Jabborov Sh. Y., Omonov I. I. Ma'lumotlarni uzatish tarmoqlarini diagnostik jarayonlarini tahlil uchun mass xizmat nazariyasini qo'llanish
Download 152.18 Kb.
|
Dilsora maqola
Онлайн топшириқларга қаратилган таҳдидлар:
Қалбакилаштириш: рухсатсиз фойдаланувчи бошқа талабалардан имтихон олиши мумкин; агар бузғунчи маърузачи ID-дан фойдаланса, у топшириқларни ўзгартириш ва ўчириши мумкин. Ўзгартириш: имтихон варағини алмаштириш имтихонни ҳақиқий эмас деб топилишига олиб келади ва бу ўрганувчига руҳий таъсир ўтказиши ҳамда таълим муассасаси обрўсига путур этказиши мумкин; талаба томонидан тақдим этилган саволлар варағи ҳақиқийсидан фарқ қилиши мумкинлиги талабанинг топшириқни бажаришига таъсир қилади. Рад этиш: талаба имтихонда бўлганлигини рад этиши мумкин; имтихон тоширмаган талабалар топширганлигини иддао қилиши мумкин; ўқитувчи имтихон варағини юкланганлигини рад этиши мумкин; ўқитувчи талаба жавоб варағини қабул қилганлигини рад этиши мумкин; ўқитувчи имтихон варағини ўзгартирилганлиги ёки олиб ташланганлигини рад этиши мумкин. Ахборотнинг ошкор бўлиши: саволларни имтихондан олдин ошкор бўлиши, имтихонни ҳақиқий эмас деб топилишига сабабчи бўлиши мумкин; имтихон тугамасдан аввал унинг натижасини ошкор бўлиши мумкин. Хизматдан воз кечишга ундаш: тизимнинг ишламаслиги сабабли имтихон ўтказилмаслиги мумкин; тизимнинг ишламаслиги сабабли талаба имтихон жавобини юклай олмаслиги мумкин; тизимнинг ишламаслиги сабабли ўқитувчи имтихон саволларини юклай олмаслиги мумкин. Имтиёзнинг ортиши: имтиёзни орттириш натижасида фойдаланувчи савол варағини ва талабанинг жавоб варағини билиши, ўзгартириши ва қўшимча киритиши мумкин. Онлайн топшириқларни рухсат этилмаган фойдаланувчилар томонидан ошкор этилиши, ўзгартирилиши ва йўқ қилиниши ёки тизимни ишдан чиқиши ташкилот ва фойдаланувчиларга катта таъсир кўрсатади. Хусусан, олий таълим муассасаси томонидан имтихонларни қайта ўтказиш заруриятини келтириб чиқаради. Шу сабабли, ушбу активни бошқариш чекланган даражада ёки 3-даражали деб таснифлаш мумкин. Download 152.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling