Жамият №35 (856) 2023 йил
Download 340.65 Kb. Pdf ko'rish
|
Жамият 35
(Давоми 2-саҳифада)
Янги Ўзбекистон шижоати ЖАМИЯТ www.bong.uz 2 2023 йил 7 сентябрь № 35 (856) Яна бир муҳим гап шундаки, Пре- зидентимиз Шавкат Мирзиёевнинг: “Ҳеч ким ҳеч қачон унутмаслиги ке- рак: қанчалик қийин бўлмасин, қанча маблағ ва имконият талаб қилинма- син, Ўзбекистоннинг биронта фуқа- роси ўз ҳолига ташлаб қўйилмайди”, деб алоҳида таъкидлаганлари фуқа- роларимизда ўз ишонган тоғи, уни ҳимоя қиладиган давлати борлигига қатъий ишончларини янада орттир- ди. Ўзбекистон фуқароси деган мақом юксалтирилди, бу мақом эгаси ҳимоя қилинадиган, унга алоҳида ғамхўрлик ва меҳр кўрсатиладиган обрўга эга қи- линди. Камбағаллик юртимизда кўп йил- лар “ёпиқ мавзу” бўлиб келди. 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлисга Мурожаатномада давлатимиз раҳбари бу ҳақда очиқ-ойдин гапирди ва тари- химизда биринчи марта камбағаллик- ни қисқартириш устувор вазифа сифа- тида белгиланди. Давлатимиз раҳбари камбағаллик- ни енгиб ўтиш масаласини ечишга ин- тилиб келади. Бу ғоя ҳам халқни рози қилиш фалсафасининг асосини таш- кил қилади. Ижтимоий-иқтисодий секторлар кесимида масъул идора- лар вакиллари маҳалллама-маҳалла, хонадонма-хонадон юриб, вазиятни жойида ўрганиб, кам таъминланган, ишсиз, камбағал оилалар, аёллар, ёшлар рўйхатини тузди ва улар учун мос равишда алоҳида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафта- ри” яратилди. Мана шу дафтарларга киритилган фуқароларнинг, аввало, тадбиркорлик салоҳиятини аниқлаш, кейин уларга мос шарт-шароитлар яратиш, қўллаб-қувватлаш тизими ишлаб чиқилди, уларга дастлабки “старт капитали” берилди. Шу замонда ҳам уйсиз-жойсиз, кул- баларда, капаларда, квартирама-квар- тира, ижарада уй эгасининг қош-қо- воғига қараб, яшаб юрган оилалар кўп эди. Давлатимиз раҳбари томонидан уларнинг барчасига уй бериш ғояси кўндаланг қўйилди. Агар уй олиш- га кучи етмаса, узоқ муддатли кредит асосида бериш, жуда бўлмаса эл-юрт, қариндош-уруғ ёрдами билан бошпа- нали қилиш ғояси ўртага ташланди. Уй-жойли бўлган ана шу одамларнинг руҳониятини кўз олдингизга келти- ринг. Ахир уларнинг ҳам орзу-ниятла- ри, бола-чақаси бор. Фарзандларини одам қилай, уларга шароит яратиб бе- рай деб яшайди, лекин қўли қисқалиги туфайли уй-жой қилолмаган. Уй-жойи бўлмаган одамнинг Вата- ни бўлмайди, деган гап ҳам бежизга эмас. Ўзбекистоннинг адолатли ижти- моий сиёсатида одамларни уйли-жой- ли қилиш биринчи навбатдаги вазифа- га айланиб улгурди. 2017-2022 йилларда қарийб 300 мингта ёки аввалги 1992-2016 йиллар- га нисбатан 10 баробар кўп уй-жой қу- рилди. 2023 йили 90 минг оилани уй- жой билан таъминлаш режа қилинган. Келгуси 7 йилда эса 1 миллион хона- донли уй-жойлар қуриш режалашти- рилган ва бунга жами 15 миллиард доллар йўналтирилади. Мана, энди бу бахтиёр инсонлар қалбига қулоқ ту- тинг, улар давлатимиз раҳбаридан қан- чалар миннатдор эканига гувоҳ бўла- сиз. Мана қисқа вақт давомида, барча фуқароларнинг ҳаёти, имкониятла- ри, оилавий аҳволи чуқур ўрганилиб, ҳокимлар, сектор раҳбарлари, турли давлат идоралари масъуллари, жой- лардаги саховатпеша инсонларга, ҳо- мийларга бириктирилиб, ҳеч кимнинг оч, яланғоч ва иложсиз ҳолга туши- шига йўл қўйилмади. Одамлар янги Ўзбекистон давлатининг нафасини, меҳрини, ғамхўрлигини ўзларида ҳис этмоқдалар. 2022 йилдан бошлаб эса Ўзбеки- стонда камбағалликка қарши курашиш умуммиллий тус олди, “маҳаллабай” тизими яратилди. 2022 йил 1 январдан ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шу- нингдек, ҳар бир маҳаллада тадбир- корликни ривожлантириш, аҳоли бан- длигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳо- ким ёрдамчиси лавозими таъсис этил- ди. 2023 йил 18 май куни Тошкентда ўтказилган “Камбағалликни қисқар- тириш бўйича илғор тажрибаларни татбиқ этиш” II халқаро форумида қатнашган иқтисод соҳасида Нобель мукофоти совриндори Абхижит Бане- ржи мамлакатимиз ўз намунаси билан бошқа мамлакатларга камбағалликка қарши қандай курашиш кераклигини кўрсатаётганини эътироф этди. Download 340.65 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling