Jahon tarixidan yakuniy nazorat savollar javobi ижтимоий тараққиётнинг асосий йўналишлари


XVII аср биринчи ярмида Усмонийлар давлатининг ички ва ташқи аҳволи


Download 156.8 Kb.
bet25/38
Sana03.02.2023
Hajmi156.8 Kb.
#1148473
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   38
Bog'liq
JAHON TARIXIDAN YAKUNIY NAZORAT SAVOLLAR JAVOBI

XVII аср биринчи ярмида Усмонийлар давлатининг ички ва ташқи аҳволи. Бу даврга келиб империянинг ички аҳволи анча ёмонлашди. Ҳатто XVII аср 40-йилларида ҳам хазинага келиб тушаётган солиқ йиғимларининг миқдори XVI аср 90-йилларидаги миқдорни, яъни, 360 млн ақчани ташкил этарди. Шаҳарлар ва шаҳар ҳунармандчилиги тараққиёти ҳам секинлашди. Ҳарбий мулк тизимининг бузилиши ва ерга хусусий мулкчиликнинг шаклланиши маълум даражада қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг кўпайишига олиб келган, бироқ бу жараён бошқа оқибатларга – деҳқонларнинг хонавайрон бўлиши ва улар харид қувватининг пасайишига ҳам олиб келди.
Усмонийлар империяси иқтисодиётидаги ўзгаришлар унинг бутун ижтимоий-сиёсий ҳаётида силжишларни келтириб чиқарди. Унинг таъсири асосан армияда кучли бўлди. Мунтазам қўшинлар сонининг ошиши давлат бюджетига оғир таъсир қилди. Армия ха- ражатларининг ошиб кетиши бюджет танқислигига ва хазинанинг бўшаб қолишига олиб келди. Натижада, жуда кўп маротаба яничарларнинг қуролли қўзғолонлари бўлиб ўтди. Бу ҳолатдан бир-бирига қарама-қарши бўлган феодал гуруҳлар усталик билан фойдаланди. 1617–1623 йилларнинг ўзида яничарларнинг исёнлари натижасида тўрт маротаба султонлар алмашди. XVI аср охирларида империянинг турли вилоятларида айир- мачиларнинг чиқишлари кучайди. Марказий ҳокимиятнинг заифлашувидан фойдаланиб йирик феодаллар мустақил ҳукмдорларга айланиб ола бошладилар. Одатда, султон ҳокимияти фақат вилоятлардан келадиган солиқ тушумларидангина манфаатдор бўлганлиги учун, уларнинг ички бошқарувига аралашмас эди. XVII аср биринчи ярмида Усмонийлар олиб борган урушлар натижаси унинг ҳарбий қуввати заифлашганлигини кўрсатди. Армияга йирик маблағлар ажратилаётган бўлишига қарамасдан, у иқтисодий жиҳатдан Усмонийлардан кўра тезроқ ривожланаётган давлатлардан ҳарбий-техник жиҳатдан тобора ортда қолмоқда эди. 1606 йили Ситваторокеда узоқ давом этган австро-туркия урушига якун ясаган тинчлик шартномаси имзоланди. Бу шартномага кўра, Туркия Австрияни нафақат 1547 йилдан бери давом этиб келаётган 30 минг дукатлик йиллик хирождан озод қилди, балки биринчи маротаба уни тенг ҳуқуқли христиан давлати сифатида тан олди. Орадан бир неча йил ўтгач, Австрия жаҳон савдосида ҳам бир қанча енгилликларга эга бўлди. Турк феодаллари Эрон билан узоқ уруш олиб боришди. XVII аср бошларида Эрон шоҳи Аббос турклардан Кавказ ортидаги кўпгина ҳудудларни ва Ироқни тортиб олди. Лекин тез орада турк султони Мурод IV ҳарбий ҳаракатларни бошлаб юборди. Тўрт йил давом этган урушдан сўнг 1639 йили Қасри Ширинда улар ўртасида тинчлик шартномаси имзоланди. Унга кўра, Ироқ, Бағдод билан бирга, яна Туркияга ўтди, бундан ташқари, Ғарбий Грузия, Ғарбий Арманистон ва Қурдистоннинг бир қисми ҳам Туркияда қолди. Туркия бир вақтнинг ўзида Польша шляхтачиларига қарши ҳам ҳарбий ҳаракатлар олиб борди. Улар ўртасида можаронинг асосий сабаби, украин ерлари масаласи эди. 1620 йили турклар pоляк қўшинларини енгиб, Украинага киришди. 1621 йили Хатинь яқинида бўлиб ўтган жангда Запорожье казаклари кўрсатган қаҳрамонликлар туфайли турклар мағлубиятга учради. Бироқ турклар Польшага босимни сусайтирмадилар, Украинага қарши агрессияни ҳам кенгайтирдилар. XVII аср биринчи ярмида рус ҳукумати Туркия билан тинч муносабатларни қўллади, чунки уларнинг умумий душмани бўлган Польшага қарши бирлашиш зарурати мавжуд эди. Турклар билан яхши қўшничилик муносабатларини сақлаб қолиш учун ҳаракат айниқса, Азов учун олиб борилган курашларда яққол кўринди. 1637 йили Дон казаклари Туркиянинг Эрон билан урушда банд эканлигидан фойдаланиб Азовни қуршаб олдилар ва икки ойлик қамалдан сўнг қалъани эгалладилар. 1641 йил ёзида турклар Эрон билан урушни тугатиб, Азовга ҳаракат қилишди. Қамал 4 ой давом этди, лекин 6 мингга яқин казак қалъани қаттиқ туриб ҳимоя қилдилар. Анчагина зарар кўрган ва ҳеч қандай муваффақиятга эриша олмаган турклар қамални тўхтатиб, қайтиб кетишга мажбур бўлдилар, лекин Туркия билан муносабатларнинг кескинлашувини истамаган рус ҳукумати Азовни тозалаш ва уни туркларга қайтариб бериш тўғрисида казакларга буйруқ берди. XVII аср 50-йиллари бошида рус-турк муносабатлари янги босқичга кўтарилди. Шу даврда 1654 йили Россияга Украинанинг қўшилиши билан якун топган украин халқининг Богдан Хмельницкий бошчилигидаги озодлик ҳаракатлари бошланиб кетди. Уларга қарши курашиш мақсадида поляк панлари Туркия ва Қрим хони билан тил бириктирдилар. Украинани ўзининг босқинчилик объекти ҳисоблаган Туркия украин халқининг ҳаётига очиқ қуролли аралаша бошлади. Ҳатто айирмачи ўнг қирғоқ украин гетманлари- ни қуроллантирди. Мана шу аралашув Россия ва Туркия ўртасидаги урушни келтириб чиқарди. Ҳарбий жиҳатдан сусайган Усмонийлар империясининг халқаро мавқеи ҳам заифлаша бошлади.

Тунис. XV аср охири – XVI аср бошларида Тунис чуқур инқироз даврига кирди. XIII асрдан бери Мағрибнинг ўрта ва шарқий қисмини бирлаштирган Ҳафсидлар давлати таназзулга тушди. 1488 йили султон Усмон вафот этгандан сўнг олти йилда тўртта ҳукмдор алмашди. Янги султон Абу Абдуллоҳ Муҳаммад V нинг бадавий қабилаларни бўйсундириш учун қилган ҳаракати Ҳафсидларнинг мағлубияти билан тугади. XV аср охири – XVI аср бошларидаги шиддатли воқеалар сабабли Тунисда сиёсий тарқоқлик бошланди ва мамлакат Ўрта Ер денгизининг ўша пайтдаги кучли давлатлари – Испания ва Усмонийлар империясининг сиёсий манфаатлари тўқнашган жойга ай- ланди. Бу икки давлат ўртасидаги кураш XVI аср 30-йилларида кескин тус олди. Усмонийлардан ёрдам олган Жазоир корсарлари Хайриддин Барбаросса бошчилигида Тунисга бостириб кирдилар. Тунис султони Мулай Ҳасан жанубга қочиб, Испания қироли Карл V га ёрдам сўраб мурожаат қилди. Бу ҳол шусиз ҳам обрўси тушиб кетган Ҳафсидлар сулоласини «ислом манфаатларига хоинликда» айблаш учун асос бўлди. Испанлар 400 та кемадан иборат жуда катта флот билан Тунис қирғоқларига келди. Бироқ Карл V учун Тунисни эгаллаш катта таваккалчилик бўлиб туюлди ва у қирғоқ бўйида Ла Гулетт қалъасини қуришдан нарига ўтмади. Шу орада Усмонийлар султони Сулаймон I ва Мурод III Тунис тақдири билан жиддий қизиқишдилар. Натижада 1574 йили 320 та кемада Тунис қирғоқларига тушган 40 минг кишилик турк қўшинлари бу ерда испанлар ҳукмронлиги ва Ҳафсидлар сулоласи ҳокимиятига хотима ясади. Туниснинг турклар томонидан забт этилиши бу ерда Усмонийлар сиёсий тартибининг ўрнатилишига олиб келди. Бироқ Африканинг бошқа жойларида бўлгани каби Тунисда ҳам Портанинг ҳокимияти расмий характерга эга эди халос. Амалда мамлакатни дейлар ва яничарлар бошқаратган эди. XVII асрдан Тунисда маҳаллий бейларнинг роли кучая бошлади. Ҳокимият бей Мурод Корсо (1612 –1631) ва унинг ворислари Муродийлар қўлига ўтди. Бироқ XVIII аср бошларида турк сипоҳийларининг сардор- лари кучаяди. 1702 йили ҳарбий фитна оқибатида Муродийлар ҳокимияти ағдарилади ва сипоҳийлар сардори Иброҳим аш Шариф янги ҳокимиятни ташкил қилади. У 1704 йили дейлик унвонини ҳам олади. 1705 йили Жазоир ва Триполи билан бўлган урушда Иброҳим мағлубиятга учради аммо бу ҳол тунисликларни мусақиллик учун интилишдан қайтара олмади. Жазорликларга қарши зарбани муваффақиятли уюштирган сипоҳийларнинг янги сардори Ҳусайн ибн Али Тунисда янги монархияга ва Ҳусайнийлар сулоласига асос солди. Бу сулола вакиллари Тунисни 1957 йилгача бошқардилар.
Миср. XVI асрда кўпчилик араб мамлакатлари Усмонийлар то-
монидан босиб олинди. Мамлуклар ҳукмронлиги остида бўлган
Миср ҳам биринчилардан бўлиб ўз мустақиллигини йўқотди. 1517
йилнинг бошида Қоҳирани эгаллаган Салим I армияси Миср пой-
тахтини талади ва вайрон қилди.
Турклар истилоси мамлакатдаги мавжуд ижтимоий-иқтисодий
муносабатларга катта ўзгариш киритмади. Фақат мамлукларнинг
сиёсий ҳокимияти ағдарилиб, барча феодаллар ўз мулклари ва им-
тиёзларини сақлаб қолдилар. Миср алоҳида пошоликка ажратилган
бўлиб, амалда ярим мустақил давлат эди. Олий ҳукмдор Истамбул-
дан тайинланадиган пошо ҳисобланарди. У мамлакатни ўз девони
ёрдамида бошқарарди. Девон таркибига давлат аппаратининг йирик
амалдорлари, мамлук амирлари, олий мансабдаги руҳонийлар, турк
гарнизонининг қўмондонлари, шариат судининг раиси кирарди. Де-
воннинг энг ҳурматли аъзоси мамлук зодагонларининг раҳнамоси
бўлган мамлакат шайхи ҳисобланарди.
Маҳаллий бошқарув ҳокимияти тўлиқ мамлук амирлари-
нинг қўлида сақланиб қолди. Турклар мамлукларнинг бошқарув
маҳорати, маҳаллий шароитни, аҳолининг урф-одатларини яхши
билишидан ўз манфаатларида фойдаландилар.
Барча ерларнинг олий мулкдори деб турк султони эълон қилинди.
Бу ҳуқуқ барча ҳайдаладиган ерлардан солиқ йиғишда ўз ифодаси-
ни топди. Баъзи ерлар хазина фондига киритилди ёки султон мул-
кига айлантирилиб, махсус вакиллар томонидан бошқараладиган
бўлди. Бу ерлардан олинадиган барча даромад султон саройининг
харажатлари учун сарфланарди. Хазина фондига киритилган ерлар-
дан олинган даромад муқаддас шаҳарлар – Макка ва Мадинага ва
бошқа хайрия мақсадларига ҳам сарфланади. Мисрда ер эгалиги ва олинадиган солиқлар миқдорини белги-
лайдиган ҳужжат – «Қонуннома-и Миср» 1525 йили қабул қилиниб,
унда деҳқонлар ва йирик ер эгалари бўлган мамлук амирлари, бей-
лари, мултазимлар ва мулғозимларнинг мақомлари, ҳуқуқ ва маж-
буриятлари белгилаб берилди.
Мултазимлар дастлаб ерни тўрт йил муддатга сотиб олиш
ҳуқуқини олган бўлсалар ҳам аслида ерларини ҳақиқий мулкка ай-
лантириб олдилар. Улар хазинага маълум миқдорда пул тўлаб, эва-
зига деҳқонлардан олинадиган барча йиғимларни ўзлари олишарди.
Айрим тарихчиларнинг ҳисоб-китобига қараганда мултазимлар ха-
зинага тўлайдиган пул улар деҳқонлардан йиғиб оладиган пулнинг
4 фоиздан 40 фоизгачасини ташкил қилган. Солиққа тортиш ва
солиқларни йиғиб олиш тизими қишлоқ хўжалигининг ривожлан-
ганлик даражасига мослаштирилган эди. Экиш мавсуми, ернинг си-
фати, суғорилиш ва етиштириладиган экинлар ҳисобга олинар эди.
Асосий қишлоқ хўжалик экинлари буғдой, арпа ва бир қатор
дуккакли экинлар ҳисобланарди. Турклар истилосидан сўнг
Миср деҳқонларининг (уларни фаллах деб аташган) асосий экини
маккажўхори бўлиб қолди. Бу даврда Нил дарёсининг ҳавзасида
шоли экиладиган майдонлар ҳам анча кенгайди, шакарқамиш
майдонлари эса қисқартирилди. Миср қишлоқ хўжалигида пах-
танинг ўрни ҳам катта эди. Деҳқонлар қишлоқ хўжалик экинла-
ридан ташқари мевали дарахтлар, хурмо ва узумлардан ҳам солиқ
тўлашарди.
Ҳунарманд ва савдогарлар ҳам солиққа тортилган. Ҳунар-
мандлардан устахона оқсоқоллари солиқ йиғишарди, давлат солиғи
умумий маҳсулотнинг 5% ни ташкил қиларди. Савдогарлар савдо
корхоналаридан, кемаларидан, карвонлар ва бозорлардан солиқ
тўлашарди. Турклар ҳокимияти ва маҳаллий зодагонлар аҳоли фао-
лиятининг ҳамма жабҳаларини ҳисобга олар ва барчасини солиққа
тортишга ҳаракат қиларди. Шоир ва ёзувчилар фаолияти деярли да-
ромад келтирмасада, 1568 йили улар ҳам солиққа тортилади.
Усмонийлар империясининг кучсизланиши аста-секин Мисрда
мамлуклар сиёсий ҳокимиятининг тикланишига олиб келди.
XVII асрдан бошлаб Мисрнинг иқтисодий тараққиётида бир
қатор янгиликлар кўзга ташланади. Саноатнинг баъзи, айниқса экс-
портга ишлайдиган, тармоқларида мануфактура ишлаб чиқаришига
ўтила бошлади. Айрим шаҳарларда тўқимачилик саноатида мануфактуралар ташкил қилинди. Маҳалла-Кубр шаҳридаги энг йирик
мануфактураларда 800 тадан 1000 тагача ёлланма ишчилар ишлар-
ди. XVIII аср охирига келиб Қоҳирада 15 минг ёлланма ишчи ва 15
минг ҳунарманд фаолият кўрсатарди. Ёғ ва қанд ишлаб чиқарувчи
заводларда ҳам ёлланма меҳнатдан фойдалана бошланди.
Ишлаб чиқариш техникаси ҳали ўта оддий бўлсада, мануфак-
туралардаги ички меҳнат тақсимоти маҳсулотларнинг кўпайишига
олиб келди. Натижада ички ва таши савдо тез ривожланди. Миср
Европа ва қўшни Осиё давлатлари билан қизғин савдо муносабат-
ларини олиб борди. XVIII аср охирига келиб фақат Қоҳирада чет
эллар билан савдо қиладиган 5 мингта савдогар фаолият юритар-
ди.
1769 йили, рус-турк урушидан кейин вужудга келган муҳитдан
фойдаланиб, мамлук ҳукмдори Али-бей Мисрнинг Усмонийлар
империясидан мустақиллигини эълон қилди, ҳамда «Миср ва ик-
кала денгизнинг султони» унвонини олди. Дастлаб Али-бейнинг
ҳаракатлари муваффақиятли давом этди, аммо мамлук бейлари би-
лан бўлган қуролли тўқнашув Алибейнинг мағлубиятига олиб кел-
ди. Натижада турклар ҳокимияти қисман тикланди.
Мамлук зодагонларининг ўзаро урушлари Мисрнинг иқтисодий
аҳволига ёмон таъсир кўрсатди. Уларнинг ўзбошимчалиги, деҳқон
ва ҳунармандлар устидан қилган золимликлари мамлакатда но-
розиликни кескин кучайтирди. Айниқса деҳқонларнинг аҳволи
оғирлашди. XVIII аср охирида француз тадқиқотчиси Эстев Миср
қишлоқларидан бирида 70 дан зиёд солиқ турини санаган. Турк
ҳукмронлиги ва мамлукларга қарши мамлакатда бошланган халқ
ҳаракатига Қоҳирадаги ал-Азҳар масжидининг таниқли шайхлари
бошчилик қилдилар. Уларнинг чақириғига биноан 1795 йил ёзида
Қоҳиранинг ҳунармандлари ва савдогарлари ўз дўконларини ёп-
дилар. Мамлук ҳукмдорлари шайхлар билан музокара бошлашга,
зўравонлик ва қонунсизликларга чек қўйилишига ваъда беришга
мажбур бўлдилар.
Ал-Азҳар масжиди шу даврда бошланган француз босқинига
қарши халқ ҳаракатининг ҳам марказига айланди. 1798 йили
Қоҳирани забт этган Наполеон Бонапарт «Оллоҳ, унинг пайғамбари
ва Қуръонни ҳурмат қилиши»ни айтиб, Мисрни мамлуклар зулми-
дан озод этувчи халоскор қилиб ўзини кўрсатишга ҳаракат қилган
бўлсада, шаҳар ва қишлоқларга французлар солган солиқ мамлукларникидан анча юқори эди. Шу сабабли 1798 йил 21–23 октябрь
кунлари Қоҳирада Ал-Азҳар масжидининг шайхлари бошчили-
гида французларга қарши қўзғолон кўтарилди. Наполеон жуда
қийинчилик билан бўлса-да қўзғолонни бостирди. Мисрда француз
армиясининг келажагини тушунган ва мамлакатда сиёсий аҳволнинг
тайинсизлигидан Наполеон бу ерни тарк этди. Унинг ўрнига келган
генерал Клебер 1800 йили 24 январда Ал-Ариш деган жойда турклар
билан сулҳ имзолади. Аммо Англия туркларни бу келишувдан воз
кечишга мажбур қилди. Бунгажавобан генерал Клебер бошчилигида
француз қўшинлари Гелиополис ёнидаги жангда туркларни тор-мор
қилди. Шу пайт Қоҳирада халк қўзғолони кўтарилиб, шаҳардаги
турклар ва мамлук бейлари томонидан қўллаб-қувватланди. Бир ой
давом этган шиддатли жанглардан сўнг, Клебер қўзғолонни бости-
ришга муваффақ бўлди. Шу даврда Ўрта Ер денгизида ҳаракат олиб
бораётган адмирал Ушаков бошчилигидаги рус флотининг фаолия-
ти туфайли Мисрдаги француз армиясининг ҳолати анча сусайди.
Бунинг устига 1800 йил 14 май куни турклар томонидан жўнатилган
қотил Клеберни ўлдирди. Унинг ўрнига келган генерал Ману Миср-
га туширилган инглиз экспедицияси билан бўлган муваффақиятсиз
жанглардан сўнг, 1801 йил баҳорида таслим бўлиш ҳақида актни
имзолашга мажбур бўлди. Шу йили сентябрда француз армияси-
нинг қолдиқлари Мисрни тарк этди.

Жазоир. XIII асрдан бери Ўрта Мағрибда ҳукмронлик қилиб
келган Зайянийлар Саҳрои Кабир атрофидаги кўчманчилар билан
ҳамда кучлироқ бўлган қўшнилари – тунислик Ҳафсидлар ва ма-
рокашлик Меринидлар билан узоқ давом этган курашдан сўнг XV
аср охирида ўз ҳокимиятларини йўқотдилар. Тўхтовсиз ўзаро уруш-
лар оқибатида Жазоирда савдо, деҳқончилик, ҳунармандчилик ва
шаҳарсозлик инқирозга юз тутди.
Шунга қарамасдан Европа мамлакатларида Жазоир ҳали ҳам
жанговар мамлакат сифатида донг таратган ва обрўга эга эди. Жа-
зоир корсарлари (қароқчилари) Европа давлатларининг кемалари-
ни қўлга олар ва ҳатто Испания ва Италиянинг портларига ҳужум
уюштирарди, бу эса христианларнинг савдосига ва хавфсизлигига
катта путур етказаётган эди. Аслида каталониялик, генуялик ва си-
цилиялик корсарлар ҳам араблардан ортда қолишмаётганлиги ту-
файли бутун Ўрта Ер денгизининг Ғарбий қисми тинимсиз денгиз
жанглари майдонига айланган эди. XVI аср бошларида Арагон ва Кастилиянинг қироли Ферди-
нанд II «Африкага салиб юриши»ни ташкил қилди. Мусулмонлар-
нинг Испаниядаги таянч пункти – Гранада амирлигининг тор-мор
қилиниши (1492) бу юришга имконият яратиб берди. 1505 йилиёқ
испанлар Жазоирнинг кирғоқ шаҳри Мерс ал-Кабир портини, 1508
йили йирик Оран портини, 1510 йили қароқчиларнинг Беджай ре-
спубликасини забт этдилар. Шу йиллари испанлар Жазоирнинг яна
бир қатор портларини ўлпон тўлашга мажбур қилди.
Испанлардан озод бўлишга ҳаракат қилган Жазоирнинг қирғоқ
бўйи аҳолиси жиҳод («муқаддас уруш») байроғини кўтарган мусул-
мон корсарларни қўлладилар. Улар ичида усмонийлардан чиққан
ғози (дин йўлида курашчи) Аруж катта обрўга эга эди. Асли Ми-
тилин (Лесбос) оролидаги славян-грек оиласидан чиққан бу шахс
Ғарбий Ўрта Ер денгизида қароқчилик билан шуғулланган, испан
кемаларини талаган ва минглаб морискларни Мағрибга олиб кет-
ган. Унинг гуруҳига юзлаб авантюристлар келиб қўшилади ва эскад-
раси 20 та кемадан ошиб кетади. 1516 йили Жазор шаҳрини эгал-
лаб, бутун ғарбий Жазоирни ўзига бўйсундирди. Аммо 1518 йили
Телемсен қалъасини испанлардан ҳимоя қилиш чоғида ҳалок
бўлди.
Аруж вафотидан сўнг Жазор корсарлари унинг укаси Хай-
риддин Барбароссани (Сариқ сақол) ўзларига бош деб тан олиш-
дилар. Хайриддин испанларга қарши курашда ёрдам сўраб Усмо-
нийларга мурожаат қилди. Туркия султони Салим I Ёвуз Шимолий
Африкада ўрнашиб олиш учун жиҳоддан фойдаланишга уринди ва
Хайриддинга бейларбейи унвонини берди, Жазоирга йирик яни-
чарлар корпусини, ҳарбий кемалар, артиллерия ва молиявий ёрдам
жўнатди.
Туркларнинг ёрдамига таянган Хайриддин бирин-кетин Жазоир
шаҳарларини испанлардан озод қилди, ҳукмронлик йилларида Ис-
пания қирғоқларига еттита экспедиция уюштириб, у ердан мажбу-
ран христианликка ўтказилган 70 минг андалусиялик мусулмонлар-
ни (морисклар) Жазоир ва Тунисга олиб келди.
Хайриддиндан кейин Жазоирни бошқарган Ҳасан пошо (1544 –
1552) ҳам отасининг сиёсатини давом эттирди. Жазоир Истамбул-
га расмангина бўйсунса-да, Ҳасан пошонинг ўзи деярли мустақил
сиёсат олиб борди. Порт – қалъа Оран XVIII аср охиригача испан-
лар қўлида сақланиб қолди. Хайриддин ва унинг ворислари даврида шаклланган Жазоир-
нинг ҳарбий-сиёсий тизими XIX аср бошларигача ўзгармасдан
қолди.
XVII аср инқирозлар, корсарлар билан яничарлар ўртасида ти-
нимсиз курашлар, ғалаёнлар, фитналар билан ўтди. Аср бошида
бейларбейи лавозимининг қисқартирилиши яничарларга корсарлар-
дан ўч олиш имконини яратди. Истамбулдан жўнатилган пошолар
яничарлар қўлида қўғирчоқ эди, холос.
Бироқ яничарларнинг ҳокимияти кўпга чўзилмади. 1671 йили
қароқчилар тоифаси ҳокимиятни қайтариб олишга эришди. Кор-
сарлар раиси навбатдаги фитнани уюштириб, яничарлар оғасини
ҳокимиятдан ағдарди ва корсарлар ўзларига янги раҳбар – дей1 сай-
ладилар. Ҳар икки ойда алмашган яничар оғадан фарқли равишда
дей бир умрга сайланди ва айнан шу ҳол Жазоирда ҳокимиятнинг
барқарорлашувига олиб келди. 1689 йили яничарлар девони ва
корсарлар раислари ўзаро келишувга эришиб, биринчи марта бир-
галикда дей сайлашдилар. 1711 йили дей Боба Али Шауш Порта
жўнатган навбатдаги пошони Жазоирдан чиқариб юборди ва пошо
унвонини унинг ўзига бериш лозимлигига Истамбулдагиларни
ишонтирди. Айни пайтда Жазоир султонга доимий ўлпон тўлашни
ҳам тўхтатди.
XVII аср 60-йиллари XVIII аср бошлари Жазоир минтақада
гегемонлик учун Марокаш султонлари ва Тунис бейлари билан
кураш олиб борди. Бу урушлар доимий бўлмасдан Шимолий Афри-
канинг сиёсий харитасига деярли таъсир қилмади.
Жазоирнинг XVII асрдаги иқтисодий ривожланиши халқаро
алоқалари деярли тўлиқ қароқчилик фаолияти билан боғлиқ эди.
Бу давр Ғарбий Ўрта Ер денгизи ҳудудида денгиз қароқчилиги энг
авжига чиққан пайт эди. Биргина мисол, 1613 йилдан 1621 йилга-
ча, яъни 9 йил ичида жазоирлик корсарлар ўзларининг тунислик
«ҳамкасблари» билан бирга голландларнинг 447 та, французлар-
нинг 193 та, испанларнинг 120 та, инглизларнинг 60 та кемалари-
ни қўлга олганлар. Бу ёқиб юборилган ва чўктирилган кемаларни
ҳисобга олмаганда. Албатта савдода асосий «товар» қўлга олинган
европаликлар эди. Масалан, Жазоирда доимий ваколатхонасига
эга бўлган тринитарийлар монахлик ордени XVII аср давомида 30 минг европаликни сотиб олган. Мамлакат пойтахтининг 100 минг
аҳолиси бўлиб, бундан ташқари 25–30 минг христиан асирлар ҳам
сақланарди. Қароқчилик ҳисобидан шаҳар жуда тез кенгайиб ва
бойиб борарди.
XVIII асрда ҳам Жазоир Усмонийлар империясининг эйалети
ҳисобланар, амалда суверен давлат эди. Бу аср нисбатан барқарор
ҳокимият тизими билан характерланади. 1710 йилдан 1798 йилгача
ҳокимиятда бўлган 10 та дейданфақат учтаси сарой тўнтаришларида
ўлдирилган. Аср охирларига келиб корсарлар яна фаоллашди. 1775
йили Испания томонидан амалга оширилган ҳужум европаликларга
ҳеч қандай наф келтирмади. Испанлар бир неча муваффақиятларсиз
уринишлардан сўнг 1786 йили Жазоир дейи Муҳаммад бен Осман
билан тинчлик сулҳи тузишга, 1792 йили эса Ғарбий Жазоирнинг
бош шаҳри Оранни жазорликларга топширишга мажбур бўлди.
Испания билан тузилган тинчлик шартномаси Жазоирда
қароқчилик анъаналарининг жонланишига олиб келди. Жазоир
корсарлари Итальян давлатлари, Прусия ва АҚШнинг кемаларига
қатор ҳужумлар уюштирдилар. Мустақиллик учун урушда ғалаба
қозонган АҚШ ҳукумати 1795 йили Жазоир билан тинчлик шартно-
масини имзолашни, корсарларга навигация1 асбобларини етказиб
бериш ва контрибуция тўлаш мажбуриятини олишни маъқул топди.

Ливия. «Ливия» тарихий географик атамаси ҳозирги маъноси-
да XIX асрнинг охирида италиялик олимлар томонидан муомалага
киритилган бўлиб, улар антик давр олимларидан олишган. Қадимги
даврларда бутун Шимолий Африка Ливия деб аталган.
Ливиянинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт даражаси қўшни
Миср ва Тунисга нисбатан паст эди.
XVI асрдан Ливияга европаликларнинг ҳарбий экспансияси
бошланади. 1510 йили Триполи испан армияси томонидан забт
этилди, яна 20 йилдан сўнг эса испанлар шаҳарни Мальта ордени
рицарларига топширишди. Улар ўз ҳудудларини тобора кенгайти-
риб боришди.
Арабларнинг маҳаллий бербер қабиласи доимий қаршилик
кўрсатса-да, Триполини христианлардан озод қилишга қурблари
етмасди. Шу сабабли улар 1519–1520 йиллари ёрдам сўраб Усмо-
нийлар султони Салим I га мурожаат қилдилар. 1517 йили Миср-
ни забт этган турклар Шимолий Африкадаги позицияларини мустаҳкамлашдан манфаатдор бўлганликлари учун Триполига
Мурод оға бошчилигида унча катта бўлмаган қўшин жўнатишди.
Фақат XVI аср 30 – 40-йилларида Жазоир ва Тунисда муваффақиятли
ўрнашгандан сўнггина турклар Триполи учун испанларга қарши
кенг уруш бошлади. 1551 йили усмонийлар қўшини ва маҳаллий
қабилалар шаҳардаги мальталиклар гарнизонини таслим бўлишга
мажбур қилди. Кейин мусулмонларни озод қилиш шиори остида
ҳаракат қилган турклар бутун Ливияни империяга қўшиб олдилар.
Тарихий Ливия ҳудуди Триполи эйалетига бирлаштирилди. Эйа-
лет учта санжаклик – Триполи, Мисурат, Бенғози санжакликларига
бўлинди.
Усмонийлар ўрнатган тартиб дастлаб хўжаликнинг ривожлани-
шига олиб келди. Испанларга қарши узоқ йиллик урушлардан сўнг
одамлар ўз яшаш жойларига қайтиш, вайрон қилинган хўжаликни,
ирригация иншоотларини тиклаш, ерларга ишлов бериш имкони-
ятига эга бўлдилар. XVI аср ўрталарига келиб Триполи Ўрта Ер
денгизининг йирик порти, қул савдоси бозори ва Саҳрои Кабирдан
ўтадиган савдо йўлидаги чорраҳа мақомини қайтариб олди.
Аммо XVI аср 70-йилларидан Триполида бошқарув пошолардан
яничарбошилар ва қароқчилар тўдабошиларига ўтгандан сўнг эйа-
летдаги ички аҳвол кескин ёмонлашди. XVII аср биринчи чорагида
Жазоир ва Тунисдаги сингари Триполида ҳам яничарлар томони-
дан сайланадиган дейлар ҳокимияти ўрнатилди. Бутун аср давоми-
да Триполи дейлари билан Усмонийлар ўртасидаги муносабатлар
зиддиятли ва нобарқарор бўлди. Дейларнинг 108 йиллик бошқаруви
даврида 25 та ҳукмдор алмашди. Улардан баъзиларнинг ҳолатни
барқарорлаштиришга қилган уринишлари яхши натижа бермади.
XVIII аср бошларига келиб дейлар на мамлакат манфаатлари билан
на Усмонийлар билан ҳисоблашмай қўйди. Улар асосан денгизда ва
қуруқликда ҳарбий ҳаракатларни ташкил қилиш билан банд бўлди.
Натижада мамлакат иқтисодий, ижтимоий ва маданий таназзулга
юз тутди.
XVIII аср бошларида Усмонийлар ўрнатган тартиблар бекор
бўлиши билан ижтимоий ва сиёсий ҳаётда маҳаллий анъаналарнинг
тикланиши бошланди. Триполида бу анъаналарнинг давомчилари
ўзига хос этник қатлам вакиллари – «қул ўғли»лар1
, отаси турк, онаси араб бўлган, ўзлари ҳарбий мажбуриятни бажарадиган аҳоли
эди.
XVIII аср бошларида яничарларнинг ўзбошимчалигига қарши
тура оладиган куч бўлиб қулўғлилар отряди шаклланди. Уларнинг
сардори Аҳмад Караманли бадавий қабилалари ёрдамида яничар-
ларга қарши кураш бошлади. У дей Маҳмуд Абу Мувайсни ағдариб,
1711 йил 28 июль куни ҳарбий тўнтариш ташкил қилди ва 300 на-
фар яничарлар сардорлари қириб ташланди. 1713–1716 йиллари бу-
тун мамлакат Аҳмад Караманли ҳокимияти остида бирлаштирилди.
Порта мавжуд ҳолатни тан олиб, 1722 йили Аҳмад Караманлини им-
периянинг Триполидаги вакили қилиб тайинлади, унга бейларбейи
ва пошо унвонларини берди.
XVIII аср бошидаги воқеалар натижасида Триполи эйалети
мустақил давлатга айланиб, Истамбулга номинал бўйсунадиган
бўлди, мустақил ички ва ташқи сиёсат олиб борди. Янги сулоланинг
биринчи вакили Аҳмад Караманли (1711–1745) давридаёқ эйалет-
нинг янги ижтимоий-сиёсий тузилиши шаклланди. Сулоланинг иж-
тимоий таянчи қулўғли жангчилари жамоаси бўлиб қолди. Яничар-
лар ожаки эса тарқатиб юборилди ва ҳарбий аҳамиятини йўқотди.
Қулўғлилар мамлакатда ҳарбий деспотия тузимини ўрнатдилар,
маъмурий бошқарув ва солиқ тизимини мустаҳкамлади. Мустақил
ташқи сиёсат олиб бориб, Усмонийларнинг рухсатисиз 1729 йили
Франция билан, 1716 ва 1730 йиллари Англия билан, 1728 йили
Голландия билан ва 1726 йили Австрия империяси билан тинчлик
шартномаларини имзолади. Бироқ XVIII аср иккинчи ярми молия-
вий ва ижтимоий инқирозлар даври бўлди. Натижада 1793 йили
грек авантюристи Али Жазоирли 300 кишилик ёлланма қўшин
билан ҳукмрон сулола вакили Али Караманлини ҳокимиятдан
ағдариб, оиласи билан Тунисга қочишга мажбур қилди. Турклар
томонидан ўрнатилган қатағон ва террор муҳити аҳолини улар-
га қарши қўйди. Натижада Али Караманлининг кичик ўғли Юсуф
Караманли (1795 –1832) тунисликлар ёрдамида 1795 йил январда
яна ҳокимиятни эгаллаб олди ва эйалетда олдинги тартибларни
тиклади.

Марокаш. XVI аср бошида Марокаш жанубида шарифлар


(ўзларини Муҳаммад пайғамбар авлодлари деб ҳисобловчилар)
юксала бошлайди. Уларнинг ичида саъдийлар уруғи ўзининг жип-
слиги ва интилиши билан ажралиб туради. Португаллар ҳужуми
пайтида саъдийлар йирик бербер қабилаларини бирлаштиришга
эришди. Уларнинг йўлбошчиси Муҳаммад ибн Абдураҳмон 1511
йили потугалларнинг Санта-Крус портини қамал қилди. Бу уриниш
муваффақиятсиз чиқиб, Абдураҳмон ўлдирилгандан сўнг унинг
ўғиллари бутун эътиборини жиҳодга эмас, мамлакат ичкарисида ўз
мавқеларини мустаҳкамлашга қаратди.
Шарифларимпериясиқатъимарказлашмаган, аниқроғишаҳарлар
федерациясидан иборат эди. XVI асрда Марокашнинг юксалиши-
га энг катта ҳисса қўшган султон Аҳмад ал-Мансур (1578 –1603)
бўлди. У савдони ривожлантирди, қўшни давлатлар билан дипло-
матик алоқалар ўрнатди. Унинг ташқи сиёсати анча кенг қамровли
эди. 1590 –1591 йиллари Ғарбий Судан ҳудудида жойлашган Сонгай
давлатини босиб олишни ташкил қилди. Марокашликлар узоқ йил-
лар Сонгайдаги олтин ва туз конларини эксплуатация қилдилар. Бу
ердан минглаб қора танли қулларни сотдилар. Марокаш хазинаси
жуда катта даромад кўрди.
Аҳмад ал-Мансур вафот этгандан сўнг унинг ўғиллари ўртасида
бошланган тахт учун кураш оқибатда сулоланинг тўлиқ инқирозига
олиб келди.
XVII аср ўрталаридан бошлаб шарифлар авлодининг бошқа бир
сулоласи Филалийлар Марокашда сиёсат майдонига чиқади. Суло-
ланинг асосчиси Муҳаммад Али аш-Шариф (1631–1635) ва унинг
учта ўғли Мулай Муҳаммад (1635 –1664), Мулай Рашид (1664 –1672)
ва Мулай Исмоил (1672 –1727) мамлакат қудратининг юксалиши-
га катта ҳисса қўшдилар. Айниқса, Мулай Исмоил 55 йил давлат-
ни бошқарди, мусулмон ҳукмдорлари ичида жуда камлари Ғарбда
унингдек шуҳрат топганди. У ярим асрдан кўпроқ вақт ичида бу-
тун фаолиятини иккита мақсадга йўналтирди: турклар ва европа-
ликлар таҳдидидан мамлакат мустақиллигини сақлаб қолиш; мам-
лакатнинг иқтисодий гуллаб-яшнашини таъминлаш. У қора танли
қуллардан 150 минг кишилик мунтазам армия тузди. Ҳокимиятни
марказлаштириб, қатъи давлат тартиби ўрнатди. Исмоил ўрнатган
тартиблар Мағрибнинг анъаналарига зид эди. Шу сабабли бу тар-
тиблар Исмоил ўлимидан сўнг дарҳол барҳам топди. Исмоилдан кейин ўттиз йил ҳокимиятда барқарорлик бўлмади. Фақат унинг
набираси Сиди Муҳаммад ибн Абдуллоҳ (1757 –1790) мамлакатда
тинчлик ва тартиб ўрната олди. У давлатнинг ташқи салоҳиятини
тиклаш йўлида ҳам катта ишлар қилди. 1751 ва 1765 йиллари Дания
билан, 1763 йили Швеция, 1767 йили Франция ва Испания, 1773
йили Португалия, 1786 йили АҚШ ва бошқа бир қатор давлатлар
билан савдо ва дўстлик ҳақида шартномалар имзолади. Ташқи савдо
ҳажми 7 млндан 17 млн ливргача ўсди. Мамлакатни ҳар томонлама
мустаҳкамлаш борасидаги ишлар Сиди Муҳаммаднинг ўғли Мулай
Слиман (1792–1822) томонидан муваффақиятли давом эттирилди.
Европа ва Шимолий Америка халқлари тарихига нисбатан
қўлланилган «янги давр», «Маърифатчилик», «индустриал циви-
лизация» каби тушунчаларни ва «янги давр»нинг даврий чегарала-
рини бошқа халқлар, хусусан Африка халқларининг тарихига нис-
батан шартли равишдагина қўллаш мумкин. Ўрганилаётган даврда
бу халқлар тараққиётнинг бошқа босқичида бўлиб, илғор Европа
давлатлари томонидан босиб олинди ва мустамлакаларга айлан-
тирилди. Узоқ давом этган мустамлакачилик даврида бу халқлар тараққиётида ҳам муҳим ўзгаришлар юз берди: табиий бойликларнинг европаликлар томонидан жадал ўзлаштирилиши натижасида саноат пайдо бўлди; пул-товар хўжалиги кенгайиб, бозор муносабаtлари таркиб топди; кишиларнинг кундалик ҳаёти ва дунёқарашида янги тамойиллар шаклланди, Европа маданияти билан миллий маданиятларнинг уйғунлашуви бўлган маданият ривожланди. Шу билан бирга ушбу асрлар Африка халқларининг ўз озодликлари учун тўхтовсиз кураш даври ҳам бўлди. Бу кураш давомида миллий онг ривожланди, кишиларда тенглик, озодлик, мустақиллик каби тушунчалар ривожланиб, улар курашининг мазмунига айланди.


Download 156.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling