Жанабергенова айсулыу жаксылыковна ахборотлашган таълим муҳитида


Download 3.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/77
Sana19.11.2023
Hajmi3.42 Mb.
#1786658
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   77
Bog'liq
Monograph

Novateurpublication.org 
102 
ўстиришга, уларга ғоявий-сиёсий, ахлоқий, эстетик ва меҳнат тарбиясини 
беришга, мустақил ишлаш маданиятини шакллантиришга йўналтирилган.
Юқорида айтилганлардан келиб чиқиб, “5110200-физика ва астрономия 
ўқитиш методикаси” таълим йўналиши талабаларининг математика фанидан 
мустақил иш фаолиятини самарали ташкил этишга тайёрлаш қандай 
бўлишини аниқлаб олишимиз керакки, семинар ёки амалий машғулоти, бир 
тарафдан, ҳар бир талаба учун ўзига хос бир воқеага айланиши, ҳақиқий ҳис-
ҳаяжон, хаёл ва мазмун манбаи бўлиши, масалаларни ечишда компенсaция 
қила олиши, дунёни яхлит идрок этишни шакллантириши лозим бўлса, шу 
билан бир вақтда талабаларнинг ўзаро муносабатларда миллий маданий 
лаёқатларини шакллантиришга имкон яратиши керак бўлади.
Хулоса қилиб айтганда, мустақил иш фаолиятини такомиллаштиришда 
фойдаланиладиган замонавий педагогик, ахборот технологиялари ва ўқув 
қўлланманинг уйғунлигини таъминлаш орқали мустақил иш фаолияти 
жараёнида ўқитувчи билан талабалар орасида ҳамкорлик, ўзаро мулоқот 
қилиш ва ижодий фаоллик кўрсатиш учун қулай шароит яратилади. 
талабалар тoпшириқларни индивидуал бажариш жараёнида уларнинг ақлий 
фаoлияти жалб этилади, ўз билими, кучи ва қoбилиятига бўлган ишoнч 
oртади. Бунинг натижасида ҳар бир шахс ўз имкoнияти даражасида 
ривoжланади. 
Шундай қилиб, мустақил иш фаолиятини ўрганиш жараёнида тўлиқ 
амалга ошириш керак деган хулосага келиш мумкин. Улар тўғри ташкил 
этилиши керак, мустақил иш фаолиятини мониторинг қилиш ва баҳолаш 
тизими тўғри ташкил этилиши керак. Мустақил иш фаолияти одатда ижодий 
бўлиши ва мавзуга қизиқишни оширишлари керак. Мустақил иш фаолиятини 
ташкил қилишнинг шакл ва усулларини танлаш муайян мавзуга
ўқитувчининг мақсадлари ва вазифаларига, шунингдек, тажрибаси ва 
маҳоратига боғлиқ. 


103 

Download 3.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling