Jahon tarixidan yakuniy nazorat savollar javobi ижтимоий тараққиётнинг асосий йўналишлари


G’ARBIY AFRIKADA QUL SAVDOSI VA YEVROPALIKLARNI KIRIB KELISHI


Download 190.18 Kb.
bet26/38
Sana27.01.2023
Hajmi190.18 Kb.
#1131109
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   38
Bog'liq
JAHON TARIXIDAN YAKUNIY NAZORAT SAVOLLAR JAVOBI

G’ARBIY AFRIKADA QUL SAVDOSI VA YEVROPALIKLARNI KIRIB KELISHI. Европаликларнинг, асосан португалияликлар ва испанларнинг
Ғарбий Африка ҳудудларига кириб келиши XV аср иккинчи чора-
гида бошланди. 1434 йилдан 1482 йилгача португаллар ва испанлар
Бахадур бурнидан Конго дарёсигача бўлган қирғоқ ҳудудларининг
барчасини кезиб чиқишди.
1460 –1469 йиллари португаллар томонидан мустамлакага ай-
лантирилган Яшил Бурун ороли Ғарбий Африкада қул савдосининг
дастлабки базасига айлантирилди. 1475 йили лиссабонлик савдо-
гар Фернандо Гомеснинг экспедицияси Анкобра ва Вольта дарёла-
рининг оралиғида кўп миқдорда олтин қазиб оладиган ва Ғарбий
Суданнинг шимолий ҳудудлари билан савдо қиладиган мамлакат-
ни кашф этганларидан сўнг португалияликларнинг бу ҳудудларга
қизиқиши айниқса кучайди. Бу ҳудудда яшовчи фанти қабилалари
Африка халқлари ичида биринчилардан бўлиб португалиялик қул
савдоси билан шуғулланувчиларнинг қурбони бўлди.
Португалияликлар ОлтинҚирғоқда тезлик билан ўз мавқеларини
мустаҳкамлашга ҳаракат қилдилар ва 1482 йили бу ерда Сан Хорхе
да Мина фортини (ҳозирги Элмина) бунёд этдилар. Қиска муддатга
португалияликлар бу ердан олиб чиқиб кетадиган маҳсулот олтин
бўлиб қолди. Қул савдоси дастлаб унчалик ривожланмади, чунки
Европа бозорларида бу «товарга» эҳтиёж йўқ эди.
Америка қитъасини мунтазам равишда мустамлакага айланти-
ришнинг бошланиши ва бу ердаги маҳаллий аҳолининг турли саба-
блар билан қирилиб кетиши натижасида ишчи кучига катта эҳтиёж пайдо бўлди. Бу эҳтиёж айниқса плантацияли хўжалик пайдо бўлган
ҳудудларда жуда кучли эди. Бундай ишчи кучининг манбаи Африка-
нинг, айнан Ғарбий Африканинг маҳаллий аҳолиси бўлиб, кейинги
бир неча юз йил мобайнида бу ерлар жуда катта қул бозорига айлан-
тирилди.
XVI аср охиригача Ғарбий Африка қирғоқларида ўрнашиб олган
ягона давлат Португалия эди. Қул савдоси билан шуғулланган би-
ринчи европаликлар ҳам португалияликлар бўлди. Ғарбий Африка
қирғоқларининг кўплаб жойларида португалияликларнинг форт-
лари бўлишига қарамасдан улар Сенегал ва Гамбия оралиғидаги
ерлардан ташқари қитъа ичига киролмасдилар. Бу дарёлар порту-
галияликларга қитъа ичига анча чуқур кириб бориш имкониятини
берди: улар 1534 йили Мали, 1565 йили эса Томбукту ерларигача
етиб бордилар. Сенегал ва Гамбия дарёлари орқали португалиялик
савдогарлар Кантар ва Бамбукнинг ички бозорларига кириб борди-
лар. Маълумки, бу ерларда кенг ҳудудли катта давлатлар мавжуд
бўлиб, португалияликлар ўзларини истилочилардек тута олмасди-
лар. Шу сабабли португалияликлар асосий эътиборини Қуйи Гви-
неяга (Сьерра-Леонедан Камерунгача бўлган қирғоқ бўйи ерлари-
га) қаратди. Улар соҳил бўйларини тўртта зонага ажратиб, бу зона-
ларни улардан олинадиган асосий товарнинг номи билан атадилар.
Ҳозирги Шимолий Либериянинг қирғоқлари Қалампирли қирғоқ,
Фил Суяги Қирғоғи, Олтин Қирғоқ, Вольта ва Нигер дарёлари
оралиғи Қул қирғоғи деб аталган.
Фил суяги Қирғоғи ва Қалампирли қирғоқ ҳудудларида табиий
бухталар ва йирик дарёларнинг йўқлиги сабабли португалияли-
кларнинг бу ерлар билан алоқаси ниҳоятда чекланган эди. Порту-
галиялик савдогарлар асосан Олтин Қирғоқ ва Қул қирғоғида фаол
ҳаракат қилишарди. Улар Элминадан ташқари Аксумда, Шамада ва
бошқа қирғоқ ҳудудларида бир қатор янги фортлар барпо қилдилар.
Бу ерларда португалияликларнинг бутун савдоси тўпланган эди. Бу
савдонинг ҳажми ҳам анча катта бўлиб, XVI аср бошларида бутун
дунёда олинадиган олтиннинг 1/10 ни португалияликлар шу ерлар-
дан олиб кетарди. Қирғоқбўйи халқлари португалияликлар билан
тез савдо алоқаларига киришар, аммо бу савдо тенг эмасди, олтин
деярли текинга сотиларди.
Жанубий Нигериянинг қирғоқлари (Қул қирғоғи) дастлаб порту-
галияликларнинг эътиборини жалб қилмади. Йорубларнинг кучли давлатлари португалияликларнинг ички ҳудудларга кириб бори-
ши йўлида ишончли тўсиқ эди. Бенин давлати португалияликлар-
нинг товарларига алмаштириш учун анчагина миқдорда қалампир
таклиф қилиши мумкин эди (бу товарнинг Европа бозорларида
нақадар қадрланишини олдинги бобларда айтиб ўтган эдик). Бу
ҳол португалияликларни 1486 йили Гватода савдо нуқтасини бар-
по қилишга мажбур қилди. Бу савдо нуқтаси Бениннинг экспорт
портига айланиб қолди. Аммо 1506 йили португалияликлар портни
ташлаб кетдилар, чунки Африка қалампири (малагета) билан сав-
до қилиш ҳинд қалампири ва мурч билан савдо қилишга нисбатан
анчагина кам даромад келтирарди. Бундан ташқари португалияли-
клар таклиф қиладиган одатдаги моллар (металл ва ойна буюмлари)
ҳунармандчилик анча юқори бўлган бенинликлар орасида харидор-
гир эмасди.
Фернандо-По ва Сан-Томе оролларида мустаҳкам ўрнашиб олиб
плантация хўжалигини йўлга қўйилиши (шакарқамиш етиштирилар
эди) ишчи кучига бўлган талабни оширди ва бу ҳол қул савдосини
авж олдирди. Бенин Нигер дарёсининг қирғоқларида ва Жанубий
Нигериянинг бошқа ҳудудларида яшайдиган майда қабилалар билан
бўладиган доимий урушларда асир олинганларни сотиш имкония-
тига эга эди. Португалиялик савдогарлар бу қулларни шакарқамиш
плантацияларининг эгаларига ва Олтин Қирғоққа олиб бориб ол-
тинга алмаштирар эди. Португалияликларнинг қул савдоси XVI
аср охирида Бразилиянинг мустамлакага айлантирилиши билан
айниқса кучайди.
Бу даврга келиб Американинг Испания, Англия ва Франциянинг
мустамлакаларига айлантирилган бошқа ҳудудларида плантацияли
хўжалик кенг ривожлантирилди. Натижада қуллар меҳнатига эҳтиёж
ҳам ортиб борди. Африкадаги ишчи кучи бозорини эгаллаш учун Ев-
ропа давлатлар ўртасида кучли кураш бошланди. Бу курашда Порту-
галия анча кучлироқ Европа давлатлари билан тўқнаш келди. Аммо
бу курашда энг катта жабр тортганлар африкаликлар бўлди. XVII
асрдан Африка ерларида қулларни овлаш учун ҳеч қанақа қонунлар
билан чекланмаган чинакам қароқчилик урушлари бошланди. 1530
йилдан 1600 йилгача бўлган 70 йил ичида фақат португалияликлар
томонидан Америкага 1 млнга яқин қуллар олиб кетилди.
1610 йилга келиб, қул савдосидаги португалияликлар моно-
полиясига голландияликларнинг рақобати туфайли путур етди. Айниқса, Голландиянинг Вест-Индия компанияси тузилгандан сўнг
Ғарбий Африка қирғоқларидаги португалияликларга қарашли савдо
нуқталарини эгаллаб ола бошлади. 1642 йилга келиб Аргуин, Гори,
Сан-Томас портлари энди голландияликларга қарашли эди. Олтин
Қирғоқдаги барча Португалия портлари ҳам улар томонидан забт
этилган эди. 1648 йили португалияликлар Сан-Томасни яна эгал-
лашга муваффақ бўлишди, аммо уларнинг Атлантик океани оша қул
савдосига бўлган монополияси бир умрга йўқотилган эди. Португа-
лиянинг ўрнини Голландия эгаллади ва XVII аср биринчи ярмида
Америкадаги испан мустамлакаларига африкалик қулларни улар
етказиб берди.
Қуллар бозорида Голландиянинг ҳукмронлиги ҳам узоққа
чўзилмади. XVII аср иккинчи ярмидан мустамлака бозорларини
эгаллаш учун курашга Англия ва Франция қўшилди. Инглиз ва
француз плантаторлари ўз хўжаликларининг кенгайиши туфайли
қулларнинг меҳнат бозорини ўзлари эгаллашга, ўз товарларига ол-
тин ва кумуш билан ҳақ оладиган португал ва голланд савдогарла-
рининг хизматидан воз кечишга ҳаракат қилдилар. Қул савдосига
Англия ва Франция билан бир қаторда Швеция, Дания, Бранден-
бург каби бошқа Европа давлатлари ҳам қўшилди. Қул савдосида
монополия ўрнатиш учун кураш XVII аср иккинчи ярми ва бутун
XVIII аср давомида йирик Европа давлатлари ўртасидаги кескин
рақобатнинг асосий мақсадини ташкил қилди. Бу кураш майдони
Африка қитъаси, айниқса Ғарбий ва Марказий Африка бўлди.
Англия ва Франция йирик савдо компаниялари ташкил қилиб,
уларга африкалик қуллар билан савдо қилишнинг монопол ҳуқуқини
берди. Булар 1664 йили ташкил қилинган француз компанияси ва
1672 йили ташкил қилинган Англиянинг «Қироллик Африка ком-
панияси» эди.
Текин ишчи кучига бўлган юқори талаб, қул савдоси ҳажмини
ниҳоятда кенгайтириб юборди. XVII асрда Америкага 2 млн 750
минг қул олиб кетилди. Бу қулларнинг учдан икки қисми Ғарбий
Африкадан олиб кетилди ва Африка халқларининг ривожланиши-
га жуда катта, тўлдириб бўлмайдиган зарар етказди. Урушлар, қул
савдоси, қулларни океан орқали Америкага етказиб бориш шарои-
тининг ўта оғирлиги миллионлаб кишиларнинг ўлимига олиб кела-
ди. Замондошлар қолдирган кўплаб далиллар шуни исботлайдики,
очлик, касаллик, савдогарларнинг ғайриинсоний муомаласидан ҳар олтинчи африкалик йўлда ўлиб кетган. Қулчилик Африкада европаликлар келишидан олдин ҳам мавжуд
бўлсада, унда патриархал, хонаки кўринишда эди. Европаликлар
келиши билан одам савдоси мисли кўрилмаган даражада кенгай-
иб, даҳшатли тус олди. Қул савдоси энг ривожланган XVII–XVIII
асрларда Ғарбий Европанинг деярли ҳамма давлатлари очик ёки
яширин равишда бундай фойдали «ҳунар» билан шуғулланишган.
Африка халқларининг миллионлаб одамларни йўқотиши ишлаб
чиқарувчи кучлар ривожига салбий таъсир кўрсатди. Қул савдоси
Африка халқларининг сиёсий тараққиётига ҳам ўта ёмон таъсир
қилди. Мустамлакачиликдан олдин қуллар қаторини асосан хар-
бий асирлар ташкил қиларди. Қул савдосининг оммавий тус олиши
ўзаро урушларнинг кескин кучайишига олиб келди. Бу урушлар ва
улар оқибатида қуллар сонининг кўпайишидан асосан европалик
мустамлакачилар манфаатдор эдилар. Энди қабила бошлиқлари
одам овлаб қўшни қабилаларга тўсатдан юришлар уюштирар ёки ўз
қабиладошларини сотар эди.
Фақат XIX аср бошларидагина ривожланган Европа мамлакат-
ларининг қул савдосига қизиқиши сусайди. 1807 йили Британия
парламенти ўз фуқароларига қул савдоси билан шуғулланишни
тақиқловчи қонун қабул қилди. Аммо яна узоқ вақт қул савдоси
тўхтамади. Илгаригиочиқсавдоэндиконтрабандага айланди. Қуллар
юкланган кемалар Британия ҳарбий флотининг патруль кемаси би-
лан тўқнаш келганда, савдогарлар далилларни йўқотиш мақсадида
бечора қулларни шафқатсизлик билан океанга улоқтиришар эди.



Download 190.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling