Энг қадимги Шарқ адабиёти
Қадимги Миср, Эрон, Ҳинд, Хитой адабиёти. Шарқ халқлари адабиётининг жаҳон адабиётидаги ўрни. Шумер адабиёти - жаҳон адабиётининг ибтидоси. “Гилгамиш ҳақида достон” эпоси.
Антик давр юнон адабиёти
Ҳомернинг “Илиада” ва “Одиссея” достонлари. Гесиоднинг “Меҳнат ва кунлар” асари. Гесиод ва Шарқ дидактикаси. Юнон лирикаси. Монодик ва тантанали лирика. Элегия ва Ямб. Юнон лирикасида вазн.
Аттика ва эллинизм даври юнон адабиёти
Драманинг пайдо бўлиши. Юнон театри. Илк драматурглар: Эсхил, Софокл, Эврипид. Аристофан ва комедия жанри. Юнон прозаси: тарихий, риторик, фалсафий проза. Эллинизм даврида янги комедия. Александрия поэзияси. Юнон адабиётининг жаҳон адабиётига таъсири.
Рим адабиёти
Рим адабиётининг асосий тараққиёт босқичлари ва йўналишлари. Дастлабки Рим шоирлари. Рим адабиётида тарихшунослик. Рим адабиётининг “олтин даври”. Вергилийнинг “Энеида” достони. “Буколикалар” ва “Георгикалар”. Гораций ижоди. Гораций “Эподлар”и, “Сатиралар”и ва “Номалар”и. Рим элегияси ва Овидий ижоди, Овидийнинг “Метаморфозалар” асари, Империя даври Рим адабиёти, Рим адабиёти ва кейинги давр Европа адабиёти.
Ўрта асрлар адабиёти
Шарқ ва Ғарб қаҳрамонлик эпосларининг муштарак жиҳатлари. Француз, испан, немис қаҳрамонлик эпослари.ХII – ХIII асрларда рицарлик – куртуаз адабиёти. Рицарлик адабиётида шарқона жувонмардлик ва ахийлик масалалари. Ўрта асрларда шаҳар адабиёти ва унинг жанрлари.
Жаҳон адабиётида Уйғониш даври
Уйғониш адабиётининг ўзига хосликлари. Жаҳон маданияти Уйғонишининг тадрижи. Уйғониш даври Шарқ ва Ғарб адабиёти. Ғарбий Европа Уйғониш адабиёти. Данте ижоди. Петрарка лирикаси. Ж.Боккаччо ва Италия уйғонишида наср. “Декамерон” ва “Минг бир кеча”.Франция, Англияда Уйғониш даври адабиёти. Француа Рабле ва унинг “Гаргантюа ва Пантагрюэл” асари. Англия Уйғониши. Шекспир ижоди. Шекспир ва жаҳон драматургияси.
Do'stlaringiz bilan baham: |