Жамият №35 (856) 2023 йил
Download 340.65 Kb. Pdf ko'rish
|
Жамият 35
Аёлга эътибор —
жамиятга эътибор Жамиятда хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоялаш, гендер тенглик- ни таъминлаш сиёсатини давом этти- риш, хотин-қизларнинг ижтимоий-си- ёсий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотлар- ни амалга ошириш масалалари Парла- мент комиссиясининг диққат эътибори- да бўлиб қолмоқда. Жумладан, оғир ижтимоий аҳвол- га тушган хотин-қизларга психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, ижтимо- ий-маънавий муҳитни соғломлашти- риш мақсадида: – аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш ва гендер тенглиги бўй- ича 13 та семинар тренинглар ўтказил- ди, уларда 5300 дан ортиқ хотин-қизлар иштирок этди, 100 дан ортиқ оилалар- ни яраштириш ва ажримларни олдини олиш бўйича учрашувлар ва суҳбатлар ўтказилди; – 1020 дан зиёд тазйиқга учраган аёл- лар ва оилаларига ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатилди; – 425 нафар ногиронлиги бўлган хо- тин-қизларга манзилли ёрдам кўрсатиш маркази ташкил этилди. Зўравонликдан жабрланган, оғир ижтимоий аҳволда қолган, ўз жонига қасд қилиш ҳолати юқори бўлган ҳудуд- ларда 1 000 дан ортиқ шахсларга психо- логик ёрдамлар кўрсатилди. Оилалар- да салбий ҳолатлар хавфини баҳолаш, оилаларда жиноятларни олдини олиш бўйича 10 дан ортиқ таҳлилий маълу- мотномалар ҳамда 1 000 нусхада теги- шли қўлланма яратилди. Аҳоли турмуш тарзини яхшилаш, уни қулай ва арзон уй-жой билан таъ- минлашга кўмаклашиш, эҳтиёжманд қатламларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш. Бу борада ННТларнинг: – фуқароларнинг қурилиш борасида- ги ҳуқуқий маданияти юксалтириш, 20 000 нафар фуқарога шаҳарсозлик ва қу- рилиш соҳасида давлат сиёсати тушун- тириш, қарорлар, бош режаларни қабул қилишда аҳолининг фикри ва таклифла- рини инобатга олиш механизми жорий этилди; – 16 500 дан ортиқ аҳолини марказ- лашган тоза ичимлик суви билан таъ- минлаш, 26 740 метр узунликда ичим- лик суви тармоқларини тортишга қаратилган лойиҳалари амалга оширил- ди. Парламент комиссияси фаолиятида маънавий тараққиётни таъминлаш, эз- гулик ва инсонпарварлик тамойилига асосланган “Ҳаракатлар стратегияси- дан – Тараққиёт стратегияси сари” ғоя- сини кенг тарғиб этиш орқали жамият- да соғлом дунёқараш ва бунёдкорликни умуммиллий ҳаракатга айлантириш. Бунда халқимизнинг миллий қадри- ятлари ва маънавий меросини асраб-а- вайлаш, кенг оммалаштириш ҳамда ривожлантириш, оила, таълим таш- килотлари ва маҳаллаларда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлаш, мактабларни чинакам маънавият ва маърифат, маданият ўчоғига айланти- риш, мафкуравий хуружларга қарши миллий ғоя асосида курашиш, “Китоб- севар миллат” умуммиллий ғоясини рўёбга чиқариш, жамиятда миллатлара- ро тотувлик ва динлараро бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш каби йўнали- шларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Download 340.65 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling