Jahon tarixidan yakuniy nazorat savollar javobi ижтимоий тараққиётнинг асосий йўналишлари
XVI–XVIII асрларда Усмоний турклар маданияти
Download 156.8 Kb.
|
JAHON TARIXIDAN YAKUNIY NAZORAT SAVOLLAR JAVOBI
XVI–XVIII асрларда Усмоний турклар маданияти. Усмонийлар давлатида фалсафа диний ва дунёвий қарашлар ўртасидаги рақобат билан характерланади. Мамлакатда мавжуд бўлган мадрасаларда дунёвий фанларни ўқитиш жуда ёмон аҳволда бўлиб, ма- драса дарслари асосан диний, ижтимоий ва сиёсий ҳаётни ўз ичига олган шариат ва фиқҳ фанлари билан чекланган эди. XVII асрдан Европанинг илғор ғоялари таъсири остида йирик шаҳарлар, асосан пойтахт Истамбулда дунёвий фанларни ривожлантиришга ҳаракат бошланади. Ўз даврининг илғор кишилари–сиваслик Абдулмажид Нури кабилар мадрасаларда дунёвий билимларни ҳам ўқитиш тарафдорлари эди. Шундай кишиларнинг ташаббуси ва таъсири туфайли мамлакатдаги мавжуд диний жаҳолатга қарамасдан дунёвий билимлар соҳасида ҳам олимлар етишиб чиқдилар. Улардан бири XVII асрдаги Туркиянинг буюк олими Кошиб Чалабийдир (1609 –1657). У ўзининг «Энг тўғрисини топиш учун ҳақ тарозиси» номли асарида дунёвий билимларнинг аҳамиятини ва диний мутаасибликнинг салбий томонларини очиб беришга ҳаракат қилади, тарих, география ва манбашуносликка бағишланган юзлаб асарлар яратди. Математика ва астрономия соҳасида Хизир Халифа Табарий, Мулла Мехмет Челеби, Кошипзода Мустафо каби олимлар баракали фаолият кўрсатдилар. Шу даврда турк адабиётида ҳам ўзига хос фаоллик кузатилади, йирик асарлар яратилади. Шулардан Авлиё Чалабийнинг (1682 йили вафот этган) «Саёҳатнома» асари тарихий-этнографик манба сифатида алоҳида аҳамиятга эга. Тарихий йўналишдаги шундай асарлардан яна бири султон Иброҳим I нинг котиби Кочи Бекнинг «Рисола» номли асаридир. Асарда давлат хазинаси ва солиқлар тизими тўғрисида батафсил маълумот берилади. Фан ва адабиётдаги баъзи ютуқларга қарамасдан XVII асрдаги сиёсий ва иқтисодий инқироз барча соҳага салбий таъсир кўрсатди. Инқироз айниқса адабиёт ва меъморчиликда яққол кўзга ташланди. XVII аср охирига келиб форс ва араб тилининг таъсири туфайли адабиёт турк халқи учун тушунарсиз ҳолатга келди. Тилни «тозалаш» учун қилинган кўплаб ҳаракатлардан сўнг «Усмонийча» деб номланган адабиёт яратилди. Меъморчиликда ҳам XVII аср охири XVIII аср бошларида тушу- нарсиз, миллийликдан анча йироқ бўлган қоришиқ услублар яратил- ди. Ваҳоланки, XV–XVII асрларда турк меъморлари буюк тарихий обидаларни яратишган эди. Айниқса XVI асрнинг буюк меъмори Синон ўзининг бетакрор бинолари билан турк меъморчилиги риво- жига катта ҳисса қўшди. Бобурийларнинг Деҳли, Лахур ва Аградаги саройлари турк меъморлари томонидан бунёд этилган эди. Синон Осиёда биринчи бўлиб бинолар қурилишида «барокко» услубини қўллаган уста эди. Ундан сўнг меъморбоши лавозимида ишлаган Далгич Ахмад ва Садафкар Мехмет оғалар ҳам Синоннинг илғор ғояларини давом эттирди, унинг услубида бинолар қурдирди. Улар Истамбулдаги Султон Аҳмад I жоме масжидини ва «Янги жоме»ни бунёд этдилар. XVII аср турк меъморчилигининг ажойиб намуналари сифатида султоннинг Тўпқопи саройидаги Бағдод ва Равон кўшкларини ҳам айтиб ўтишимиз лозим. Бу биноларнинг устаси ўша даврдаги меъморбоши Ҳасан Оға эди. XVI–XVII асрларда Усмонийлар империясида наққошлик ва миниатюра санъати ҳам яхши ривожланади. Наққошликда безак воситаси сифатида асосан миниатюра расмларидан ва ёзувлардан фойдаланилар эди. XVI аср охири – XVII аср бошларида яшаган машҳур наққош ва хаттот Наққош Усмон айниқса бу санъатнинг ри- вожига катта ҳисса қўшди. У ўзининг «Ҳунарнома» ва «Сурнома» каби асарларида бу санъат сирлари ҳақида батафсил фикр юритади. Унинг бу икки асарига 600 га яқин рисоласи бирлаштирилган. Европа ва араб маданиятининг таъсирига қарамасдан XVI–XVIII асрлардаги турк маданияти асосан миллийлик ва ўзига хосликни сақлаб қола олди. Аммо юқорида айтганимиздек, империяда бошланган сиёсий ва иқтисодий инқироз маданият ривожига ҳам таъсир этмасдан қолмади. Усмонийлар империяси янги давр бошларида ҳам минтақанинг энг кучли ҳарбий-феодал давлати бўлиб қолаётган эди. Аммо Европа давлатларининг жадал иқтисодий тараққиёти уларнинг ҳарбий-техник имкониятларини ҳам оширди ва бу ҳол Туркиянинг сиёсий мавқеига салбий таъсир кўрсатди. Натижада ислоҳотлар учун қилинган қатор уринишларга қармасдан XVII асрдаёқ бошланган инқироз ҳолатини енгиб ўтишнинг иложи бўлмади. XVIII асрнинг охирига келиб инқироз империя ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олди.
Download 156.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling