Жамият №35 (856) 2023 йил
Download 340.65 Kb. Pdf ko'rish
|
Жамият 35
ИМИДЖИМИЗНИ
НИМАЛАР ЮКСАЛТИРАДИ? Дунё кўз ўнгидаги ва фикратида- ги ўзбек ва Ўзбекистон қиёфаси, бир томондан, юртимизга келиб-кетув- чи сайёҳлар, шу ерда фаолият юри- тувчи хорижлик элчилар, биз билан бизнес қилувчи тадбиркорлар орқа- ли шаклланса, иккинчи томондан, Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамияти ва бошқа давлатлар билан алоқалар- да ўзини тутиши ҳамда чет элларга “ишлар зўр кетаётгани”, фуқаролар “раҳбарлардан рози” экани ҳақида хом-хаёллар пайдо бўлади. Корруп- ция урчиб кетади. Ҳокимият ва халқ ўртасида бўшлиқ пайдо бўлади. Ўзбекистон хақида камчиликлар ёзилса, интернетгача етиб борса, бу “мамлакатнинг обрўсини тўкади”, “имиджини пасайтиради”, деган қараш нотўғридир. Дейлик, Англия матбуоти бош вазирини ва амалдор- ларини тинмай танқид қилади, Буюк Британиянинг имиджи бу билан тушгани йўқ. Ёки Америка матбуоти АҚШ Президенти Дональд Трамп- нинг сиёсатининг у ёки бу қиррала- рини тинимсиз танқид остига олади, аммо бу Американинг обрўсини ту- ширмайди, аксинча адолатли, фа- ровон ва ҳалол тузум сифатида та- саввуримизни кучайтиради. Дарҳақиқат, танқид борлиги учун адолат қилинишига мажбур ва адо- лат борлиги учун фаровонлик барқа- рордир, чунки ҳақиқат айтилган ерда амалдорларнинг ўғрилиги осон эмас, ўғрилик қилинмайдиган ту- зумда эса фаровонлик бордир. Ўзбекистоннинг жозибаси ҳар бир инсонда ўзига хос шаклланади, ма- салан, саёҳатчи мамлакатдаги хавф- сизликка, меҳмонхона ва таомхона- лардаги хизмат сифатига, аэропорт ва божхоначиларнинг муомаласига, кўчалардаги ва жамоат жойларида- ги таҳоратхоналарнинг аҳволига, тарихий ёдгорликларимизнинг қан- дай сақланганлигига қарайди. Чет эллик илм аҳли архивларимиз ва ку- тубхоналаримизнинг ҳолатига, ах- борот олиш имконларига эътибор беради. Бизга келмоқчи бўлган сар- моядор бизнеснинг шаффофлигига, мулкнинг ҳимояланганлигига, кор- рупциянинг жиловланган-жилов- ланмаганлигига, қонуннинг усту- ворлигига, судларнинг холис ҳукм чиқара олишига назар солади. Ҳар бир ўзбекистонлик инсон – Ўзбекистон имиджининг ўта муҳим компонентидир, чунки имидж – хоҳ у оддий меҳнаткаш инсонимиз, хоҳ амалдоримиз, хоҳ ҳукмбардор судья- миз бўлсин – инсонлар орқали шакл- ланади. Агар ҳамма ўз жойида қилаёт- ган ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги юрт ва миллат имиджига алоқадорлигини ҳис қилса, Ўзбекистоннинг имиджи яхшиланади. Акс ҳолда имиджимиз бўлмайди ёки салбий бўлади. Имиджсиз мамлакат дунё ҳамжа- миятининг сафига кира олмайди, хо- рижий сармояларни жалб этолмайди. Дунё бизга шунга қараб муомала қи- лади. Мана, ўзимиз ҳам бирор ашё- миз бузилса: “Хитойда қилинган-да” деймиз, янги осиё автомашинасидан кўра эски “Мерседес” олган яхшили- гига аминмиз, чунки хитойнинг ар- зон ва сифатсиз нарса ясовчи имиджи бўлса, немисларнинг исталган тех- никани мустаҳкам ва пишиқ қили- ши ҳам онгимизга сингиган. Ижобий имидж иқтисодий самара ҳам келти- ради, демак. Бизга ясама имидж эмас, объек- тив жозиба керак. Имидж яратилади, ясалмайди. Дунё сўзга эмас, амалга ва ишга қарайди. Бу ҳақиқатни англаб олишимиз муҳимдир. Download 340.65 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling