Жамият №35 (856) 2023 йил


Download 340.65 Kb.
Pdf ko'rish
bet14/22
Sana04.11.2023
Hajmi340.65 Kb.
#1748266
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22
Bog'liq
Жамият 35

Умумбашарий 
муаммоларни
ҳал қилиш йўлида
Парламент комиссиясининг усту-
вор вазифаларидан бири – миллий 
манфаатлардан келиб чиққан ҳолда 
умумбашарий муаммоларни ҳал этиш-
га кўмаклашиш, инсонларнинг яшаш 
учун қулай атроф муҳитига эга бўлиш 
ва экологик ҳуқуқларини рўёбга чиқа-
риш, атроф-муҳитни ҳимоя қилишдан 
иборат.
Бунда аҳоли саломатлиги ва генофон-
дига зиён етказадиган мавжуд экологик 
муаммоларни бартараф этиш, “Яшил 
макон” умуммиллий лойиҳасини амал-
га ошириш, Орол денгизининг қуриган 
тубида яшил майдонларни барпо этиш, 
Оролбўйи минтақасида яшовчи аҳоли-
ни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувват-
лашни янада кучайтириш, чўл ҳудудла-
рида ўсимликларни кўпайтириш, ҳимоя 
ўрмонзорлари барпо этиш ва ўрмонлар 
майдонини кенгайтириш каби масала-
ларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
ННТлар томонидан биргина 2021-
2023 йилларда:
– экология соҳасида 138 та услубий 
қўлланма ва мақола тайёрланди;
– 699 та турли форматдаги назо-
рат-таҳлилий, илмий-назарий, маъна-
вий-маърифий, тарбиявий ва амалий 
тадбирлар ўтказилди. Хусусан, эко-
тизимларни муҳофаза қилиш, барқа-
рор ривожланишни таъминлаш йўлида 
қўриқхоналар ва миллий боғларни ти-
зимли асраш, ўрмон майдонларини кен-
гайтириш ва ўрмон етиштириш бораси-
да Ўзбекистон давлат сиёсати ва “Яшил 
макон, соғлом муҳит, соғлом инсон” 
тамойилини ҳаётга татбиқ этиш, эко-
логик таълим-тарбия ва бошқа долзарб 
масалаларга бағишланган семинарлар, 
давра суҳбатлари ва экологик акциялар 
амалга оширилди. Уларда 61834 нафар 
фуқаролар, экология соҳасидаги фаол-
лар иштирок этди;
– маҳаллалар ободлигини таъмин-
лаш ва фуқаролар экологик маданияти-
ни юксалтиришга қаратилган тизимли 
чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 
1 126 та давра суҳбатлари ва тадбирлар 
ташкил этилди, 100 дан зиёд маҳаллани 
ободонлаштиришга кўмаклашилди;
– “Яшил макон” умуммиллий лой-
иҳасининг баҳор ва куз мавсумларида 
14 000 туп кўчат ўтказишга бағишлан-
ган 70 дан зиёд акциялар ўтказилди, аҳо-
лининг экологик таълим ва тарбия тизи-
мини ривожлантириш йўналишида 40 
та тадбир ўтказилди. 
Президентимизнинг 
Оролбўйи 
минтақасида тадбиркорликни жадал 
ривожлантириш, 2020–2023 йиллар-
да Қорақалпоғистон Республикасини 
комплекс ижтимоий-иқтисодий риво-
жлантириш, БМТ Бош Ассамблеяси-
нинг “Оролбўйи минтақасини экологик 
инновациялар ва технологиялар ҳудуди 
деб эълон қилиш тўғрисида”ги махсус 
резолюциясини амалга ошириш, респу-
бликада кўкаламзорлаштириш ишлари-
ни жадаллаштириш, дарахтлар муҳо-
фазасини янада самарали ташкил этиш 
ҳамда Айдар-Арнасой кўллар тизими 
бошқарувини такомиллаштириш чо-
ра-тадбирлари тўғрисидаги фармон ва 
қарорларининг ижроси устидан ННТ-
лар томонидан мониторинг ўтказилди. 
Уларнинг якунлари бўйича тегишли ах-
борот-таҳлилий ҳужжатлар тайёрланди 
ва Олий Мажлис Сенатининг маҳсус 
қўмиталари, Қорақалпоғистон Жўқор-
ги Кенеси, халқ депутатлари Жиззах ва 
Хоразм вилоятлари Кенгашларига ки-
ритилди. 
Албатта, давлат томонидан қўл-
лаб-қувватланаётган Парламент ко-
миссиясининг барча ишини биргина 
мақолада акс эттириш мушкул. Биноба-
рин, бугунги кунда мазкур йўналишда 
бажарилаётган ишлар кўлами кейинги 
олти йилда кескин тарзда ортди. Бу эса 
юрт тараққиёти, мамлакат ривожида 
нодавлат нотижорат ташкилотлари ва 
фуқаролик жамиятининг бошқа ин-
ститутлари алоҳида мавқега эга бўлиб 
бораётганини кўрсатади. Зеро, давлат 
томонидан устувор равишда аниқ на-
тижага йўналтирилган бюджет тамой-
или асосида жамоатчилик назоратини 
кучайтириш ҳамда таъсирчан ташабб-
усларни қўллаб-қувватлашга қаратил-
ган ишларнин барчаси инсон манфаати 
ва давлат ривожига қаратилмоқда. Шу 
боис ҳам бу борадаги улуғвор саъй-ҳа-
ракатлар тизимли давом эттирилмоқда. 

Download 340.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling