Тарих факультети Тарих кафедраси битирув малакавий иш


Download 312 Kb.
bet1/10
Sana01.04.2023
Hajmi312 Kb.
#1315289
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
бухороликлар ташкило




Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта
махсус таълим вазирлиги
Бухоро давлат университети


Тарих факультети


Тарих кафедраси


БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШ


Мавзу: «Ёш бухороликлар ташкилотининг ташкил топиши ва унинг Бухоро ижтимоий – сиёсий ҳаётида тутган ўрни”



Мавзу: “Ёш бухороликлар ташкилотининг ташкил топиши ва уларнинг Бухоро ижтимоий – сиёсий ҳаётида тутган ўрни
Режа:


Кириш
-------------------------------------------------------------------------------------------

  1. XIX аср охири – XX аср бошларида Бухорода маорифпарварлик ҳаракатининг шаклланиши. Ёш бухороликлар ташкилотининг ташкил топиши ва унинг машҳур намояндалари

------------------------------------------------------------------------------------------_Хулоса'>-------------------------------------------------------------------------------------------__Матбуотчилик_ва_нашриётчилик_фаолиятлари'>-------------------------------------------------------------------------------------------

  1. Ёш бухороликларнинг мақсад ва вазифалари. Жадидчилик ва янги усул мактабларининг очиш йўлидаги фаолиятлари

-------------------------------------------------------------------------------------------

  1. Матбуотчилик ва нашриётчилик фаолиятлари

------------------------------------------------------------------------------------------
4. Ёш бухороликларнинг сиёсий ва ислоҳотчилик ҳаракатлари
------------------------------------------------------------------------------------------
Хулоса
-----------------------------------------------------------------------------------------
Фойдаланилган манбалар ва адабиётлар рўйхати
-----------------------------------------------------------------------------------------
Илова
Кириш
Мавзунинг долзарблиги. Тарихга кириб бораётган бугунги ҳар бир кун ўз моҳияти ва аҳамияти жиҳатидан ўнлаб йилларга тенгдир. Мустақил тараққиёт йўлидан бораётган Ўзбекистон Республикасидa бугунги кунда кўп йиллар мобайнида тўпланиб ўз ечимини кутиб ётган кўпгина муаммолар ҳал қилинмоқда. Бу ўринда тарих фани соҳасида тўпланган масалаларни ҳал қилиш, ҳамда халқнинг қалби ва хотираси бўлмиш бу қадим фаннинг нуфузини кўтариш, масъулиятли вазифаларни белгилаб олиш борасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Тарих институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 1998 йил 27 июлдаги қарори катта аҳамият касб этади. Қарорда тарих соҳасида ўз ечимини кутиб ётган назарий ва амалий масалалар билан бир қаторда жамият тараққиётининг асосий устунларидан бири бўлган тарих фанини ривожлантириш ҳозирда долзарб вазифалардан бирига айланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов кўп бор таъкидлаб ўтганларидай “Ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади. Исботталаб бўлмаган ушбу ҳақиқат давлат сиёсати даражасига кўтарилиши зарур”1. Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритганидан сўнг тарих фани миллий давлатчилик тарихини, Ўзбекистон ҳудудида юз берган маданий, маърифий, ижтимоий ва иқтисодий жараёнларни холис ва ҳаққоний ёритиш имкониятига эга бўлди. Давлат раҳбари И.А. Каримов таъкидлаганларидек, “Зотан тарих – халқ маънавиятининг асосидир. Маънавият эса, жамият тараққиётининг асоси, уни муқаррар ҳалокатдан қутқариб қоладиган ягона кучдир”2. Шу сабабли ҳам мазкур вазифани бажариш Республика ҳукумати томонидан давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Ўзбекистон республикаси мустаққиллиги йилларида тарих фанини ўрганиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ўзбек миллий давлатчилиги тарихининг барча босқичларини объектив, холисона ва тарихийлик принципларига амал қилиб тадқиқот олиб бориш соҳасида салмоқли ютуқлар қўлга киритилди. Ўзлигимизни чуқур англашда тарихга қайта-қайта мурожаат қилинмоқда. «Биз ўзимизни миллат деб билар эканмиз ўзбекчилигимиз ҳақида аниқ тушунчага эга бўлишимиз керак. Туркий тилни халқ бор, турк халқи бор. Фарқини ҳар бир фуқаромиз аввало фарзандларимиз билиб олсинлар»3 деб таъсирлайди Республика президенти И.А Каримов.
Ҳар бир масалага жиддий муносабатда бўлиш миллий ғурур ва миллий ифтихорни уйғотадиган жиҳатларни назардан четда қолдирмаслик бугунги тадқиқотчилар вазифасидир. Ҳозирда ўзбек халқи вакиллари томонидан яратилган маданиятни умум ўзбек миллий маданиятини ажралмас бир қисми деб қараш психологияси шаклланмоқда. Шундай экан мустабид совет ҳокимиятининг юритган қатағон йилларининг қурбонига айланган юзлаб миллат фидойилари, ватан йўилида жонини бахшида этган ўзбек фарзандларининг милатдошларимиз ҳаёт йўли ва фаолияти ҳам тарихимиздаги ўзига хос саҳифалардир. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов «Ўзбекистон мустаққилликга эришиш остонасида» номли китобида: «Биз ўз тарихимизни йўққа чиқара олмаймиз. Бу тарихимизда ҳам қаҳрамонона ҳам фожиали саҳифалар кўп бўлди»4 деб ёзганди.

Download 312 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling