Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ


-§. Меҳнат ҳуқуқи ва унинг бошқа ҳуқуқ соҳаларидан фарқи


Download 1.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/101
Sana26.02.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1231856
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   101
Bog'liq
@iBooks Bot myehnat huquqi

4-§. Меҳнат ҳуқуқи ва унинг бошқа ҳуқуқ соҳаларидан фарқи 
Юқорида қайд этилганидек, меҳнат ҳуқуқининг предмети ижтимоий 
меҳнат жараёнлари иштирокчилари ўртасида юзага келувчи муноса-
батлардан иборат. Аммо ижтимоий меҳнат билан боғлиқ равишда юзага 
келувчи муносабатларни тартибга солиш предмети жумласига кирувчи 
бошқа бир қатор ҳуқуқий фанлар ҳам мавжуд ва улар билан меҳнат 
ҳуқуқи фани ўртасидаги аниқ чегараларни белгилаб олиниши назарий 
аҳамиятгагина эга бўлиб қолмасдан, катта амалий аҳамиятга ҳам эга. 
Чунки ҳуқуқий тартибга солиш соҳасини аниқ тасаввур қилмаслик, бир 
ҳуқуқ соҳасига мансуб муносабатни бошқа муносабатлардан фарқ қила 
билмаслик қонунларни қўллаш амалиётида хатоликларга олиб келиши, 
қонунийликни таъминлаш самарадорлигини кескин пасайтириб юбори-
ши мумкин.
Меҳнат ҳуқуқи предмети – меҳнат бўлганлиги туфайли фуқаролик 
ҳуқуқи билан; қишлоқ хўжалиги ҳуқуқи билан; бошқариш фаолияти 
эканлиги билан маъмурий ҳуқуқ; иш ҳақи, мукофотлар тўлашга қара-
тилганлиги билан молия ҳуқуқи; меҳнат натижаларига кўра рағбатлан-
тирилишига кўра ижтимоий таъминот ҳуқуқи соҳалари билан ўхшаш 
томонларга, умумий хусусиятларга эга. 
Аммо бу ўхшашликлар ўта нисбий бўлиб, уларнинг ҳар бири му-
стақил юридик фан тармоғи эканлигини ёрқин намоён қилувчи, бошқа 
фанлардан фарқлашга имкон берувчи аниқ-равшан хусусиятларга эга. 
Ушбу нуқтаи назардан меҳнат ҳуқуқини юқоридаги ҳуқуқ соҳаларидан 
фарқ қилишга имкон берувчи жиҳатларини баён этишга ҳаракат 
қиламиз. 
Бунда, энг аавало, меҳнат ҳуқуқи ва фуқаролик ҳуқуқи ўртасидаги 
фарқларни аниқлаш лозим бўлади. Қайд этилганидек, ушбу ҳар икки 
ҳуқуқ соҳасида ҳам меҳнат қилиш ҳуқуқий муносабат юз беришига асос 
бўлиши мумкин. Масалан, пудрат, буюртма, топшириқ, муаллифлик ва 
бошқа кўплаб фуқаролик ҳуқуқий шартномалар иш бажаришга ёки бўл-
маса хизмат кўрсатишга, яъни меҳнат қилишга қаратилган муноса-
батларни тартибга солади. Иш берувчи билан ходим ўртасидаги меҳнат 


шартномаси (контракти)нинг предмети ҳам ходимнинг меҳнат фаолия-
тидан иборат.
Бироқ, меҳнат ҳуқуқи нормалари билан тартибга солинадиган 
меҳнат ҳуқуқий муносабатлари қуйидаги хусусиятларга эга бўлади ва 
бу хусусиятлар фуқаролик ҳуқуқига асло хос бўлмайди: 
1. Меҳнат ҳуқуқида ходим корхонанинг меҳнат жамоаси таркибига 
қўшиб олинади ва корхона ходими мақомига эга бўлади. Фуқаролик 
ҳуқуқий шартномалар асосида бир бригада ёки бошқа гуруҳ таркибида 
ишловчилар ҳеч қачон меҳнат жамоаси мақомига эга бўлишмайди; 
2. Корхонага ишга қабул қилинган ходим олдиндан аниқ белгилаб 
қўйилган касб, малака ёки лавозим бўйича меҳнат мажбуриятларини 
бажаради ва иш берувчи ундан хизмат вазифасига кирмайдиган мажбу-
риятларни бажаришни қоидага кўра талаб қила олмайди; 
3. Меҳнат шартномасига кўра ходим олдиндан аниқ белгиланган 
касб, ихтисос ёки лавозимга оид ишни доимий равишда, олдиндан муд-
дати белгиланмаган ҳолда бажаради, яъни меҳнат ҳуқуқий муноса-
батлар давомли бўлади. Фуқаролик ҳуқуқий шартномаларда эса иш ба-
жариб бўлиниши билан ҳуқуқий муносабат барҳам топади; 
4. Меҳнат қонунларида корхоналарнинг локал норматив ҳужжатла-
рида белгиланган кафолатлар, имтиёзлар меҳнат шартномасига кўра 
ишлаётган ходимга тўла тааллуқли бўлади. Фуқаролик ҳуқуқий шарт-
нома асосида ишлаётган шахсларга бундай ҳуқуқлар буюртмачи томо-
нидан берилмайди; 
5. Меҳнат ҳуқуқий муносабатларнинг ўрнатилиши ва бекор қили-
ниши асослари, тартиби фуқаролик ҳуқуқий шартномалар тузиш ва бе-
кор қилиш фаолиятидан тубдан фарқ қилади. 
Меҳнат ҳуқуқи билан кооператив ёки қишлоқ хўжалиги ҳуқуқи 
ўртасида энг яқин ўхшашлик мавжуд ва бу ҳолат уларнинг ҳар иккиси 
ҳам давомли меҳнат муносабатларини меҳнат жамоасига аъзолик асо-
сида ҳуқуқий тартибга солинишда кўзга ташланади. Аммо уларнинг 
ҳуқуқий базалари турлича бўлиб, қишлоқ хўжалиги ҳуқуқидаги муноса-
бат мулкдорнинг (аъзонинг) меҳнатидан иборат ва у қишлоқ хўжалиги 
кооперативи (фермер, деҳқон хўжалиги) устави ва бошқа таъсис ҳуж-
жатлари билан, меҳнат ҳуқуқида ёлланиб ишловчи ходимнинг меҳнати 
Меҳнат Кодекси ва бошқа меҳнат қонунлари билан тартибга солинади. 
Меҳнат ҳуқуқи ва маъмурий ҳуқуқ бошқарув муносабатларини тар-
тибга солиш билан бир-бирига ўхшаб кетсада, бироқ халқ хўжалиги 
тармоқларини, маъмурий-ҳудудий тузилмаларини бошқариш усуллари, 
воситалари, бошқарилиш объектлари ва бошқариш ваколатига эга 
давлат бошқарув органлари томонидан амалга ошириладиган маъмурий 


бошқарув меҳнат ҳуқуқидаги корхонани, меҳнат жамоасини, ишлаб 
чиқаришни бошқаришдан тубдан фарқ қилиши ўз-ўзидан тушунарли-
дир. 
Меҳнат ҳуқуқи иш ҳақи ва бошқа тўловлар тўлашда молиявий ма-
блағлар билан муносабатда бўлишига кўра молия ҳуқуқига ўхшаб кета-
ди. Аммо давлат ёки маҳаллий ҳудудлар бюджети, уни шакллантириш 
ва сарфлаш тарзидаги давлатнинг молиявий фаолияти билан корхона 
молиявий фаолияти ўзаро тубдан фарқ қилишини англаш қийин эмас. 
Меҳнат ҳуқуқи ижтимоий таъминот ҳуқуқи билан ўзаро ўхшаш 
бўлиб, уларнинг ҳар иккиси ҳам меҳнат стажи, меҳнат стажи туфайли 
юз берувчи ҳуқуқий оқибатлар билан иш олиб боради. Меҳнат ҳуқуқи 
предмети бўлган ходимнинг меҳнат фаолияти даври ижтимоий таъми-
нот муносабатлари юзага келишига асос бўлади. Аммо меҳнат ҳуқуқи 
ходимнинг иш фаолиятини амалга ошириб турган пайтидаги иш стажи-
га эътибор берса, ижтимоий таъминот ҳуқуқи ходим меҳнат фаолиятини 
тўхтатганидан кейин унинг иш стажи ҳажми ва сифатига кўра ижти-
моий таъминотларни (пенсия, нафақа, социал ёрдамлар) амалга ошириш 
билан шуғулланади. 

Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling