Тарих факультети Тарих кафедраси битирув малакавий иш


Мавзунинг мақсад ва вазифалари


Download 312 Kb.
bet3/10
Sana01.04.2023
Hajmi312 Kb.
#1315289
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
бухороликлар ташкило

Мавзунинг мақсад ва вазифалари. Ўзбекистон ўз мустақиллиги қўлга киритгач, тарих фанини шакллантириш мукаммал ўзбекистон тарихини яратиш вазифаси турган ҳозирги пайтда, ўз олдимизга аниқ мақсад ва вазифаларни қўйган эканмиз Туркистон қолдирган, халқни маърифат ва маънавиятга бошлаган ўз таркибида илғор зиёлиларни бирлаштирган Бухоро жадидларининг ижтимоий-сиёсий ташкилоти бўлган Ёш бухороликлар ташкилотининг вужудга келиш тарихини ва уларнинг асл мақсадларини ўрганиш битирув-малакавий ишининг асосий мақсад ва вазифаларидан иборат.
Шу мақсаддан келиб чиққан ҳолда Битирув малакавий иши ўз олдига қуйидаги вазифалар қўйилди:
- XIX асрнинг охири - XX асрнинг бошларида Бухоро амирлигида маърифатпарварлик ва тараққийпарварлик ҳаракатининг шаклланиш тарихини билиш;
- Амирликда жадидчилик ғояларининг юзага келиш тарихининг ўрганиш;
- Амирликда Бухоро ёшларини бирлаштирган Ёш бухороликлар ташкилотининг шаклланишини ўрганиш;
- Ёш бухороликлар ташкилотининг асосий мақсадларини билиш;
- Ёш бухороликлар ташкилотининг машҳур намояндаларини билш, уларнинг жадидчилик ва маърифатпарварлик йўлидаги фаолиятларини ўрганиш;
- Бухоро жадидларининг жадид мактабларини очиш йўлидаги олиб борган саъй-ҳаракатларини ўрганиш
- Ёш бухороликларнинг амирликда мутаассиб руҳонийлар қаршилигига учраш сабабларини ўрганиш;
- Бухоро жадидларининг нашриётчилилик ва матбуотчилик йўлидаги самарали фаолияят олиб борганликларини кўрсатиб ўтиш;
- Ёш бухороликларнинг амирлик тузумига қарши кураш тарихини ўрганиш ва ислоҳотчилик ғояларини билишдан иборат.
Битирув малакавий ишнинг тузилиши. Битирув малакавий иши, кириш, тўрт боб, хулоса, фойдаланилган манба ва адабиётлар, илова ва 65 бетдан иборат.


1. XIX аср охири – XX аср бошларида Бухорода маорифпарварлик ҳаракатининг шаклланиши. Ёш бухороликлар ташкилотининг ташкил топиши

Ватанимиз мустақилликка эришгач, ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг ҳамма жабҳаларида ўзликни англаш, маънавий-маърифий қадриятларни чуқур идрок этиш ва халққа етказиш, ёшларни ватанга, халққа муҳаббат руҳида тарбиялашда улкан ишлар амалга оширилди. Маънавий ҳаётни юксалтиришда ҳукумат томонидан узоқни мўлжаллаб ишлаб чиқилган махсус дастурлар ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди. Жадид педагоглари ҳам ёшларни тарбияси масаласига ҳаёт ёки мамот масаласи деб қараганлар.


Жадидчилик ҳаракатининг тамал тоши усули жадид мактабларидир. Бу жадидлар томонидан якдил эътироф этилган фикр. Бу ҳаракатнинг асл мақсади миллатнинг ўзлигини танитиш, ижтимоий-сиёсий тузумни тубдан ислоҳ қилиш, миллат, Ватан истиқлоли эди. Маълумки, бундай буюк ўзгаришларни янги авлодгина амалга ошира олади. Бунинг учун тараққий этган миллатлар билан ҳамқадам авлодни тарбиялаб етиштириш керак.
Абу Наср Фаробий (873-950), Абу Райҳон Беруний (973-1048), Абу Али Ибн Сино (980-1037), Мирзо Улуғбек (1394-1449), Алишер Навоий (1441-1501) каби буюк мутафаккирларни тарбиялаб етиштирган маънавий маҳаллий мактаблар XVI асрдан бошлаб жаҳон тараққиётидан бутунлай узилиб қолган, бунинг устига мустамлака тузуми туфайли пароканда аҳволга тушган, маҳаллий мактаблар ва таълим-тарбия тизими билан бу буюк вазифани бажариш мумкин эди. Шунинг учун ҳам маҳаллий мактабларни тубдан ислоҳ қилиш, замон талабларига жавоб бера оладиган мактаблар, олий ўқув юртлари ташкил қилиш жадид мутафаккирларининг асосий вазифаларига айланди.
Машҳур маърифатпарвар адиб, Садриддин Айний (1878-1954) ўзининг жадид мактаблари учун ёзган, маърифий, ахлоқий ва тарбиявий ғоялар билан йўғирилган “Таҳсиб ус-сибён” (“Болалар тарбияси”) дарслигида тарбия ва илм олишнинг маркази бўлган мактабнинг ролига алоҳида эътибор бериб: “Киши мактаб ёрдами билан одам бўлади”18, деб айтади.
Дарҳақиқат, XIX аср охири - XX асрнинг бошларида Туркистон ўлкасида жадидлар, халқ таълимида, янги усуллар марказига айлана оладиган, миллий маданият, ислом анъаналари ва одатларини ҳимоя қилишда ишончли восита бўладиган ўз миллий мактабларини ташкил қила бошладилар. Бу мактаб “янги усул” - жадид мактаблари деб атала бошланди.
Бухоролик машҳур маърифатпарвар адиб, адабиётшунос олим, драматург ва шоир, Ўрта Осиё жадидчилик ҳаракатининг йирик сиймоларидан бўлган Абдурауф Фитрат (1886-1938) ўзининг жадидчилик ғоялари йўғирилган “Ҳинд сайёҳи баёноти”19 (“Баёноти сайёҳи ҳинди”) асарида Бухоронинг илм-маърифатни тарқатиш йўлидаги роли ҳақида шундай ёзади: “Бухоро қадимдан ғоят доно ва зукко бўлиб етишган, фузало аҳлини тарбиялаб, вояга етказган. Ҳар куни бир Абу Али (Ибн Сино), Форобий, Муҳаммад Исмоил Бухорий ва Улуғбек кабиларини жаҳонга ҳадя этиб, шу тариқа ўзининг шарафли довруғини жаҳон халқларининг қулоқларига зирак қилиб таққан”20.
Ҳақиқаттан ҳам Фитрат сўзи билан айтганда Бухоро ўз даврида ўзининг олиму-фузалолари билан шуҳрат қозонди. Илмни истаган ҳар бир киши Бухоро мактаб-мадрасаларида ўқишни орзу қиларди. Тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, ўша даврларда, кимки Бухоро мадрасаларида ўқиб, таълим тарбия кўрган бўлса, у одам бутун илм-фанни эгаллаган киши сифатида баҳоланган ва ҳурмат-эътиборга сазовор бўлган. Бухоронинг обрў-эътибори ана шу даражада юксак бўлган.
Шунинг учун Бухорога “Қуббатул ислом” ва “Бухоройи шариф” номлари бежиз берилмаган. Тарихий асарларда ёзилишича, Мовароуннаҳрдаги дастлабки мадраса X асрда Бухорода, Кавушдўзлар тими яқинида қурилган. Ушбу мадрасада диний ва дунёвий фанлар ўқитилган. Кейинчалик XII-асрда Бухорода ислом ҳуқуқшунослари учун “Фиқҳлар мадрасаси”, XII-XIII асрнинг ўрталарида эса, Масъудия ва Хония номидаги машҳур мадрасалалар бунёд этилган. Кейинги даврларда Бухорода ҳукмронлик қилган Шайбонийлар (1533-1601), Аштархонийлар (1601-1747) ва Манғитлар (1756-1920) сулоласи замонида, Бухорода кўплаб мадрасалар бино қилинган. Бу мадрасаларда таълим олган толиби илмлар Бухоронинг давруғини бутун дунёга тарқатган.
Лекин, XIX - асрнинг иккинчи ярмига келиб, Бухоройи шарифнинг маърифат тарқатиш борасидаги мавқеи инқирозга юз тутган, мактаб-мадрасалардан аниқ фанлар олиб ташланган, мутаассиблик ҳукмрон эди. Бир сўз билан айтганда, Бухоро илм масканлари тубдан ислоҳотга муҳтож эди. Нафақат таълим-тарбия тизимини, биринчи навбатда феодал давлат тизимини тубдан ўзгартириш керак эди. Бухоро мадрасалари мавқеининг бу даражада пасайиб кетиши ва уларнинг ислоҳотга муҳтож бўлишига қандай сабаблар бор эди. Нима учун XIX - асрнинг иккинчи ярмига келиб Бухоронинг илм-маърифатни тарқатиш борасидаги нуфузи тушиб кетди ва бунга қанақа омиллар сабаб бўлди.
Айний Бухородаги дастлабки маърифатпарварлик ва тарақийпарварлик ғоялари машҳур ҳаттот ва тарихчи Аҳмад Донишдан бошланганлигини ўзининг машҳур Бухоро инқилоби тарихи учун материаллар” ва “Эсдаликлар” асарида ёзиб қолдирган. Айний Аҳмад Дониш билан шахсан учрашиб, унинг суҳбатидан баҳраманд бўлмаган бўлса ҳам, лекин унинг “Наводир ул вақоеъ” асари орқали танишганлигини, бу асарни ўқиб Айнийнинг дунёқарашида катта бурилиш ясаганлигини айтиб ўтади21.
Бухородаги ислоҳотчилик ҳарактига, мадраса мударриси, олим Фазлий Ғиждувоний, Мўминхожа Вобкандий, мулло Худойберди Бойсуний, татар маърифатпарварларидан, Қозондан Бухорога илм-маърифатни эгаллаш учун келган Шаҳобиддин Маржоний каби мударрис олимлар бошчилик қилганлар. Улар мадраса ва мактабларни ислоҳ қилиниши, ўқув дастурларидан кенраксиз фанларни олиб ташлашни талаб қилиб чиқадилар. Ислоҳотчиларнинг дастурида 6 та асосий масала илгари сурилади:

  1. Қуръондаги ҳар қандай диний масалани ҳал қилганда, кишилар тушунган ҳолда, ўзлари эркин фикр юритсин;

  2. Бировнинг бировга кўр-кўрона эргашиши қатъиян ман қилинсин;

  3. Мадрасаларда ўқитиладиган ҳошия ва шарҳ каби қуруқ мазмунга эша бўлган, мадраса ўқувчилари учун фойдасиз, уларнинг 8-10 йиллик вақтини бекорга олувчи фанлар дарс жадвалидан олиб ташлансин;

  4. Мадрасаларда Қуръони Карим, Ҳадис, уларнинг таржималари ва ислом тарихи каби дарслр кенгроқ ўтилсин;

  5. Арифметика, тарих, жўғрофия, табобат, ҳандаса (геометрия) мантиқ, фалсафа, алжабр каби дунёвий фанларнинг ўқитилишига кўрсатма берилсин;

6. Мусулмончиликни Муҳаммад пайғамбар давридаги қадимги ислом маданиятига қайтариш22.
Хуллас ўз вақтида илм-маърифат, маданият ва маънавият маркази бўлиб келган Бухоро XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб ўз нуфузини йўқота бошлади, Бухоролик маърифатпарвар ва тараққийпарварлар Бухоронинг олдинги илмий нуфузини кўтариш, ёш авлоднинг тарбияси ва унинг илмли бўлишига қаттиқ курашдилар. Зеро Туркистон жадидларининг отаси сифатида ном қозонган Маҳмудхўжа Беҳбудий 1919 йил фожеали ўлими олдидан қолдирган васиятномасида шундай сўзларни васият қилиб кетган эди:
“Ўртоқларим Сиддиқий, Айний, Фитрат, Акобир Махдум, ўғлонларим Вадуд Махдум, Абдуқодир Шакурий!
Сизларга васият қиламан. Маориф йўлида ишлаб турғон муаллимларнинг бошини силангиз! Маорифға ёрдам этингиз! Бухоро тупроғиға тезлик ила йўл бошлангизлар! Маорифни Бухоро тупроғида жорий қилингизлар!”23.
Бухородаги жадидчилик ҳаракати Туркистон ўлкасидагига нисбатан оғир ижтимоий-сиёсий шароитда юзага келган эди. Унинг таркиби асосан Бухородаги шаҳар аҳолисининг тараққийпарвар қисми: зиёлилар, муллаваччалар, майда дўкондорлар ва маъмурлар, ҳунармандлар ва савдогарлардан иборат эди24. Жадид – тараққийпарварлари иқтисод ва давлат бошқаруви соҳасида бир қатор талаблар чунончи, солиқларни камайтириш, мамлакат миқёсидаги маданий ва маърифий ўзгаришлар ясаш талаби билан чиқишган эди. Улар дастлаб Бухородаги амирлик тузуми доирасида ислоҳотлар жорий қилмоқчи бўлишди.
Россия ва Туркияда юз берган инқилоблар, Истанбул, Боку, Қрим ва бошқа ўлкалардан Бухорога тарқала бошлаган турли газета ва журналларнинг таъсири остида секин-аста очиқ фикрлилар – янги миллий зиёлилар гуруҳи шаклланган. Шунингдек, Бухорода фаолият кўрсатаётган Низом Собитовнинг татар мактаби, Мулла Жўрабой томонидан очилган янги мактаб тез орада шуҳрат чиқарганидан кейин, бу мактаблар бир қанча кишиларнинг фикрини очиб, мактаб атрофида бирлашадилар. “Яна бир янги ёш фикрлилар (тараққийпарварлар) гуруҳи вояга етдилар. Мактаб муқобили натижасида, ўқувчилар бош кўтариб қиёмат қилдилар, бир – бирларига ҳамфикр ва ҳамдард бўлиб, худди жамият рангини олдилар. Улар бир жойда тўпланиб, мақсадлари ўзларига маълум эди”25.
Демак, амирликда яширин равишда тарқала бошлаган газета ва журналларнинг мутолаа қилувчилари, янги мактаб тарафдорларининг Бухорода алоҳида бир жамиятнинг шаклланишига сабабчи бўлади. Бунда Айний, Абдулвоҳид Мунзим, Ҳамидхожа Меҳрий, Аҳмаджон махдум Ҳамдий, Усмон Хўжа каби эски жадидлар сафларига уларга ҳамфикр ва хайрихоҳ бўлган Абдурауф Фитрат, Ф.Хўжаев каби тараққийпарварларнинг юзага келиши ва ўзаро жипслашувига олиб келади26.
Туркистонда жадидчилик ҳаракатининг кучайиши натижасида ундан Бухорода Ёш бухороликлар (1910) ва Хивада Ёш хиваликлар (1914) партиялари ажралиб чиқди. Бундан ташқари Тошкентда бир гуруҳ тараққийпарварлар Ёш сартлар жамиятини тузишди. Бу ташкилотларнинг аъзолари нафақат Ёшлар бўлганлиги учун, балки фикр ва ғоялари навқирон бўлганлиги учун ҳам улар ўзларини шундай аташган27. Бу Ёшлар ҳаракатлари ўз таркибига зиёлилар, савдогарлар, сармоядорлар ва ҳунармандларни бирлаштириб, жадидчилик ғоялари билан қуролланган эди.
Бу даврда Садриддин Айний (1878 – 1954), Абдурауф Фитрат (1886 – 1938), Абдулвоҳид Бурҳонов (Мунзим) (1875 – 1934), Файзулла Хўжаев (1896 – 1938), Убайдулла Хўжаев (1882 – 1938), жадидларнинг энг таниқли намояндалари эди28. Шунингдек, уларнинг маслакдошлари ва сафдошлари сифатида миллий зиёлилардан Мукаммил Бурҳонов (1884 – 1937), Усмон Хўжа (1878 – 1968), Отаулла Хўжаев (1880 – 1937), Абдуқодир Муҳиддинов (1892 – 1934), Мусо Саиджонов (1893 – 1937) Мукаммил Бурҳонов Аҳмаджон Ҳамдий (Абдусаидов), Ҳомидхўжа Меҳрий, Мирзо Сирож Ҳаким кабилар Ёш бухороликларнинг дастлабки ташкилотчилари эди. Ёш бухороликлар иқтидорли ёшларни Истанбул, Қозон, Уфа, Боқчасаройга ўқишга жўнатди. Улар партиянинг моддий маблағи ҳисобидан таълим олишган. Файзулла Хўжаев ва Муҳиддин Мансуров партияга катта маблағ ажратган.
Бу янги усул мактаблари очилиши жараёнида ҳамда яширин маорифчилар жамияти ҳисобланган “Тарбияи атфол”29 (“Болалар тарбияси”) махфий жамиятининг тузилишида намоён бўлди. 1910—1920 йилларда «Ёш бухороликлар» партияси деб аталган30. Россия империясининг ярим мустамлакаси бўлган Бухоро амирлигида ХХ аср бошларида тараққийпарварлар ҳаракати юзага келди. Кейинчалик бу жамиятнинг сафи кенгайиб, газета, журнал, маорифга оид китоблар орқали амирликдаги саводсизликни тугатиш учун амалий тадбирларни қўллай бошладилар.
Муҳаммад Али Балжувоний шундай ёзади: “Бухоро махдумзодаларидан Мулло Муин махзум, мулло Муҳиддин махзум Бухорои асл, Мулло Мукоммил махзум, Муҳиддин қози Абдулҳаким Бойсунийнинг ўғли, Қори Йўлдош Каркиги махзум, Мулло Рафиқ махзум, Мулло Абдурауф махдум Фитрат, Музаҳҳар махдум Бухорий, Садриддин – Кўкалдош масжидининг имоми – тахаллуси Айний Хожа Жаҳоний – булар Бухоронинг махдумзодалари ва олимларидан бўлиб, сонлари тахминан 222 нафарга етарди”31.
1910 йилнинг рамазон ойигача, Ёш бухороликларнинг “Тарбияи атфол” жамиятига, Мирзо Изатулло, Порсохожа, Ҳожи Ҳамроҳ Йўлдош ўғли, Аҳмад Камол, Фазлиддин – махдум, Мирзо Назрулло, Ҳожи Абдусаттор, Ҳакимжон-махдум, Мирзо Пўлод, Салимжон, Муҳаммадназар – махдум, Мазҳар – махдум ва Садриддин Айний аъзо бўлиб кирган32. Абдулла Бадрийнинг 1919 йилда “Ёш бухороликлар кимлар“ рисоласида шундай фикрлар бор: “... онларнинг фикру хаёллари ва муддаолари биз бечора ва қашшоқларни ғурбатдан, яъни амирлар, беклар ва бойларнинг зулмларидан озод қилмоқ ва бизларнинг роҳатимиз ва тинчлигимиз учун ҳаракат ва тараддуд қилмоқдур”33.
Бухорода Ёш бухороликлар ташкилотининг шаклланишида муҳим роль ўйнаган ва маърифатчилик ҳаракатида қатнашганлар: Абдулвоҳид Мунзим, Мирзо Муҳиддин ва унинг ўғиллари Мирзо Исомиддин ва Мирзо Абдуқодир, Аҳмаджон Махдум Ҳамдий, Мирзо Изатулло, мударрис Абдулқодир Махдум, Бўрибой ва ўғли Мирзо Мустафоқул, Жаҳонгирбек қоровелбеги, Мулло Мирхон Порсозода, Мазҳар Махдум, Мукаммил Махдум, татар Мулла Низом Собитий, Мирзашоҳ Фоиз, Ҳамидхожа Меҳрий, Мирзо Исмоил Аттор, Ғуломризо қоровулбеги, Усмонхўжа Пўлатхўжа ўғли, Мулло Очил ва унинг ўғли Мулло Боқий34. “Уларнинг ҳамма ишларга доим ёрдам бериб юрганлардан бири, бу сатрларнинг ёзувчиси Садриддин Айний ҳам бор эди”35.
Шунингдек, уламо жамиятидан, маҳаллий аҳоли, мадраса талабалари ва айрим ҳукумат арбоблари орасидан ҳам уларга ҳамфикр бўлганлардан: муфтий домла Икром, қози Абдусамадхожа, қози Шарифжон Махдум Садри Зиё, қози Саиджон, Мирзо Саҳбо Вобкандий, Ҳожи Додхоҳ, Порсохожа, Ҳожи Ҳамроҳ Йўлдошзода, Мирзо Пўлод, Салимжон, Ҳожи Сирожиддин, Аҳмад Камолий ва бошқалар бўлган. Ёш бухороликлар ташкилоти 1910 йил “Тарбияи атфол” (“Болалар тарбияси”) махфий жамияти шаклида тузилган. Унинг сафида маҳаллий халқ фарзандлари, савдогарлар, зиёлилар, мударрислар ва бошқа табақа вакилларини бирлаштирган эди.
Ёш бухороликлар жамиятининг асосий дастури фақат илмий бўлган. Кейинчалик Истанбулда ҳам «Бухоро таълим маориф жамияти» номида расмий ва очиқ бир жамият ташкил топганлигини айтиб ўтади. “Ушбу жамиятнинг исмига Бухоро ва Туркистон таълим маорифига муҳим ишларни амалга оширди», деб ёзади36. Ушбу жамиятнинг муассислари Бухоронинг истеъдодли ёшларидан Абдурауф Фитрат, Муқимбек, Содиқ Ашурзода, Абдулазиз ва бошқа бир неча кишилар бўлган37.
Маълумки, Ёш бухороликлар биринчи навбатда ҳукумат ва уламога қарши чиқдилар. Ҳатто уларнинг уламо жамиятига қарши тарих майдонига чиқишлари, ҳукуматдагидан олдинроқ бўлган эди. Бухоро ёшлари орасида мулло ва муллобаччалар кўпчиликни ташкил этар эди. Ёш бухороликлар 1910 – 1917 йиллар давомида маҳаллий халқ орасида кераклича маънавий ва маърифий фикрларни тарқатган, янги усул мактабларини очиб, халқ фарзандларини ўқитиб, шунингдек, уларнинг маънавий онги юксалтиришга хизмат қиладиган газеталар нашр қилишни йўлга қўйиб, тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб борган.
Махфий жамиятнинг 28 аъзосидан 14 нафари мулло ва муллозодалар, шу жумладан, уч нафари мударрис эди. Колесов воқеасидан кейин, улар орасида ажралиш юз бериб, Туркистонга ҳижрат қилдилар. Қолган 12 нафари мулло ва муллозодалар бўлиб, булардан ҳам уч таси мударрис эди. 1918 йил Колесов воқеасидан кейин кўплари ўлдирилди. Улар орасида етти нафари мулло, иккитаси қози, яна икки нафари мударрис ва бири раис эди. Домулло Икромдай номдор олим, Бухорода қозикалон бўлган қози Шарифжон махдум кабилар ҳибсхонада ётдилар”38.
Ёш бухороликлар 1910 – 1917 йилларда асосан маърифатпарварлик, янги усул мактабларини ташкил этиш, таълим – тарбия тизимини ислоҳ этиш учун курашган бўлсалар, 1917 йилга келиб бу ташкилот сиёсий тусга киради. Уларнинг ижтимоий, сиёсий, маърифатпарварлик фаолияти партия мазмунида эндиликда янгича мақсад ва йўналиш касб этди. 1914 йилда Ёш бухороликлар томонидан Бухорода «Маърифат» кутубхонаси ва «Баракат ширкати» тузилиб, улар китоблар нашр қилиш ва хорижда чиқарилган турли адабиётлар, газета ва журналларни Бухорода тарқатиш билан шуғулланадилар.
Маърифат кутубхонаси”нинг иши бутун халққа маърифатни тарқатиш эди. Унинг мудири Муҳаммадмусо бўлиб, унинг аъзолари Мирзо Абдулвоҳид Мунзим, Қори Ҳошим ва Ҳожи Сирож эдилар. Насрулло Қўшбеги (ўша вақтда, Бухорода Қўшбеги – Бош вазир лавозимида бўлган) бунга расман рухсат бериб, ёшларнинг ишларига кўб ёрдам берди39.



Download 312 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling