Жамият №35 (856) 2023 йил
Download 340.65 Kb. Pdf ko'rish
|
Жамият 35
Адҳам ШАДМАНОВ,
Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси раиси. Отабек ҲУСАНОВ, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди директори ҐАЁТБАХШ САМАРАСИ Яхшидир аччиқ ҳақиқат... ЖАМИЯТ www.bong.uz 6 2023 йил 7 сентябрь № 35 (856) Аёллар уйида сочидан қатиқ ҳиди уфурган ҳолда ғижим кийимда юра- веради, аммо кўчага чиқса, сочлари- ни соатлаб гажак қилади, юзларига бўёқ беради, яъни худди биз раҳбар ўтиб қоладиган йўлларнинг четида- ги уйларни ва томларни бўяганимиз каби “имиджи”ни қилади. Бухоронинг аввалги даврдаги ҳо- кими то аэропортдан шаҳар марка- зигача уйларнинг ҳаммасини меҳ- монларнинг кўзи тушадиган кўча томондан икки қаватли, пластик деразали қилдирганди, ичкарига кирсангиз лаби учган қора ўчоқлар- ни, нураган ўйларни кўрардингиз. Тошкентдаги Самарқанд дарвоза- дан Оқтепага чиройли икки томон- лама йўл ўтказилди, лекин йўлнинг икки четидаги пастқам, эски уйлар- нинг ҳаммаси “имидж”ни сақлов- чи чиройли расмлар туширилган баннерлар билан ёпиб ташланган, яшовчилар расмнинг тешигидан ки- риб-чиқиб юради. Ота юрт Ургутдан Тошкентга ёзда ё кузда қайтаётиб, Булунғур, Жомбойдан ўтаётганда йўлнинг икки томонида ипдан тўқилган, ичи- даги маҳсулот кўриниб турадиган қопларга солинган картошка, пиёз сабзиларга кўз тушади. Болаларим қишлоқ жойларда арзон бўлади де- гани учун бир гал Жомбойдан чиқа- веришдаги шундай йўлбозордан бир қоп пиёз, бир қоп картошка олдим. Ҳамма ёғи очиқ тўрхалтада, шундоқ кўриниб турибди – сархил, бир хил катталикдаги силлиқ картошка, са- бзи. Уйга олиб келиб очсам – ичига майда, ёнғоқдайларини, чиқинди- ларини солган экан. Тўр қопга қай тарзда бундай териш мумкин деб қизиқсам, чамбаракни қоп ўртасига қўяркан, четига каттасини тераркан, ўртасига ташландиғини соларкан ва секин чамбаракни юқорига кўта- риб бораркан, яъни картошканинг ташқи “имиджи”ни яхшиларкан. Бозорга борсанг, пештахтага чи- ройли қилиб маҳсулотининг сара- сини териб қўяди. “Тортинг қани”, - десанг, пастдан майда-чуйдасини солиб, устига уч-тўртта катта, сар- хилини солиб, узатади. “Имиджмейкер” халқ бўлиб қолдик. Бошлиқ далани кўргани келади- ган бўлса, магазиннинг пахтасини олиб келиб кўсакка тиқиб қўювчи- лар, раҳбар ўтадиган йўлнинг икки четида полиэтилендан ичида эки- ни йўқ “иссиқхоналар” ясаб қўюв- чилар, чет эллик меҳмон келадиган хиёбондаги арчаларга оҳак ва яшил бўёқ аралаштириб ранг пурковчи- лар, суви бор, яшаса бўладиган ер- лар қолиб, катта трассанинг бўйига ўтган-қайтган раҳбарнинг кўзи туш- син деб чала-чулпа, ернинг нами кў- плигидан ярмигача шўрлаган, бир жиддий шамолда томи учиб, бир жиддий қаҳратонда девори кўчган “намунали уйлар” қурувчилар... Ахир буларнинг бари мустаҳкам эмас-ку, бир марталик, вақтинча- лик-ку. Мен бошқа Булунғур йўлида тўхтаб, сабзавот олмайман. Сотувчи халтаси тагига чириган мевани со- либ, устига “имидж” учун яхшиси- ни терганини билган харидор бошқа ўша растани кўрса, четлаб ўтади. Ташвиқотга учиб келган харидор, ўз кўзи билан кўрганидан кейин бошқа бу маҳсулотдан олмайди. Бунақанги ясама “жозиба”нинг асоси йўқ. Устоз Шукруллонинг зиёратла- рига борсам, ойнаи жаҳонга қараб ўтирган эканлар. “Нега телевизор тинимсиз спортчиларни кўтар-кўтар қиляпти?!” – дедилар. “Устоз, спорт мамлакат ва миллатни дунёга энг тез танитадиган восита, улар орқали Ўз- бекистон номи дунёга танилар экан, имиджи юксалади”, - дедим. “Ҳа, яхши, - деб бир хўрсиндилар-да, - халқимиз авваллари ақли, илми, ада- биёти билан дунёга танилган эди”, - дедилар ва жим бўлиб қолдилар. Кейин хулоса қилдилар: “Спорт тан- ни чиниқтиради, мускулни чайир қилади, лекин қалб-чи?! Маънави- ят-чи?! Ақл-чи?! Бунга ҳам эътибор керак! Девдай бўлса-ю, мияси ишла- маса, нима бўлади!” Бугун “Ўзбекистон имиджини ях- шилаш” устида кўплар бош қотир- моқда. Ёзувчилар ва журналистлар китоблар, мақолалар ёзмоқда, олим- лар таҳлил қиляпти, ҳатто бу мавзу- да диссертациялар устида ишлаёт- ганлар бор. Афсуски, Шавкат Мирзиёев “қўрқув даври” атаган чорак аср мо- байнида ташқарида Ўзбекистоннинг авторитар ва тоталитар тузум си- фатидаги қиёфаси қаттиқ ўрнашди. Шавкат Мирзиёевнинг бошлаган ис- лоҳотлари, сўз эркинлиги ва очиқлик сиёсати, юртга кириш-чиқиш масала- сидаги енгилликлар, валюта ислоҳо- ти, юртнинг инвестициявий жози- бардорликни оширишга қаратилган ҳаракатлар натижасида Ўзбекистон имиджи бир қадар яхшиланди. Download 340.65 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling