Jamiyat falsafasi. Hozirgi zamon jamiyatining global muammolari. Korrupsiya va ijtimoiy hayot
Download 223.47 Kb.
|
2 мавзу
Jamiyat falsafasi. Hozirgi zamon jamiyatining global muammolari .Korrupsiya va ijtimoiy hayot. Mavzu rejasi: 1. Jamiyat tushunchasi. Jamiyat haqidagi falsafiy qarashlar. 2. Jamiyatni falsafiy anglash. Jamiyatning moxiyati va o‘ziga hos jihatlari. Jamiyatni falsafiy anglash. Jamiyatning moxiyati va o‘ziga hos jihatlari. 3. Hozirgi zamon global muammolari .Jamiyatning shakllarini va taraqqiyoti tabiiy-tarixiy jarayon sifatida. 4. Korrupsiya va uning asosiy ko’rinis’hlari Таянч тушунчалар: 1 масала. Аввало жамият ва тарих фалсафаси бу инсоният жамияти қандай вужудга келди. Кишилик жамиятининг вужудга келиши кишилик тарихининг вужудга келиши билан боғлиқлиги қандай бўлади деган масалалар атрофидаги фикр-мулазаларни талаб қилади. Ҳар бир инсон ўзи яшаётган жамиятнинг маҳсули бўлади деган гап бор фалсафада. Хўш биз ўзимиз яшаётган жамиятнинг маҳсули эканмиз ана шу жамият қандай пайдо бўлди жамият тушунчаси ўзи нима деган саволга жавоб бериш лозим. Жамият деганда инсоният жамоаси, ўтмишдан ҳозиргача яшаб ўтган барча авлод аждодлар, барча миллатларнинг вакиллари ҳозиргача яшаб ўтган боболаримиз момоларимизнинг барча-барчасининг умумий жамоасини ифодалайдиган тушунча ифодаланади. Шу нуқтаи назардан ҳам жамият тарихи ҳам ана шу тушунчанинг тарихи инсоннинг ер юзида пайдо бўлишидан ҳозиргача бир-бири билан боғлиқ қонунияларини акс эттиради.Албатта жамият тушунчасини ўрганиш учун бу тушунча борасидаги турли хилма-хил жиҳатларини таҳлилларни кун тартибига қўяди. Жамиятнинг вужудга келиши тўғрисида жуда кўп асарлар бор. Жамият тарихи ва унинг фалсафий моҳиятини излаш нуқтаи назаридан тарих археология фани ва ер юзидаги инсоният жамоасининг изларини ўрганадиган бошқа антропологик фанларнинг барчаси энг қадим-қадим замонлардан ҳозиргача инсоният қандай яшаганлиги авлодлар ўртасидаги алоқалар қандай бўлганлиги тинчлик даврларининг уруш даври билан қандай алмашганлиги сиёсатлар тарихи ва давлатлар тарихи жамиятлар тарихи ишлаб чиқаришлар тарихи моддий ва маънавият тарихларининг барчаси инсоният тарихларини ўрганувчи ва ўргатувчи жараёнларни келтириб чиқаради. Кейинги йилларда тарих фалсафаси деган фан соҳаси илгарилаб боряпди. Ана шу нуқтаи назардан олганда тарихни мазмунини турлича тушунадиган олим ва алломалар бор. Ана шу алломалардан бири Аврелий Августин ёки машхур тарихчи ибн халдун, гегел, Карл Ясперс буларнинг барчаси ва бошқа олимлар тарих фалсафасини яратишда бир қатор турлича ёндашувларни баён қилиб беришган. Фалсафа инсоннинг оламга муносабатини тадқиқ этади.Олам мураккаб, у турли-туман кўринишларга эга. Жамият оламнинг бир кўриниши, муҳим томони, намоён бўлиш шакли ҳисобланади. Файласуфлар қадимдан жамият нима? У қандай тузилган? Жамиятнинг ривожланиши қандай кечади? Инсон унда қандай ўрин тутади? каби саволларга жавоб излаганлар. Бу ҳол жамият ҳақида хилма-хил фалсафий қарашларнинг шаклланишига сабаб бўлган. Диний дунёқараш жамиятнинг келиб чиқиши,ўзгаришининг сабабларини илоҳиётдан излаган. Айрим фалсафий қарашларда жамиятнинг моҳияти, тараққиёти сабаблари онгдан, ғоялардан, маънавиятдан излаган, Марказий Осиё мутафаккирларининг фикрларича, олам, шу жумладан жамиятнинг келиб чиқиши биринчи сабабга-“вужуди вожиб”, яъни “Зарурий вужуд” (Оллоҳ)га боғлиқ. Марказий Осиёнинг йирик энциклопедист олимларидан Абу Наср Форобий жамиятнинг келиб чиқиши тўғрисидаги қарашларида инсон жамоасининг келиб чиқиши асосида табиий эҳтиёжлар ётади; табиий эҳтиёж кишиларни бир-бири билан бирлашишига жамоага уюшишига,ўзаро ёрдамга олиб келади; ана шу ўзаро ёрдам туфайли эҳтиёж қондирилади; кишилар ўртасидаги ўзаро ёрдам инсон жамоасини келтириб чиқаради,деб ҳисоблайди.Форобийнинг таъкидлашича инсоният жамияти турлича халқлардан ташкил топган бўлиб, улар бир-бирларидан урф-одатлари, маданиятлари хусусиятлари, урф-одатлари билан фарқланадилар.Форобий жамиятнинг асосида кишилар орасидаги муносабат ётиши ҳақида тўхталиб:- “одамларга нисбатан уларни бирлаштириб турувчи ибтидо-инсонийликдир, шу туфайли одамлар, одамзот туркумига оид бўлгани учун ҳам ўзаро тинчликда яшамоқлари лозим”, деб ҳисоблайди. Жамиятнинг инсон учун муҳимлиги Абу Али Ибн Синонинг “Ишорат ва танбихат” асарида ўз ифодасини топган:”Инсон ўз шахсий талаблари жиҳатидан бошқалардан ажралган ҳолда яшай олмайди, чунки у инсониятнинг бошқа вакиллари билан муносабатда бўлибгина, ўз эҳтиёжларини қондириши мумкин”. Абу Райхон Беруний жамиятни “ идора қилиш ва бошқаришнинг моҳияти азият чекканларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бировнинг тинчлиги йўлида ўз тинчлигини йўқотишдан иборат”деб билади. Бобокалонимиз буюк мутафаккир Алишер Навоий “ Идеал жамият”нинг хаёлий қиёфасини яратади. У идеал жамият деганда, адолат ҳукмрон бўлган, илм-маърифатли кишилар жамоасини назарда тутади. Download 223.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling