«МОЛИЯ»
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК ИНСТИТУТИ
Й. ТУРСУНОВ
МЕҲНАТ ҲУҚУҚИ
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томо-
идан дарслик сифатида
тавсия этилган
ТОШКЕНТ – «МОЛИЯ» – 2002
Й. ТУРСУНОВ.
Меҳнат ҳуқуқи. Дарслик, Т., «Молия» нашриёти, 2002 й.
– 280 бет.
Мазкур дарслик бозор иқтисодиёти муносабатлари ривожланиб бораётган
шароитда меҳнат соҳасидаги ижтимоий алоқаларни ҳуқуқий
тартибга солиш,
меҳнат бозори ва уни бошқариш, иш берувчи ва ходимлар ўртасидаги меҳнат-
ҳуқуқий алоқалар, фуқароларнинг энг асосий ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари-
дан бири бўлган меҳнат қилиш ҳуқуқини рўёбга чиқариш ва ҳимоялаш каби
кўплаб масалаларни ўз ичига олади.
Дарслик юридик олий ўқув юртлари, ўрта махсус, касб-ҳунар коллежларида
«Меҳнат ҳуқуқи» фанидан ўқув машғулотлари олиб борилишида фойдаланилиши
мумкин. Китоб шунингдек, амалиётчи юристлар, меҳнат қонунчилиги масалалари би-
лан қизиқувчиларга мўлжалланган.
Тақризчилар: Т. Саъдуллаев – юридик фанлари номзоди, профессор,
М. Йўлдошев – иқтисод фанлари доктори, профессор,
М. Усмонова – юридик фанлари номзоди, доцент.
Ўзбекистон
Республикаси
Банк-молия академиясининг
«Молия» нашриёти, 2002 й.