- Microsoft EXCEL дастурида “Буферли алмаштириш” Microsoft WORD дастуридагидек бир хил ишлатилади
- Miсrosoft Excel нинг катак модели бешта даражали таркибий тузилишга бўлинади.
- катак моделини биринчи даражали таркиби-катакларда маълумотларни ифодалашдан иборат бўлади. Бу даражада фойдаланувчи монитор экранида-сонлар, матн ёки бошқа об’ектларни кўради.
- катак моделини иккинчи даражали таркиби-катакдаги маълумотларнинг форматидан иборат. Бу даражада катакларнинг форматлаштириш параметрлари сақланади. Катакдаги маълумотларни ўзгартирмасдан туриб, форматлаш параметрлари (катак фонини ранги шрифтнинг типи ва ўлчами бошқ.) ўзгартирилса катакнинг экранда сақланадиган тасвирлари ўзгаради.
- катак моделини учунчи даражали таркиби-формулани ташкил қилади. Демак, катакларнинг учинчи даражасида формулалар сақланади. Катакларда формулаларнинг бўлиши, уни жорий иш саҳифасидаги бошқа катаклардаги ма’лумотларга, ёки бошқа саҳифаларга тегишли катакларга боғиқлигини келтириб чиқаради.
- катак моделини тўртинчи даражали таркиби - катакларга ном берилишини англатади.
- катак моделини бешинчи даражали таркиби - катакларга изоҳ-кўpсатмалар берилишини ифодалайди. Катакларга берилган изоҳ – кўpсатмалар, катакдаги ма’лумотларга бевосита алоқаси йўқ бўлиб, у фойдаланувчига керак бўлган ахборотларни киритиш учун берилади.
- Функция тузиш устаси тўғридан – тўғри формулалар менюсига кириш учун дастур ойнасидаги(ячейкалар адресини кўрсатиб турадиган майдоннинг ўнг томонида жойлашган) тугмасидан фойдаланамиз ёки расмдаги “функциялар ойнасига кириш тугмаси” орқали ҳам киришимиз мумкин. Ҳар бир функциядан фойдаланаётган пайтда, биринчи бўлиб формула орқали ҳисобланган натижа қайси ячейкага чиқишини аниқлаш керак, яъни курсор натижа чиқиши керак бюўлган ячейкада туруши лозим. Демак тугмасини босганимиздан кейин “функциялар ойначаси” қуйидаги кўринишга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |