Jahon tarixidan yakuniy nazorat savollar javobi ижтимоий тараққиётнинг асосий йўналишлари


XVI–XVII аср ўрталаридаги Хитойда ижтимоий онг ва маданият


Download 156.8 Kb.
bet6/38
Sana03.02.2023
Hajmi156.8 Kb.
#1148473
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
JAHON TARIXIDAN YAKUNIY NAZORAT SAVOLLAR JAVOBI

XVI–XVII аср ўрталаридаги Хитойда ижтимоий онг ва маданият. Мўғулларнинг Юань сулоласи Хитойда ҳукмрон бўлган даврда турли хил фалсафий-ахлоқий таълимотларни, энг аввало, буддавийлик, конфуцийлик ва даосизмни ўзида мужассам қилган синкретизм дини юзага келди. Кўпгина хитойлик донишмандларнинг фалсафий изланишларида ғоявий асос бўлган конфуцийлик Минлар даврида ҳам алоҳида ўрин эгаллади. Минлар даврининг энг ёрқин олимларидан бири Ван Янмин (1472 –1529) хитойликлар дунёқарашининг асоси бўлган конфуцийликдан воз кечмаган ҳолда бу таълимотни, ўзгарган тарихий вазиятга мос равишда, янгича шарҳлай бошлади. Ван Янминнинг дунёқарашида марказий ўринни лянчжи (туғма билим) ҳақидагитаълимот эгаллайди. Унинг фикрича, ҳар бир одам, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, бундай билимга эга ва у донишмандлик ҳолатига эришиши мумкин. Шундай қилиб, донишмандлик фақат сараланган кишиларнинг мулки эмас, барчанинг умумий қисмати экан. Ван Янмин ғояларининг давомчиси файласуф Ли Чжи (1527 – 1602) бўлди. У ҳам конфуцийлик ақидаларига қарши чиқди. Жумладан, Конфуций асарларининг баъзи бир жойларини, шунингдек, Лао Цзи ва Будда Гаутамага тегишли деб ҳисобланган ишларни танқид қилишга журъат этди. У ҳақиқатнинг нисбийлиги ҳақидаги ғояни ривожлантириш тарафдори эди. Бундай ғоялар ақидапараст конфуцийчиларнинг қаршилигини келтириб чиқарди. Улар Ли Чжининг қариндошларига нисбатан ахлоқий ва жисмоний тазйиқ ўтказдилар. Охир-оқибатда хўрланишларга чидай олмаган Ли Чжи ўз жонига қасд қилди. Бу давридаги ижтимоий фикрнинг яна бир ёрқин вакили Линь Чжаоэнь (1517–1598) эди. У синкретизм ғояларининг изчил тарғиботчиси бўлган. У «дао» (йўл), «сюань» (тасаввуф) ва «кун» (бўшлиқ) тушунчаларига янгича маъно киритди, уларнинг ҳаммаси бутун борлиқни акс этиришини ва Хитой давлатининг ягона ғоявий асосини ташкил этиши лозимлигини исбот қилишга уринди. Минлар даврида Хитой маданияти гуллаб-яшнади. Олдинги даврларнинг энг яхши ютуқларини ўзига сингдириб олган жамият тараққиётнинг янги босқичига кўтарила олди. Адабиёт ҳам катта ютуқларга эришди. Ёзувчи У Чэньэнь (1500 –1582) қадимги афсоналар асосида «Ғарбга саёҳат» романини яратди. Унда руҳоний Сюань-цзаннинг Буддага оид муқаддас китобларни топиш учун мўъжиза излаб фантастик жониворлар ҳамроҳлигида Ҳиндистонга қилган зиёрати тасвирланади. Бу роман китобхонларнинг кўплаб авлодларида катта таассурот қолдирди. XVII аср бошларида «Бизнинг давримизда ва қадимда рўй берган ҳайратли воқеалар» номли қиссалар тўплами тузилди. Бу қиссаларнинг мазмуни халқ достонлари ва кўплаб ҳикматли сўзлар, маталлар билан бойитилган бўлиб, улар жуда кенг тарқалиб кетган. Хитой маданий анъаналарида санъат «юқори» ва «паст» турларга ажратиларди. «Юқори» турга давлат тантаналарининг бир қисми сифатидаги маросим мусиқалари ва рақслар кирарди. Мусиқа инсонни анъаналар руҳида тарбиялаш воситаси ҳисобланарди. Маросимий мусиқа ва рақслардан анъанавий хитой театри келиб чиққан. Кейинчалик санъатнинг мустақил турига айланган театр ўзининг такрорланмас овозига эга бўлди. Оммавий театр санъатининг шаклланиши унинг ўша давр жамиятидаги юқори доирага ҳам, паст қатламга ҳам мослашишига олиб келди. Шу сабабли театр санъатнинг «юқори» ва «паст» турлари оралиғидаги жойни эгаллади. Театр сюжетларининг манбаи адабий проза ва поэзия эди. XVI–XVII асрларда театр санъатининг энг машҳур тури, кейинчалик умуммиллий театрга айланган куньцюй бўлди. Бутун дунёга машҳур бўлган Пекин операси ҳам XVIII аср охирларида айнан куньцюй асосида шаклланди. Хитойда янги давр бошларида адабиётнинг «оддий халқ» учун турлари, энг аввало драматик пьесалар ривожланди. Ўша даврнинг энг машҳур драматурги, Ван Янминнинг тарафдори бўлган ва «тайчжоус мактаби»ни шакллантирган Тан Сянцзу (1550 –1616) эди. Хэ Синьинь, Ло Жуфон, Хуан Чзунси ва бошқалар ана шу мактабнинг ёрқин вакиллари бўлган. Минлар даврида қарор топган Хитой шаҳарларининг меъморий кўриниши XIX асргача сақланиб қолди. 1421 йилда пойтахт Пекинга қайтганидан кейин, у ерда қайта қуриш ишлари ўтказилди. Унинг эски, шимолий қисми (Ички шаҳар) жанубий шаҳардан девор билан ажратилди. Бу девор 1564 йили қуриб бўлинди ва шаҳарнинг жану- бий қисми «Ташқи шаҳар» номини олди. «Ички шаҳар»нинг марказида «Император шаҳри» қурилди, унинг ичида эса – асосий бино- си муҳим давлат маросимлари ўтказиладиган «Тайхэдянь» («Олий мутаносиблик павильони») бўлган «Тақиқланган шаҳар» жойлашганди. 1530 йили ички шаҳарда хитойликларнинг бош маъбудаси Самога бағишланган «Само ибодатхонаси» комплекси қурилди. XV асрда ва XVI асрнинг бошларида Пекин атрофида императорлар қабристони мемориали қурилди, унда қабрлардан ташқари ибодатхоналар, миноралар, ер ости хазинаси ва шу кабилар ҳам жойлашди. Тасвирий санъатда аввалги анъаналар сақлаб қолинган эди. Минлар даврида аввалги бадиий мактаблар тарафдорларини бирлаштирган тасвирий санъат Академияси қайта туғилди. Хитойлик усталар бутун дунёда жуда қадрланадиган ва юқори баҳоланадиган чинни, газлама, локланган миниатюралар яратишда ҳам катта ютуқларга эришдилар.


Download 156.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling