БЛОК Д. ЁШЛАРНИ ТУРМУШГА ТАЙЁРЛАШ, ЭРТА ТУҒРУҚ ВА ОИЛАВИЙ АЖРИМЛАРГА ОИД МУАММОЛАР, УЛАРНИНГ ИЛДИЗЛАРИ ВА ЕЧИМЛАРИ
16. Оилангизнинг бугунги кундаги ижтимоий ҳолатини қандай таърифлаган бўлардингиз?
оиламиз диндор
оиламиз анъанавий ва диний амалларга ҳам риоя қилади
оиламиз анъанавий ва дунёвий турмуш тарзига амал қилади
оиламиз зиёли ва дунёвий турмуш тарзига амал қилади
оиламиз зиёли ва диний амалларга риоя қилади
оиламиз турмуш тарзи тартибсиз ва мураккаб
жавоб беришга қийналаман
бошқаси (ёзинг) _________________________________________________________
17. Нима деб ўйлайсиз, ўз қобилият ва имкониятларингизни ҳисобга олиб, энг муҳим ҳаёт режаларингизни амалга ошира оласизми?
Ҳа, менинг билим ва иродам кучли, барчаси ўзимга боғлиқ
Ҳа, мен барча муаммоларнинг ечимини топиш ва енгиб ўтишга ўрганганман
Иккиланаман, баъзида ўзимга ишонаман, баъзида йўқ
Мен учун барча масалаларни ота-онам ҳал этиб келган, уларга ишонаман
Мен ўзимни Худога топширганман, Худо хоҳласа барча ишларим яхши бўлади
Мен тақдирга ишонаман, пешонам (тақдирим)да нима ёзилган бўлса, шу бўлади
Ўзимга ишонмайман, иродам ва характерим жуда бўш, келажагимдан қўрқаман
Тараққиёт жуда ривожланиб кетди, менинг билимларим ҳаётий режаларимни амалга ошириш учун етмайди
Бу хусусда ўйлашни ҳам истамайман, нима бўлса бўлади
Жавоб беришга қийналаман
Бошқаси (ёзинг) ______________________________________________________________
18. Сизнингча, хозирги ёшларимизнинг маънавиятини қандай баҳолайсиз?
Ёшлар ватан равнақига хисса қўшиш мақсадида ўз устида мунтазам ишламоқдалар
Ёшлар билимга чанқоқ, уларда юқори малакали мутахассис бўлишга интилиш кучли
Ёшлар фақат ўз куч ва билимига ишонадилар
Ёшлар ОТМ дипломини олсам бўлди, амаллаб иш топаман деган хаёлда
Ёшлар саёз билимга эга, кўпчилигининг ишга жойилаштириб қўядиган танишлари бор
Ёшларда аниқ мақсад йўқ
Ёшларда эртанги кунга ишонч йўқ
Бошқаси (ёзинг) __________________________________________________________
Do'stlaringiz bilan baham: |