Жамоатчилик назорати ва давлат органлари фаолиятининг очиқлиги


Қадимги Юнонистондаги фалсафий таълимотлар


Download 0.99 Mb.
bet2/6
Sana02.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1739141
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3-мавзу (3)

Қадимги Юнонистондаги фалсафий таълимотлар
Гераклит фикрича олов - оламнинг асоси. Барча нарса доимо ҳаракатда ва ўзгаришда.
Ҳаракат қарама-қаршилик асосида содир бўлади. “Бир дарё сувига икки марта кириш мумкин эмас”.
ГЕРАКЛИТ (ЭРАМ ИЗДАН АВВАЛГИ 520-460 ЙИЛЛАР)
Суқрот (Сократ), Эрамиздан аввалги 469-399 ёшлар тарбияси билан шуғулланган, ҳурфикрли инсон, камбағалдан чиққан, тош йўнувчининг ўғли, ўта билимдон киши сифатида машҳур бўлган. Ўз таълимотини оғзаки баён қилган, ёзма асар қолмаган. Фалсафанинг марказида ахлоқ масалалари турмоғи лозим. Жамиятнинг равнақи ахлоқ ва одобнинг аҳволига боғлиқ. Унинг фикрлари “ўз-ўзингла бил”, ”Мен ҳеч нима билмаслигимни биламан”.
Суқротнинг шогирди Афлотун Эрамиздан аввалги (428-347й) У 30 дан ортиқ рисола ёзган, “нарсалар дунёси” ва “ғоялар дунёси” бор. “Нарсалар дунёси” вақтинча, ўткинчи, “ғоялар дунёси” ҳақиқий ва абадийдир.

Арасту –Эрамиздан аввалги (384-322й) Афлотун шогирди, Александр Македонский тарбиячиси, мантиқ, психология, фалсафа, ахлоқ, нотиқлик санъати, табиий фанлар бўйича бебаҳо асарлари-”Топика”,“Метафизика”, “Риторика”, “Жон тўғрисида”, “Сиёсат” ва ҳ.к.
Ўрта асрлар Европасида фалсафий тафаккур
Апологетлар христианлик тарихида I ва III асрларда вужудга келди. Апологетика сўзининг луғавий маъноси «ҳимоя қилиш», демакдир. Апологетлар ҳукуматнинг христианликка бўлган душманлигини бартараф қилишга интилганлар. «Патристика»-сўзи «ота» («падре») сўзидан келиб чиққан. Бу ном билан одатда ғарбда епископларни уларга ҳурмат сифатида атаганлар.
Ғарбда энг йирик черков оталаридан бири «Пок» деган унвонга сазовор бўлган Аврелий Августин ҳисобланади. У файласуф ва ислоҳиётчи бўлган. Августин ўз ҳаётини епископликка, тадқиқотчиликка, адабиётга бағишлайди. У 100 га яқин китоб, 500 та даъват ва 200 га яқин номалар ёзади. Энг машҳур асари « Сиғиниш» деб аталади.
«Схоластика» - сўзи юнонча («shola») олинган бўлиб, «ўқиш жойи», «мактаб» маъноларини англатади. Динни ўрганишда фалсафани татбиқ қилган ўрта аср олимларини схоластлар деб атаганлар. Схоластикани илоҳиётни ақлга мослаштириш, динни тафаккур ёрдамида қувватлашга бўлган интилиш, деб ҳам баҳолаш мумкин.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling