Jahon tarixidan yakuniy nazorat savollar javobi ижтимоий тараққиётнинг асосий йўналишлари


Download 156.8 Kb.
bet2/38
Sana03.02.2023
Hajmi156.8 Kb.
#1148473
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
JAHON TARIXIDAN YAKUNIY NAZORAT SAVOLLAR JAVOBI

2. XVII asrda YAPONIYA Токугава хонадонидан дастлабки сёгунлар даврида Япония ягона давлатга айлана бошласада, аслида мамлакатнинг бирлашишига эришилмаганди. Сиёсий муҳитнинг муқимлигига эришиш князлар мухолифатини бостириш йўли билан ушлаб туриларди. XVII аср бошларида улардан баъзилари (Такэда, Минаи, Кумачаи) христианликни қабул қилиб (Токугаванинг рақиблари Ғарбнинг ёрдамига умид боғлашарди), оилалари билан қатл қилиндилар. Кўпгина князларнинг, асосан жануби- ғарбдагиларнинг, ерлари мусодара қилинди. Бошқалари янги ерларга кўчирилди. Иттифоқчиларга миннатдорчилик белгиси сифатида, уларнинг ер майдонлари кенгайтирилди. Шундай қилиб, Токугавалар ўз мулкларини Хонсю оролининг марказида жамлашга муваффақ бўлдилар. Мулк эгалари бўлган князлар йиллик шоли даромади билан ўлчанадиган бойликлари даражасига биноан фарқланарди. XVII аср бошларида Япония- нинг умумий шоли даромади 11 миллион коку (1 коку – 180,4 кг.) миқдорида белгиланди. Ана шу миқдордан 4 млн коку Токугава хонадонига тегишли эди. Фақат энг бой феодалларнинг унча катта бўлмаган гуруҳларигина (фақат 16 феодал князларнинг ҳар бири 300 минг коку шоли даромадига эга эди) бир оз мустақилликдан фойдаланарди, анчагина вассал-самурайларга хўжайинлик қиларди ва баъзан ҳатто ўз тангаларини ҳам зарб қиларди. Князларнинг асосий қисми эса (200 дан зиёд) ўзларининг иқтисодий ва ҳарбий заиф-ликлари туфайли тўлалигича Токугава сёгунларига боғлиқ эдилар. Микадо атрофидагилардан иборат бўлган сарой аҳли ҳам ана шу қарамлар тоифасига кирарди. Токугавалар даврининг бошларида Япониянинг аҳолиси 20 миллионга яқин кишидан иборат эди. XVII асрдаги барқарорлик туфайли аҳоли 29 миллионга яқинлашди. Уларнинг 80 фоиздан ортиқроғи (яъни асосий қисми) қишлоқларда яшарди ва мамлакатнинг бош ишлаб чиқарувчи кучи –деҳқонлардан иборат эди. Токугавалар Япониясида ерлар феодалларга тегишли бўлган. Феодал ер эгалигининг асосий шакллари қуйидагилар эди: 1) сёгунларнинг ерлари; 2) князларнинг ерлари; 3) черков ва монастирларнинг ерлари. Ҳар бир феодал ўз мулкида ҳукмдор сифатида иш юритарди ва ернинг амалдаги (лекин расмий эмас) эгаси эди. Шарқнинг бошқа мамлакатларида бўлганидек, ернинг олий мулкдори ҳукмдор қиёфасида, айниҳолатда – микадоқиёфасидагидавлатҳисобланарди. Император оиласининг ҳокимиятдан маҳрум килинганлиги ернинг шартли эгалари – князларнинг аҳволини мустаҳкамлади. Савдогарлик ва ҳунармандлик асосан Япониянинг бевосита сё- гунат назорати остида бўлган шаҳарларида тўпланганди. Энг йирик шаҳарлар Эдо – Япониянинг пойтахти (ҳозирги Токио), Осака – мамлакатнинг бош савдо маркази, Киото – императорнинг қароргоҳи, порт шаҳарлари Сакаи ва Нагасаки эди. XVII аср ўрталарига келиб Эдо, Киото ва Осакада 300 минг аҳоли (самурайлардан ташқари), порт ва савдо марказлари бўлган Нагасаки, Нагоя, Сакаи ва Кандзава шаҳарларининг ҳар бирида 60 мингдан ортиқ киши яшарди. Хиросима, Окаяма, Хаката, Кумамото ва Акита шаҳарларида 20 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қиларди. Хёго, Фукуога ва Такатада 10 мингдан 20 минггача одам бор эди. Қароргоҳ шаҳарларнинг катта-кичиклиги князликларнинг ҳудудлари ҳажмига ва аҳоли сонига боғлиқ эди.


Download 156.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling