Жамият №35 (856) 2023 йил


Download 340.65 Kb.
Pdf ko'rish
bet15/22
Sana04.11.2023
Hajmi340.65 Kb.
#1748266
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22
Bog'liq
Жамият 35

Адҳам ШАДМАНОВ,
Олий Мажлис ҳузуридаги 
Нодавлат нотижорат ташкилотлари 
ва фуқаролик жамиятининг бошқа 
институтларини қўллаб-қувватлаш 
жамоат фонди маблағларини 
бошқариш бўйича Парламент 
комиссияси раиси.
Отабек ҲУСАНОВ,
 Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат 
фонди директори
ҐАЁТБАХШ САМАРАСИ


Яхшидир аччиқ ҳақиқат...
ЖАМИЯТ
www.bong.uz
6
2023 йил 7 сентябрь
№ 35 (856)
Аёллар уйида сочидан қатиқ ҳиди 
уфурган ҳолда ғижим кийимда юра-
веради, аммо кўчага чиқса, сочлари-
ни соатлаб гажак қилади, юзларига 
бўёқ беради, яъни худди биз раҳбар 
ўтиб қоладиган йўлларнинг четида-
ги уйларни ва томларни бўяганимиз 
каби “имиджи”ни қилади. 
Бухоронинг аввалги даврдаги ҳо-
кими то аэропортдан шаҳар марка-
зигача уйларнинг ҳаммасини меҳ-
монларнинг кўзи тушадиган кўча 
томондан икки қаватли, пластик 
деразали қилдирганди, ичкарига 
кирсангиз лаби учган қора ўчоқлар-
ни, нураган ўйларни кўрардингиз. 
Тошкентдаги Самарқанд дарвоза-
дан Оқтепага чиройли икки томон-
лама йўл ўтказилди, лекин йўлнинг 
икки четидаги пастқам, эски уйлар-
нинг ҳаммаси “имидж”ни сақлов-
чи чиройли расмлар туширилган 
баннерлар билан ёпиб ташланган, 
яшовчилар расмнинг тешигидан ки-
риб-чиқиб юради. 
Ота юрт Ургутдан Тошкентга 
ёзда ё кузда қайтаётиб, Булунғур, 
Жомбойдан ўтаётганда йўлнинг 
икки томонида ипдан тўқилган, ичи-
даги маҳсулот кўриниб турадиган 
қопларга солинган картошка, пиёз 
сабзиларга кўз тушади. Болаларим 
қишлоқ жойларда арзон бўлади де-
гани учун бир гал Жомбойдан чиқа-
веришдаги шундай йўлбозордан бир 
қоп пиёз, бир қоп картошка олдим. 
Ҳамма ёғи очиқ тўрхалтада, шундоқ 
кўриниб турибди – сархил, бир хил 
катталикдаги силлиқ картошка, са-
бзи. Уйга олиб келиб очсам – ичига 
майда, ёнғоқдайларини, чиқинди-
ларини солган экан. Тўр қопга қай 
тарзда бундай териш мумкин деб 
қизиқсам, чамбаракни қоп ўртасига 
қўяркан, четига каттасини тераркан, 
ўртасига ташландиғини соларкан 
ва секин чамбаракни юқорига кўта-
риб бораркан, яъни картошканинг 
ташқи “имиджи”ни яхшиларкан. 
Бозорга борсанг, пештахтага чи-
ройли қилиб маҳсулотининг сара-
сини териб қўяди. “Тортинг қани”, 
- десанг, пастдан майда-чуйдасини 
солиб, устига уч-тўртта катта, сар-
хилини солиб, узатади. 
“Имиджмейкер” халқ бўлиб қолдик.
Бошлиқ далани кўргани келади-
ган бўлса, магазиннинг пахтасини 
олиб келиб кўсакка тиқиб қўювчи-
лар, раҳбар ўтадиган йўлнинг икки 
четида полиэтилендан ичида эки-
ни йўқ “иссиқхоналар” ясаб қўюв-
чилар, чет эллик меҳмон келадиган 
хиёбондаги арчаларга оҳак ва яшил 
бўёқ аралаштириб ранг пурковчи-
лар, суви бор, яшаса бўладиган ер-
лар қолиб, катта трассанинг бўйига 
ўтган-қайтган раҳбарнинг кўзи туш-
син деб чала-чулпа, ернинг нами кў-
плигидан ярмигача шўрлаган, бир 
жиддий шамолда томи учиб, бир 
жиддий қаҳратонда девори кўчган 
“намунали уйлар” қурувчилар... 
Ахир буларнинг бари мустаҳкам 
эмас-ку, бир марталик, вақтинча-
лик-ку. Мен бошқа Булунғур йўлида 
тўхтаб, сабзавот олмайман. Сотувчи 
халтаси тагига чириган мевани со-
либ, устига “имидж” учун яхшиси-
ни терганини билган харидор бошқа 
ўша растани кўрса, четлаб ўтади. 
Ташвиқотга учиб келган харидор, ўз 
кўзи билан кўрганидан кейин бошқа 
бу маҳсулотдан олмайди. Бунақанги 
ясама “жозиба”нинг асоси йўқ.
Устоз Шукруллонинг зиёратла-
рига борсам, ойнаи жаҳонга қараб 
ўтирган эканлар. “Нега телевизор 
тинимсиз спортчиларни кўтар-кўтар 
қиляпти?!” – дедилар. “Устоз, спорт 
мамлакат ва миллатни дунёга энг тез 
танитадиган восита, улар орқали Ўз-
бекистон номи дунёга танилар экан, 
имиджи юксалади”, - дедим. “Ҳа, 
яхши, - деб бир хўрсиндилар-да, - 
халқимиз авваллари ақли, илми, ада-
биёти билан дунёга танилган эди”, 
- дедилар ва жим бўлиб қолдилар. 
Кейин хулоса қилдилар: “Спорт тан-
ни чиниқтиради, мускулни чайир 
қилади, лекин қалб-чи?! Маънави-
ят-чи?! Ақл-чи?! Бунга ҳам эътибор 
керак! Девдай бўлса-ю, мияси ишла-
маса, нима бўлади!”
Бугун “Ўзбекистон имиджини ях-
шилаш” устида кўплар бош қотир-
моқда. Ёзувчилар ва журналистлар 
китоблар, мақолалар ёзмоқда, олим-
лар таҳлил қиляпти, ҳатто бу мавзу-
да диссертациялар устида ишлаёт-
ганлар бор.
Афсуски, Шавкат Мирзиёев 
“қўрқув даври” атаган чорак аср мо-
байнида ташқарида Ўзбекистоннинг 
авторитар ва тоталитар тузум си-
фатидаги қиёфаси қаттиқ ўрнашди. 
Шавкат Мирзиёевнинг бошлаган ис-
лоҳотлари, сўз эркинлиги ва очиқлик 
сиёсати, юртга кириш-чиқиш масала-
сидаги енгилликлар, валюта ислоҳо-
ти, юртнинг инвестициявий жози-
бардорликни оширишга қаратилган 
ҳаракатлар натижасида Ўзбекистон 
имиджи бир қадар яхшиланди. 

Download 340.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling