Жамият №35 (856) 2023 йил
Download 340.65 Kb. Pdf ko'rish
|
Жамият 35
Меҳр манзиллари
“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Меҳр дафтари”га киритилган ёшлар, хотин-қизлар, но- гирон шахсларнинг ҳуқуқий ва иқти- содий билимларини ошириш, бандли- гини таъминлаш, даромад манбаини кўпайтириш вазифаларига алоҳида урғу берилди. Жойлардаги 40 дан ор- тиқ туманларда аҳолини манзилли қўл- лаб-қувватлаш дафтарларига киритил- ган 5100 нафар кам таъминланган ва вақтинча ишсиз бўлган, боқувчисини йўқотганлар, ногирон хотин-қизлар, собиқ жангчи фахрийларнинг оила аъ- золарининг бизнес кўникмалари оши- рилди. Улар бўёқчи, сантехник, пойаф- залларни, замонавий иситиш, электр ва электрон тизимларни, уй рўзғор буюм- ларини таъмирлаш, ҳунармандчилик, пазандачилик, нонвойчилик, қандолат- чилик, дурадгорлик, этикдўзлик, тикув- чилик, бароқ гилам тўқиш, қуроқ, кўрпа тикиш, аёллар сартарошлиги, косме- тология, томорқадан комплекс фойда- ланиш ва уй хўжалигини юритиш каби соҳаларда бизнесни ташкил этиш, биз- нес режа тузиш ва юритиш масалалари бўйича ўқитилди. Шу орқали уларнинг 3610 дан зиёдининг бандлиги ва муно- сиб иш ҳақи билан таъминланишига эришилди. Хусусий секторни ривожлантириш, ишсизлик ва камбағалликни қисқарти- риш, шароити оғир бўлган туманларда тадбиркорликни ривожлантириш, ки- чик бизнесни қўллаб-қувватлаш каби масалалар ҳам комиссиянинг муҳим ва- зифалари сирасига киритилган. Биргина 2023 йил биринчи ярим йил- лигида: – тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини кўзлаб судларга 241 мингдан ортиқ ариза, даъволар ҳамда апелляция ва кассация шикоят- лари киритилди. Савдо саноат палатаси ҳузурида ташкил қилинган 15 та ҳакам- лик судлари орқали ҳисобот даври даво- мида жами 479 та ишлар кўриб чиқилди. – 45 мингдан ортиқ кичик бизнес субъектлари ташкил қилиниши, 14 464 нафар ёшлар ва 10 392 нафар хотин-қизлар тадбиркорлик асосларига ўқитилишига эришилди; – Ўзбекистонда ва хорижда ўтказил- ган 31 та халқаро даражадаги тадбир- ларда 800 дан ортиқ маҳаллий тадбир- корларнинг иштироки таъминланди, 2023-2025 йиллар давомида ўтказили- ши режалаштирилган 132 та кўргазмалар режа-жадвали ишлаб чиқилди; – хорижий мамлакатлар тажрибаси- ни чуқур ўрганиш асосида мамлакати- мизда “Дуал таълим тизими”ни йўлга қўйиш борасида таклиф ишлаб чиқил- ди ва у Президентимиз томонидан қўл- лаб-қувватланди. Download 340.65 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling