўра белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган шах-
сларга улар иш сўраб мурожаат қилган биринчи кундан бошлаб аввал 
меҳнат қилган, ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум 
бўлиб қолган шахсларга ёки узоқ вақт (бир йилдан ортиқ) танаффусдан 
кейин ўз меҳнат фаолиятини қайта бошлаётган шахсларга ўн икки ой-
лик давр давомида 26 календар ҳафта давомида ишсизлик нафақаси 
тўланади. 
Илгари ишламаган ва биринчи бор иш қидираётган шахсларга эса 
ўн икки ой давомида кўпи билан ўн уч ҳафта мобайнида ишсизлик 
нафақаси тўланади. 35 ёшга тўлмаган ва қарамоғида уч ва ундан кам 
меҳнатга яроқсиз шахс бўлган эркакларга улар ҳақ тўланадиган жамоат 
ишларида қатнашсаларгина ишсизлик нафақаси берилади. Яъни бундай 
шахсларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашишдан бош тор-
тишлари нафақа тайинланмаслиги учун асос бўлиши мумкин. 
Ишсизлик нафақаси олаётган шахс иш қидириш билан шуғуллани-
ши ва ҳар икки ҳафтада бир марта маҳаллий меҳнат органига келиб, 
рўйхатдан ўтиб туриши лозим. 


Ишдан ва иш ҳақи (меҳнат даромади)дан маҳрум бўлган шахслар 
олдинги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида 
(аммо энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаслиги ва таркиб топган ўрта-
ча ойлик иш ҳақи миқдоридан кўп бўлмаслиги лозим) ишсизлик 
нафақасини олиш ҳуқуқига эга бўладилар. 
Илгари ишламаган, биринчи марта иш қидираётган шахсларга 
маҳаллий меҳнат органи томонидан касбга тайёрлаш ёки ишга жойла-
шиши имконияти берилмагани тақдирда, уларга энг кам ойлик иш 
ҳақининг 75 фоизи миқдорида ишсизлик нафақаси берилади. 
Ишсиз шахс касбий тайёргарликдан ёки қайта тайёргарликдан ўта-
ётган пайтда аввал ишлаган ва иш ҳақига эга бўлган шахсларга қара-
моғида вояга етмаган болалари ва бошқа кишилари бўлса, аввалги иш 
жойида олган ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи, қарамоғида вояга 
етмаган шахслар ва бошқа шахслар бўлмаса, ўртача ойлик иш ҳақининг 
50 фоизи миқдорида (аммо энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан кам эмас 
ва таркиб топган ўртача ойлик иш ҳақидан кўп бўлмаган ҳажмда) сти-
пендия оладилар. 
Аввал ишламаган ва биринчи марта иш қидираётган, узоқ танаффу-
сдан кейин (бир йилдан кейин) ишсиз деб эътироф этилиб, касбий тай-
ёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёргарликдан ўтаётган шахсларга 
таълим даврида энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорида 
стипендия оладилар
32.
Ҳарбий хизматчилар, Ички ишлар, Миллий хавфсизлик, чегара хиз-
мати ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимлари ишдан бўша-
тилганликлари туфайли иш қидирувчи сифатида рўйхатга олиниб, 
ишсиз мақомига эга бўлганларида аввал ишлаган фуқаролар билан бир 
қаторда ишсизлик нафақаси билан таъминланадилар. 
Ишсиз деб эътироф этилган шахслар ишлаб чиқаришдан ажратилган ҳолда 
касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малака оширишни тугатганларидан кейин иш 
билан таъмин этилмасалар, энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда 
нафақа билан таъминланадилар. 
Қонунда назарда тутилган ҳолларда ишсизлик нафақасини тўлаш 
вақтинча тўхтатиб қўйилиши ёки бекор қилиниши мумкин. «Аҳолини 
иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 34-моддасига кўра ана 
шундай ҳолатлар қаторига қуйидагилар киради: 
1) ишсиз шахс ишга жойлашганида; 
32
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 13 майдаги 235-сонли 
қарори билан тасдиқланган «Ишдан бўшатилган ходимлар ва иш билан таъминланмаган 
аҳолини касбга тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини шакллантириш 
тартиби тўғрисида»ги Низом. 1998 йил 23 июлда 310-сонли қарор билан ўзгартиришлар кири-
тилган.


2) ишсиз шахс таклиф этилган мақбул келадиган ишни узрли са-
бабсиз икки марта рад қилса; 
3) ишсиз шахс пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлса; 
4) 35 ёшга тўлмаган ва қарамоғида уч ҳамда ундан кам вояга етмаган 
фарзандлари бўлган эркак киши жамоа ишларида ишлашдан бош торт-
са; 
5) ишсиз шахс озодликдан маҳрум этиш ёки қамоқ жазосига ҳукм 
этилса; 
6) ишсиз шахс маҳаллий меҳнат органини хабардор қилмай 
вақтинча ишга жойлашса; 
7) ишсизлик нафақаси алдов йўли билан тайинланган бўлса; 
8) ишсиз шахс вафот этса. 
Ишсиз шахснинг касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш учун, ўқишга юборили-
ши, даволаш-профилактика муассасасига юборилиши, ҳақ тўланадиган жамоат 
ишларига жалб этилиши, белгиланган муддатларда рўйхатдан ўтишлик учун 
маҳаллий меҳнат органига келмаслиги туфайли ишсизлик нафақаси тўлаш 
тўхтатиб турилади. 
«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 24-моддасига 
кўра ишсиз шахсларга ишсизлик нафақаси тайинлаш, уларни касбга 
ўқитиш, малакасини ошириш даврида стипендия тўлашдан ташқари 
қўшимча моддий кафолатлар ҳам бериш назарда тутилган. Улар қатори-
га: 

ишсиз шахсга қарамоғидагиларни ҳисобга олиб моддий ёрдам 
бериш – ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш имкониятини 
яратиб бериш; 

ишлаш учун ихтиёрий равишда бошқа ерга кўчиш билан боғлиқ 
харажатларни қоплаш. 
Ишсизлик нафақаси тўлаш муддати тамом бўлганидан сўнг нафақа 
олишга ҳақли бўлмаган шахсга иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат 
жамғармаси ёки маҳаллий бюджет ҳисобидан ажратиладиган маблағлардан 
моддий ёрдам кўрсатилади
33
.
Корхоналарда амалга ошириладиган ташкилий-бошқарув тадбирла-
ри натижасида ишдан озод қилинган ходимларга бериладиган қўшимча 
имтиёзлардан бири – муддатидан икки йил аввал ёшга доир пенсия тайин-
ланиши мумкинлиги қонунларда назарда тутилганлигидир. 
«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 25-моддаси, 
«Фуқароларни давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддасига 
33
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 23 ноябрда 
548-тартиб рақами билан давлат рўйхатига олинган «Ишсиз фуқароларни иш билан 
таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси маблағларидан ажратиладиган моддий 
ёрдам кўрсатиш тартиби, миқдори ва шартлари тўғрисида»ги Низом. 


кўра корхона тугатилиши, ходимлар сони ёки штатлари қисқартирилиши ту-
файли корхоналардан ишдан бўшатилган 58 ёшга тўлган эркаклар, 53 ёшга кир-
ган аёллар, башарти ушбу асосга кўра ишдан бўшатилганларидан кейин ўн кун 
муддат ичида маҳаллий меҳнат органларига иш сўраб мурожаат қилган ва иш 
қидирувчи сифатида рўйхатга олинган бўлса, аммо маҳаллий меҳнат органлари 
бу шахсни иш билан таъминлай олмаса ҳамда фуқаро ишсиз мақомига эга бўл-
са, у ҳолда маҳаллий меҳнат органларининг бу ҳақда берган маълумотномаси 
асосида муддатидан икки йил аввал, эркаклар 58 ёшга етган бўлса, аёллар 53 
ёшга етган бўлса уларга ёшга доир пенсия тайинланиши мумкин. 
Бундай шахсларга муддатидан аввал ёшга доир пенсия тайинлаш 
шартлари ва тартиби махсус меъёрий ҳужжатлар билан тартибга соли-
нади
34
.

Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling