Jamiyat falsafasi. Hozirgi zamon jamiyatining global muammolari. Korrupsiya va ijtimoiy hayot


Download 223.47 Kb.
bet2/4
Sana18.10.2023
Hajmi223.47 Kb.
#1707456
1   2   3   4
Bog'liq
2 мавзу

2 масала. Жамиятнинг моҳиятини ёритмоқ учун қуйидагиларни назарда тутмоқ лозим:
-жамият одамзот эволюциясининг кейинги 40-50 минг йилларда вужудга келган;
-жамият ўзини-ўзи ташкилловчи ва бошқарувчм тизим ( система) сифатида ўз ички қонунлари асосида қуйидан юқорига, соддадан мураккабга томон зиддиятли тараққий этиб боради;
-жамият тараққиёти ёки таназзулида инсон омили роль ўйнайди. Агар одамлар, уларнинг уюшмалари, шахслар, айниқса тарихий шахслар ижтимоий қонунларга амал қилиб, фаолият йўналиши белгиласалар, жамият тараққий этиб боради.Аксинча бўлиши ҳам мумкинлигига тарих шоҳид.
-жамият қонунлари табиат қонунларидан фарқли равишда улар умумий майл (тенденция) сифатида намоён бўлади, ана шуни англаб, олган шахслар жамоа ва жамиятга аниқ социал қиёфа ато этиб, умумий ҳаракатни вужудга келтирадилар.
-жамиятни инсонсиз тасаввур этиш мумкин эмас.Жамият бу, аввало, инсонлар уюшуви, бирикувидан иборат бўлган жамоадир. Лекин одамларнинг ҳар қандай уюшуви жамиятни ташкил этмайди. Жамият мақсадлари, орзу интилишлари, яшаш тарзлари муштарак бўлган кишилар уюшуви ҳисобланади;
-жамият бир бутунликни ташкил этувчи яхлит ижтимоий вужуд, Жамият унинг аъзолари бўлмиш одамларнинг меҳнат фаолиятларисиз тасаввур этиш мумкин эмас.Кишилар фаолиятлари давомида ўзларини ўраб турган олам, яъни табиат билан ҳамда ўзар бир-бири билан алоқада муносабатларга киришадилар.Шундан келиб чиққан ҳолда, жамият тушунчасини мақсадлари, интилишлари муштарак бўлган кишилар фаолияти, унинг кўринишлари, шунингдек,кишилар орасидаги ижтимоий муносабатлар маҳсули ва кўриниши сифатида тушунилмоғи лозим;
-жамият шундай бир ижтимоий уюшмаки, у доим ўзгариб,тараққий этиб боради;бир сифат ҳолатидан иккинчи сифат ҳолатига ўтади.Табиат тараққиёти сингари жамият тараққиёти ҳам қонуний тарзда кечади;
-жамият мураккаб, ташкиллашган ижтимоий вужуд бўлиб,унинг ҳаётининг икки бир-бири билан чамбарчас боғлиқ муҳим томони бор: а)жамиятнинг моддий ҳаёти;б)жамиятнинг маънавий ҳаёти;
-жамиятнинг моддий ҳаёти деганда, биринчи навбатда, кишиларнинг ишлаб чиқариш фаолиятлари, табиатга таъсир этишга, моддий неъматлар ва ҳаётнинг моддий шарт-шароитларини яратишга қаратилган хатти-харакатлари назарда тутилади. Ҳар бир жамият ўзига хос ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш муносабатларига эга;
-Жамиятнинг маънавий ҳаёти деганда, ундаги турли ижтимоий қарашлар, мафкура ва мафкуравий муносабатлар, таълим-тарбия, маданий мерос, маънавий бойликларнинг жаъми кўринишлари (адабиёт, санъат, фан ва ҳ.к.лар) назарда тутилади;
-ҳар қандай жамият муайян тузилишга эга. Жамиятнинг тузилиши деганда, унинг қандай ижтимоий гуруҳлардан, синфлардан ташкил топганлиги, ижтимоий-сиёсий уюшмалар, ташкилотлар назарда тутилади. Оила ва этник бирликлар (уруғ, қабила, элат, миллат) жамият таркибининг муҳим қисми ҳисобланади.
Жамият тараққиёти тарихий жараён бўлиб, бу кишилар амалий фаолиятлари орқали ва шу туфайли амалга ошади. Шу маънода жамият тараққиётининг манбаъини инсоннинг меҳнати, жамият аъзоларининг фаолияти ташкил этади. Жамият тараққиёти объектив ва субъектив омиллар таъсирида кечади. Жамиятнинг ундаги тарихий жараённинг субъекти деганда халқ оммаси, шахслар ва тарихий шахслар назарда тутилади.
Тарихан жамият тараққиётининг икки йўли маълум; инқилобий ва тадрижий
Ўзбекистон ўз мустақил тараққиётининг тадрижий йўлини, босқичма-босқич ўзгаришлар йўлини танлаб олган.Буни жамият тараққиётининг республикамизга хос модели, деб аташ мумкин.

Download 223.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling