Jabborov Sh. Y., Omonov I. I. Ma'lumotlarni uzatish tarmoqlarini diagnostik jarayonlarini tahlil uchun mass xizmat nazariyasini qo'llanish
Download 152.18 Kb.
|
Dilsora maqola
Форум контентларига қаратилган таҳдидлар:
Қалбакилаштириш: рухсат этилмаган фойдаланувчи томонидан форумга хабар юборилиши мумкин. Ўзгартириш: форум контентлари, масалан, талаба пости ёки фикрлари масъуллар томонидан ўзгартирилиши мумкин. Рад этиш: тингловчи ёки масъул ходимлар томонидан қолдирилган хабарлар ва фикрлар рад этилиши мумкин; Ахборотнинг ошкор бўлиши: тингловчилар ва масъул ходимлар ўртасида мулоқотлар махфий бўлганлиги боис, уни ошкор бўлиши натижада мулоқотдан фойдаланишнинг камайишига олиб келади. Хизматдан воз кечишга ундаш: тизим ишламаслиги сабабли тингловчилар ўртасида мулоқот амалга оширилмаслиги мумкин. Имтиёзнинг ортиши: имтиёзи ортган фойдаланувчи томонидан форум маълумотлари модификацияланиши, яратилиши ва йўқ қилиниши мумкин. Форум маълумотларини рухсатсиз ўзгартирилиши, яратилиши ва йўқ қилинишини ташкилот ва фойдаланувчиларга кам таъсир этгани боис, ушбу активнинг махфийлик даражасини очиқ ёки 1-даражали деб белгилаш мумкин. Эълонларга қаратилган таҳдидлар: Қалбакилаштириш: бу активга нисбатан мазкур таҳдид тури инобатга олинмаган; Ўзгартириш: фойдаланувчилар нотўғри маълумотлар олишлари мумкин; нотўғри маълумотлар сабабли ҳаракатлар бекор қилиниши мумкин. Рад этиш: хеч ким эшиттирилган эълон учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаслиги мумкин. Ахборотнинг ошкор бўлиши: бу активга нисбатан мазкур таҳдид тури инобатга олинмаган. Хизматдан воз кечишга ундаш: фойдаланувчилар эълонларни илғай олмасликлари мумкин; энг сўнги янгиликлар маъмурлар ва масъул ходимлар томонидан фойдаланувчиларга етказилмаслиги мумкин. Имтиёзнинг ортиши: имтиёзи ортган фойдаланувчи томонидан эълонлар қўшилиши, модификацияланиши ва ўчирилиши мумкин. Эълонларнинг рухсатсиз қўйилиши, ўзгартирилиши ва ўчирилиши ташкилот ва фойдаланувчиларга кам таъсир этгани боис, унинг махфийлик даражасини очиқ ёки 1-даражали деб белгилаш мумкин. Download 152.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling