11. Ватанимизни келажакда ўз анъаналари ва қадриятларини ривожлантириши учун биринчи навбатда нималарга эътибор бериши зарур? (3 тагача жавобни белгилашингиз мумкин)
Таълим ва тарбияга
Таълимга
Тарбияга
Иқтисодиётга
Динга
Маънавиятга
Инсон қадрига
Эркаклар ва аёллар тенглигига
Ўзингиз ёзинг__________________________________________________________
БЛОК В: АҲОЛИ БАНДЛИГИ ВА УЛАРНИНГ МЕҲНАТГА МУНОСАБАТИ МАСАЛАЛАРИ:
12. Нима деб ўйлайсиз, аҳолининг қайси қатламлари орасида ишсизлик кўп учрамоқда? (3 тагача жавобни белгилашингиз мумкин)
Асосан ёш ва ўрта ёш аёллар ўртасида
Асосан ўрта ёшдан юқори ва катта ёшдаги аёллар ўртасида
Асосан ёш йигитлар ўртасида ишсизлик кўп
Асосан ўрта ёш ва ундан каттароқ бўлган эркак кишилар ўртасида
Ногиронлиги бор ва касалманд бўлиб қолган кишилар ўртасида
Олий маълумоти бўлмаган аҳоли орасида
Олий маълумотли кишилар ўртасида
Ишсизлик ҳамма қатламлар орасида ночорлик ва ноиложликдан кўпайиб кетди
Бошқаси (ёзинг) ________________________________________________________
13. Сизнингча одамларнинг ишсиз бўлиб қолишларига нималар сабаб бўлиши мумкин? (3 тагача жавобни белгилашингиз мумкин)
Билим, касб йўқлиги
Аҳоли сони ошиб бормоқда, аммо иш жойлари кам ташкил этилмоқда
Ташкилот ва корхоналарда берилган ойлик-маош миқдори қаноатлантирмайди
Шаҳар транспортининг ишлаши ёмонлашиб кетди, узоқроқ манзилга етиб бориш имкони йўқ
Сўнгги йилларда кўпчилик оилалар хонадонларида хотин-қизларнинг ишлаши шарт эмас, деб ҳисоблай бошладилар
Аҳоли орасида сўнгги йилларда боқимандалик кайфияти кучайиб кетди
Бошқаси (ёзинг) _____________________________________________________________
Do'stlaringiz bilan baham: |