Жанрлар. Эпик тур жанрлари. Эпос, роман, достон; қисса, повест, поэма; баллада, масал, латифа, ханда, ҳикоя; очерк, фелетон, хотира


Download 41.63 Kb.
bet3/7
Sana17.10.2023
Hajmi41.63 Kb.
#1707067
TuriПоэма
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ЭПИК тур ва унинг турлари

Эпоснинг ўртача жанрлари. Қисса (арабча, маънолари “воқеий ҳодиса ёки афсоналар баён қилинган эпик асар; сюжетнинг мураккаблиги жиҳатидан романдан кўра соддароқ бадиий асар”) – энг қадимги жанрлардан бири бўлиб, унда, асосан ишқий мазмун етакчилик қилади. Айниқса, “муайян пайғамбар ёки авлиё, доно шахс ёки тенгсиз паҳлавонлар образларининг ибратомуз хатти-ҳаракатлари мисолида бутун халқнинг тарихини идеаллаштириб кўрсатиш” (Б.Саримсоқов) қиссаларнинг моҳиятини ташкил қилади. Уларнинг барчасини умуминсоний ягона руҳ бирлаштириб туради. Баҳодир Саримсоқовнинг таъкидлашича, бу - ҳаётда покдомон бўлиш, адолат учун жон фидо қилиш, эл-юрт қайғуси билан яшаш, садоқатли муҳаббат нуридан баҳраманд бўлишдир. “Иброҳим Адҳам қиссаси”, “Амири Ахтам қиссаси”, “Бобо Равшан қиссаси”, “Қиссаси Рабғузий” (Носируддин Бурҳонуддин Рабғузий), “Ҳазрати Али ҳақида ўн тўрт қисса” каби халқ китоблари номи билан чоп қилинган асарлар (Улар кўпинча тўй-ҳашамларда, чойхоналарда, махсус йиғинларда – қиссахонлик кечаларида қиссахонлар томонидан ўқилган) қисса жанрининг намуналаридир. Жумладан, “Ҳазрати Али ҳақидаги ўн тўрт қисса” да ҳам Ҳазрати Алининг Аллоҳга қўйган ишқи ва шу ишқ йўлида кўрсатган қаҳрамонликлари (масалан, Аждарнинг ҳалок этилиши, Мақсура отлиғ кофирнинг юз йигирма минг қўшинини ўлдирилиши ва ҳоказо) мўжизалари кенг ҳикоя қилинади. Эпик тасвир ғоятда муболағадор тарзда, фолклорга хос оҳанг ва содда тил билан баён қилинади, романтик тасвир етакчилик қилади.
Повест (русча сўз, маъноси ҳикоя, ривоят қилиш)нинг асосий белгиси, унда “Ҳаётий қамровнинг романга нисбатан торлиги, ҳикояга нисбатан кенглиги; шунга мувофиқ сюжет ва композитсиянинг ҳам романга нисбатан соддалиги, ҳикояга нисбатан мураккаблиги ҳисобланади” (Н.Ҳотамов, Б.Саримсоқов, 235-бет). “Романда оламнинг яхлит фалсафий консепсияси” бўлиши шарт бўлса, бу ҳодисанинг бир қисми(парчаси)ни бир-икки қаҳрамон тақдири мисолида ечилиши повест учун етарлидир. Фақатгина ҳаётий воқеалар тасвиридан катта умумлашмалар чиқариш, муайян давр ҳаёт тарзидан гуманизм фалсафасини ёрқин эъзозлаш пафос даражасига кўтарилиши керак. Шу сабаб В.Белинский: “Повест ҳам айни романнинг ўзгинасидир, фақат кичик ҳажмдадир, асарнинг ҳажми мазмуннинг ҳажми ва моҳиятига қараб белгиланади”, - деган эди “Поезиянинг хил ва турларга бўлиниши” мақоласида.
Повестда сюжет ҳам, конфликт ҳам, композитсия ва бошқа унсурлар ҳам қиссага нисбатан ихчамроқ бўлади, тезроқ суратда ривожланади, реализм етакчилик қилади ва чуқурроқ ифодасини топади. Асардаги асосий персонажларнинг ҳаётларида юз берган бир қатор типик воқеалар сиқиқ тарзда, кўпинча, битта етакчи сюжет йўналишига асосланган ҳолда ёритилади. Жумладан, Ғ.Ғуломнинг “Ёдгор” повестида Жўра характерининг шаклланиши билан боғлиқ воқеалар тасвирланади, барча воқеалар, Ёдгор, Саодат, Меҳрихон, Абдуғани, Обид, Умар ака каби образлар – қаҳрамон Жўра характерининг типик хусусиятларини очишга, асардаги инсонийлик ғоясини бўрттириб кўрсатишга бўйсинади. Ғафур Ғуломнинг “Шум бола”, С.Айнийнинг “Судхўрнинг ўлими”, А.Қаҳҳорнинг “Синчалак”, Ў.Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари”, Неъмат Аминовнинг “Бир аср ҳикояти” повест жанрининг етук намуналари саналади.
Поэма (юнонча поиема – ижод)да ҳаёт ва одамлар қалби эпик (воқеа) ва лирик (кечинма - туйғулар) тарзида кашф этилади. Тўғрироғи, поемада эпика ва лирика бирлашиб, яхлит лиро-епик оқимни вужудга келтириб ҳаётий воқеа-ҳодисаларнинг ва қаҳрамон характеридаги кучнинг руҳи (қалби)ни очади, таҳлил қилади, ҳаяжонли ифодалайди. “Қисқаси, поема қалб қўшиғи, ундаги лирик элемент ҳам, эпик элемент ҳам поезия, қўшиқ даражасига кўтарилган бўлмоғи лозим... поемада воқеа, драматизм асосан қаҳрамон қалби орқали ўтади. Поемада китобхонни воқеаларнинг изчил тасвири эмас, балки воқеалар туфайли қаҳрамон қалбида туғилган психик кечинмалар – драмалар, ўйлар, туйғулар тасвири қизиқтиради.”1 Лекин, бу поемада эпик тасвир иккинчи даражали аҳамият касб этади, дегани эмас. Балки қаҳрамон қалбидаги чексиз ўйлар, беҳисоб туйғулар драматизмининг ҳаққонийлигини, самимийлигини, бошқача бўлиши мумкин эмаслигини асословчи, келтириб чиқарувчи, ривожлантирувчи омилдир. Ана шу хислати билан у эпик турнинг “қўшиғи”дир.
Поэма – лирик, эпик, лиро-епик, драматик бўлишидан қатъи назар, уларнинг барчасида ҳаёт (давр)нинг эпик қиёфаси шоир шахсияти (тўғрироғи, лирик қаҳрамон) қалби орқали очилади; воқеа-ҳукмронлик қилади, унинг ҳукмига асосан қалб қўшиғини куйлайди. Лекин бу қўшиқ достон жанрига нисбатан ихчам, анчайин кичик, айни пайтда, ўта реал, ўта лирикдир.
“Зайнаб ва Омон” (Ҳамид Олимжон), “Тошкентнома” (Мақсуд Шайхзода), “Сурат” (Миртемир), “Руҳлар исёни” (Еркин Воҳидов), “Жаннатга йўл” (Абдулла Орипов), “Халил Султон” (Усмон Азим)каби баркамол асарлар поема жанрининг барча ҳислату фазилатларини, мумтоз хусусиятларини ўзида жам этганлар.

Download 41.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling