Jahon tarixidan yakuniy nazorat savollar javobi ижтимоий тараққиётнинг асосий йўналишлари


«Дурронийлар» давлатининг ташкил топиши ва ижтимоий тузуми


Download 190.18 Kb.
bet38/38
Sana27.01.2023
Hajmi190.18 Kb.
#1131109
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38
Bog'liq
JAHON TARIXIDAN YAKUNIY NAZORAT SAVOLLAR JAVOBI

«Дурронийлар» давлатининг ташкил топиши ва ижтимоий тузуми. 1747 йил 19 дан 20 июнга ўтар кечаси Хабушандаги ҳарбий лагерда ўз ўтовида ухлаб ётган Нодир шоҳ исёнчилар томонидан ўлдирилади. Турли халқлар ва қабилалардан ташкил топган қўшинда саросималик бошланади ва бир неча бир-бирига рақиб томонларга бўлиниб кетади. Асосан Нодир шоҳнинг шахсий обрўси ва ҳарбий куч бирлаштириб турган давлат ҳам у ўлгандан сўнг тарқалиб кетди. Афғон қабилалари амалда мустақил бўлиб қолдилар. Нодир шоҳ қўшинидаги афғонлар Садозайлар уруғидан бўлган Аҳмадхоннинг уддабуронлиги туфайли шоҳ хазинасининг бир қисми ва артиллериясини олиб ажралиб чиқишга муваффақ бўлдилар. 1747 йил кузида жангларда тобланган бу қўшин Қандаҳорга кириб келди. Кейинчалик бу қўшин бўлғуси афғон армиясининг асосини ташкил қилди. 1747 йил кузида Қандаҳорда Афғонистоннинг шоҳини сайлаш учун жирға (қабила бошлиқларининг йиғини) чақирилди. Унда ўша пайтда Қандаҳорни эгаллаб турган абдалий қабилаларининг хонлари асосий роль ўйнади. Уларнинг кўпчилиги шоҳликка асосий даъвогарлардан бўлиб чиқдилар. Жирға саккиз марта йиғилганда шоҳни сайлай олмади. Тарихий афғон анъаналарига кўра жирға тўққизинчи бор йиғилганда обрўли сўфилардан бўлган Собирнинг таклифига кўра Аҳмадхон шоҳ қилиб сайланди. Аҳмадхоннинг шоҳ қилиб сайланишида Собир бошчилигидаги мусулмон руҳонийлари асосий роль ўйнадилар. Абдалий хонларига келсак, улар Аҳмадхоннинг сайланишига у мансуб бўлган садозайлар уруғи унча катта бўлмаганлиги сабабли шоҳ абдалий хонлари билан ҳисоблашади, деган умидда розилик билдирдилар. Аҳмад шоҳ давлатида абдалий хонлари муқим имтиёзли ўрин эгалладилар. Шоҳ ҳокимияти аввал бошданоқ қабила бошлиқлари томонидан чекланган эди. Тез орада Аҳмад шоҳ томонидан «дурр-и- Дуррон» (марваридлар ичра марварид) унвонининг қабул қилиниши ва абдалийларнинг дурроний деб қайта номланиши ҳам сиёсий аҳамиятга эга эди. Бу европаликларнинг «тенглар ичида биринчи» деган формуласига мос бўлиб, абдалий хонларининг давлатдаги юқори ўрнини яна бир бор таъкидламоқчи эди. Сиёсий ҳаётда дурроний хонларнинг етакчилик роли ва дурроний қабиласининг имтиёзли ҳолати тарихчилар Аҳмад шоҳ давлатини Дурронийлар давлати деб номлашлари учун асос бўлди. Аҳмад шоҳ ўз ҳукмронлигининг биринчи йилиёқ афғонлар яшайдиган кўплаб вилоятларни ўзига бўйсундирди. Нодир шоҳ томонидан Кобул, Ғазна ва Пешаворда қолдирилган ҳарбий гарнизонларни музокаралар орқали бу шаҳарларни Аҳмад шоҳга топширишга кўндирдилар. Шундан сўнг Ҳинд дарёсининг ўнг қирғоғидаги афғон қабилалари ҳам Аҳмадшоҳнинг ҳокимиятини тан олдилар. Фақат абдалийлар билан азалдан душман бўлган гилзоийларни Аҳмад шоҳ қурол билан бўйсундирди. Афғон давлатининг ташкил топиши фақат қулай халқаро шароитнинг натижасида бўлмасдан, афғон жамиятида юз бераётган ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг қонуний натижаси эди. Феодал муносабатлар жадал ривожланаётган афғон жамиятида биринчи ўринда зодагонлар давлатга, унинг мажбурловчи, тартибга солувчи ва жазоловчи органларига эҳтиёж сезаётган эди. Аҳмад шоҳ давлатининг тузилиши ва ҳарбий ташкиллаштирилишида қабилачилик принципларига амал қилинди. Мамлакат вилоятларга, вилоятлар маҳаллаларга булинган бўлиб, вилоят бошлиқлари ҳокимлар, маҳалла бошлиқлари эса субадарлар деб аталади ва улар шоҳ томонидан тайинланади. Бундай бўлинишда қабилаларнинг


Download 190.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling