Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ


Download 1.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/101
Sana26.02.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1231856
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   101
Bog'liq
@iBooks Bot myehnat huquqi

 
 
 
 
 
 
 


ЙЎЛДОШ ТУРСУНОВ 
МЕҲНАТ ҲУҚУҚИ 
(Дарслик) 
Тошкент 

 «Молия» нашриёти 

 2002 
Муҳаррирлар 
И. Усмонов, Н. Усмонова 
Техник муҳаррир 
А. Мойдинов 
Мусаҳҳиҳа
Т. Тожибоева 
Рассом 
М. Одилов 
Компьютерда саҳифаловчи 
З. Мухамеджанова 
Босишга рухсат этилди 26.01.2002 йил. Бичими 60

84 
1
/
16
.
«ТimesUZ» ҳарфида терилиб, офсет усулида чоп этилди. Босма табоғи 17,5.
Нашриёт ҳисоб табоғи 16,6. Адади 2000. Буюртма № 51.
Баҳоси шартнома асосида. 
«Молия» нашриёти, 700000, Тошкент, Якуб Колас кўчаси, 16-уй. 
Шартнома № 02-02. 
«ДИТАФ» босмахонасида чоп этилди. Тошкент ш. Олмазор кўчаси, 171-уй. 
CЎЗ БОШИ 
Ҳар бир мамлакат тараққиёти ва келажаги юксак интеллектуал салоҳиятли, 
замонавий билимларни пухта эгаллаган, чуқур касбий малака ва маҳоратга эга 


бўлган мутахассисга боғлиқдир. Шу туфайли Ўзбекистон Республикасида ишлаб 
чиқилган «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» таълим ва тарбия соҳасида ис-
лоҳотнинг бош мақсадларидан бири сифатида юксак касбий, маънавий-ахлоқий 
талабларга жавоб бера оладиган, билимли ва малакали мутахассис кадрлар тайёр-
лаш вазифасини илгари суриб, бу вазифани бажариш йўллари ҳамда воситаларини 
белгилаб берди. 
Республикамизда амалга оширилаётган «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» 
муваффақиятини таъминловчи унинг таркибий қисмларидан бири – зарур дарсликлар, 
ўқув қўлланмалари, услубий ва бошқа ёрдамчи адабиётларни яратиш, уларни мамлака-
тимиз миллий тараққиёти ғояларига, маънавий-ахлоқий қадриятларимизга мувофиқ 
бўлишига эришиш, дарслик ва қўлланмаларни амалий муаммоларни ҳал қилишга кўма-
клашувчи замонавий билимлар, касбий-малака кўникмалари ҳосил қилишга имкон бе-
рувчи ахборотлар билан таъминлашдан иборатдир. 
Ушбу талаблар гуманитар соҳада, шу жумладан ҳуқуқшу-нослар 
тайёрлаш борасида дарслик ва ўқув қўлланмалари яратиш масалаларига 
ҳам тааллуқлидир. Ҳозирча юқори малакали мутахассислар тайёрлаш 
масалаларига оид миллий қонун-чилигимиз мазмун-моҳиятига мос ке-
лувчи, кадрлар тайёрлаш дастури вазифаларига тўлиқ жавоб берувчи 
дарсликлар ҳамда ўқув қўлланмалари танқислиги мавжуд ва бу муаммо 
олдимизга қўйилган вазифаларни тез, муваффақиятли ҳал этилишига 
тўсқинлик қилмоқда. 
Ушбу дарслик бу борада юзага келадиган муаммонинг ҳал этили-
шига хизмат қилади, деган умиддамиз. Дарслик 1999 йили «Молия» 
нашриётида чоп этилган «Меҳнат ҳуқуқи» ўқув қўлланмасининг тўлди-
рилган ҳамда қайта ишланган варианти бўлиб, унда қонунчилигимиз-
даги юз берган янгиликлар, меҳнат қонунларини қўллашда учраётган 
муаммолар, уларни ҳал қилиш йўллари ва бу борадаги янгича назарий 
қарашлар баён этилган. Олдинги нашрда умумий тарзда ёритилган ай-
рим мавзуларни батафсил ёритишга ҳаракат қилиниб, янги боблар ки-
ритилди. Меҳнат соҳасида қонунчиликни таъминлаш ва жавобгарлик, 
меҳнат-ҳуқуқий муносабатлар соҳасида амалга оширилаётган халқаро-
ҳуқуқий ҳамкорлик ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бу борадаги 
фаолияти ана шундай мавзулардан саналади. 
Мазкур дарслик ҳуқуқшунослик соҳасида диққатга сазоворли иш 
бўлиб, малакали мутахассис юрист кадрлар тайёрлашга муносиб ҳисса 
қўшади, деб умид қиламиз. 

Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling