Жамият №35 (856) 2023 йил
Download 340.65 Kb. Pdf ko'rish
|
Жамият 35
Мутолаа
ЖАМИЯТ www.bong.uz 8 2023 йил 7 сентябрь № 35 (856) Ҳар гал Навоий ва унинг асарлари тўғрисида мулоҳаза юритганимда, хаёлимда чексиз уммон мавжлана- ди. Фақат аксар замондош ўқувчи учун бу уммон юзасини муз қопла- ган. Бас, улар муз қобиғини ёриб, ич- карига киришда ўзига яраша қийин- чилик сезишади. Зеро, бугунги кун билан Навоий даври ўртасида 500 йиллик замон бор. Боз устига, макон фарқи мавжуд. Хоҳлаймизми, йўқ- ми, замон ва макон ўз ишини қилади – ўртада музлик қатламини вужудга келтиради. “Муз қатлами” дегани- миз, аввало, улуғ шоир асарларида кўп учрайдиган арабчаю форсча сўз- лар, даврга хос бўлган дунёқарашу тушунчалар, қолаверса, рамзу ма- жоз, шунингдек, ғоя, мотив ва услуб масаласи бўлиб, ўқувчи таъкидлан- ган замону макон масофаси туфайли уларни яхши англаб етмайди, нати- жада уммонга шўнғиб, у ердаги дуру жавоҳиротдан етарлича баҳраманд бўлолмайди. Шу ерда ғаввослар- га эҳтиёж туғилади. Ғаввослар, бу ўринда, навоийшунослардир. Ҳар қандайи эмас, албатта, ҳақиқийлари назарда тутилмоқда. Чунки шундай “шунос”лар борки, улар ўқувчини Навоийдан узоқлаштириб юборса юборадики, асло яқинлаштирмайди. Ўзбекистонда алоҳида “Навоий- шунослик” фанининг юзага кели- ши ҳам бежиз эмас. Зеро, чексиз ум- монни кашф қилиб бориш бир неча олимнинг эмас, балки бутун бошли олимлар ўрдусининг иши. Шу маъ- нода, Навоийни ўрганиш бир бутун тизимга айлангандагина ўзининг биз кутган мевасини беради. Академик Абдулла Аъзамнинг 2021 йилда чоп этилган “Аброрлар ҳайрати” китобида қўйилган ма- салалар, юритилган мулоҳазалар кишини Навоий ва унинг муаззам мероси тўғрисида такрору такрор ўйлашга ундайди. Зеро, китобга сўзбоши битган ёзувчи Хайриддин Султонов қайд этганидек: “Даҳо санъаткор асарларини неча юз йил- лар давомида тушуниб ўқиган ва бугун ҳам англаб ўқиётган инсон- лар, қайси миллат ва элат вакиллари бўлмасин, дунёнинг қайси бурчида яшамасин, қалбини оғритиб қийна- ётган саволларга, ўз даврининг бар- ча маънавий ва руҳий муаммоларига жавоб топа олади”. Дарҳақиқат, мумтоз адабиёт шу- нинг учун ҳам мумтозки, у барча даврларнинг оғриқли саволларига жавоб излайди. Излайдигина эмас, уларни топади ҳам. У бу вазифа- ни бажара олмай қолган вақтдан бошлаб мумтозлигини йўқотади. Шу маънода, Алишер Навоийнинг тўрт қаторли рубоийсидан тортиб неча-неча ўн минг мисрали “Хам- са”сигача бўлган барча асарларида замондош инсоннинг ҳам кўнгил ва тафаккур “яра”ларига шифо бўл- гувчи малҳамларни кўриш мумкин. Албатта, Навоий ҳазратлари ман- гу саволларга жавоб излашда ёлғиз эмасди, балки мутафаккир шоирга унгача яратилган буюк Шарқ ада- биёти, унда акс этган фалсафий қа- рашлар ўзига хос маёқ вазифасини ўтаган. Хўш, улар қандай саволлар эди? Китоб муаллифи Абдулла Аъ- зам ёзади: “Алишер Навоий бундан беш юз йил аввал – Инсон нима? – Одамнинг ҳайвондан қандай фарқи бор? – Одам одамдан нимаси билан фарқ қилади? – Одам нима учун дунёга келади? – Одамнинг ҳаётидан маъно нима? – Одам қандай яшаши керак? – Одам вафотидан сўнг нима бўлади? – деган фундаментал саволлар- га жавоб топган, уларни мукаммал фалсафий таълимотга айлантирган ва “Ҳайратул-аброр” рисоласида баён қилган”. Олим “Ҳайратул-аброр” досто- нининг шеърий шаклидан эмас, балки фалсафий мазмунидан келиб чиқиб уни “рисола” деб атайди. Бун- га юқорида қўйилган умуминсоний масалаларга ҳазрат Навоийнинг юк- сак ва асосли жавоблари борлиги билан изоҳлайди. Назаримда, Аб- дулла Аъзамнинг бирламчи соҳаси математика бўлгани боис ҳам, юқо- ри даражадаги аниқлик ва мантиқ тақозосига кўра иш тутиб, китобда- ги бош саволларни чиқариб олади ва эссе-тадқиқот давомида уларга жавоб излайди. У шу ўринда худди Фаридуддин Атторнинг “Мантиқ ут-тайр”, Алишер Навоийнинг унга эргашиб битган “Лисон ут-тайр”и- даги Семурғни излаган қушлар ми- сол чирпиниб саволлар жавоблари- ни достон-рисола кенгликларидан, шунингдек, шоирнинг бошқа асар- лари қатидан қидиради. Қидирар экан, ўша машҳур қушлар каби кўпдан кўп “водийу довон”лар заҳ- матларидан ошиб ўтади, яъни улуғ шоир, унинг асарлари, таржимаи ҳоли, аруз вазни сирлари, шоир та- халлуси маънолари ҳамда шу каби кўпдан кўп баҳсли масалалар бўй- ича ўз муносабатини билдиради, изоҳ, таҳлил ва хулосаларини бе- ради. Булардан келиб чиққан ҳол- да, ниҳоят, юқорида кўндаланг қўй- илган саволлар жавобларига етиб келади: “Инсон нима?” “Инсон бу – Аллоҳ ўз аксини кўриш мақсади- да олий сифатлари акс этадиган кўз- гу вазифасини ўташ учун яратилган мавжудод”. Сўнг кейинги саволлар- нинг жавобларига ўтади: – Одамнинг ҳайвондан қандай фарқи бор? Одамнинг ҳайвондан фарқловчи белги – руҳ. – Одам одамдан нимаси билан фарқ қилади? Одам одамдан кўнгли билан фарқ қилади... – Одам нима учун дунёга келади? Кўнгил “косаси”ни “Ҳайратул-а- брор”да намуналари берилган “май” билан тўлдириб, уни Аллоҳ сифат- лари акс этадиган кўзгуга айланти- риш учун. – Одамнинг ҳаётидан маъно нима? Кўнгил аҳли бўлишга интилиш. – Одам қандай яшаши керак? Умрини кўнглида Аллоҳ сифат- ларини акс эттирадиган амалларга бағишлаб. – Одам вафотидан сўнг нима бўлади? Ҳаёти давомида кўнгил косасини нима билан тўлдиргани тўғрисида ҳисоб беради. Кўриниб турганидек, академик Абдулла Аъзам улуғ шоир Алишер Навоий “Хамса”сининг илк достони “Ҳайратул-аброр”ни бежиз “фал- сафий рисола” деб атамабди экан. Унда чиндан ҳам инсоннинг дунёга келиши, қандай яшаши, нималар- га эътибор бериши ва ўлганидан кейин нима бўлиши тўғрисида ба- диий-фалсафий жавоб бор. Айтиш мумкинки, Навоийнинг бу ўгитлари инсон учун, унинг ҳаёти учун ҳам ўзига хос дастурил амал, киловуз, замонавий ибора билан айтганда, қўлланмадир. Навоий нафақат “қўл- ланма”ни яратди, айни дамда, у ўзи илгари сурган ғояларга асосланиб умр кечирди ҳамда қандай яшаш кераклигининг олий намунасини кўрсатиб ҳам берди. Яъни шоир ўз ҳаётида назария билан амалиётни бирлаштирди. Китоб муаллифи якуний хуло- са сифатида ёзади: “Алишер На- воийнинг фалсафий таълимоти ўзбек халқининг менталитети- дан мустаҳкам жой олиши лозим – бу уни буюк миллатга айланти- рар эди”. Эътибор беринг, хулоса- да буюк миллат бўлиш учун улуғ Навоийни тушуниш кераклигини уқтирилмоқда. Бугун бизнинг ана шундай миллат бўлишга нечоғли эҳтиёжимиз борлигини ёдга олсак, мутафаккир шоир ижодининг айтиб адо қилиб бўлмас аҳамиятини чуқур англаган бўламиз. Навоийни “башарият шоири” деймиз, бас, китоб муаллифининг таъбири билан айтганда: “Дунё халқлари Алишер Навоийнинг кўн- гил фалсафаси билан танишса кош- ки – бу эзгулик ёвузлик устидан ғо- либ бўлишига хизмат қилган бўлар эди”. Мана, нима учун Навоий Наво- ийдир!.. Мана, нима учун у қолдир- ган мерос бугун ҳам йўлчи юлдуздек нур таратиб, инсониятга йўл кўрсат- моқда. Download 340.65 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling