Жанрлар. Эпик тур жанрлари. Эпос, роман, достон; қисса, повест, поэма; баллада, масал, латифа, ханда, ҳикоя; очерк, фелетон, хотира


Download 41.63 Kb.
bet6/7
Sana17.10.2023
Hajmi41.63 Kb.
#1707067
TuriПоэма
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ЭПИК тур ва унинг турлари

Ёдингни қилай ҳарифи мажлис
Фикрингни этай кўнгулга мунис.
Таркиббанд (арабча сўз, маъноси: бандни бириктириш) қофияланиши ва композисион тузилиши жиҳатидан таржиъбандга ўхшайди. Фақатгина таркиббандда айнан такрорланувчи байт бўлмайди, балки ҳар бир банд охирида янги ва мустақил қофияга эга бўлган восила байт ишлатилади, у гўё ҳар бандга хулоса ясайди.
Алишер Навоий яратган биргина таркиббанднинг икки (жами 7 банд, ҳар банди 8 байт) бандини келтирсак, мулоҳазаларимиз исбот топади:
Манга зулм ўлди фалакдинки чу бўлдунг бемор,
Керак эрдики мен ўлсам бошинг узра ғамхор.
Шарбатинг эзсам эди шираи жоним қўшубон,
Ичурурга қилибон жаҳд неким мумкин бор.
Драматик турда ҳаёт ва инсонлар ўртасидаги муносабатлар ифодаси томошабин кўз ўнгида, муайян саҳна вақти ичида ҳаракатда содир бўлади, шу сабаб унда сўз ва саҳна санъати бирлашади, бирбутунлик касб этади.
Фақат ҳаракат жараёнидаги ғоялар кураши аниқ, ёрқин, кескин, томошабинни ларзага соладиган тарзда ифодаланади; бу ўз навбатида ҳаёт қаъридаги ва инсон руҳиятидаги драматик зиддиятдан келиб чиқади. Бу зиддиятнинг турли-туман характери, яъни драматизмга тўлиқ воқеа-ҳодисалар ва характерларнинг кўп қирралиги кўплаб драматик жанрлар(уларнинг ҳаммасини “песа”- “бирбутун”, “улуш”деб юритиш одати ҳам ҳаёт)нинг туғилишига сабаб бўлган. Улар қуйидагилар: трагедия, комедия, драма, трагикомедия, мелодрама, инсенировка, интермедия, монодрама ва ш.к.
Драманинг асосий жанрлари
Трагедия(юн. Трагос – эчки(така), адо - қўшиқ)да асосан илоҳий кучлар ва мифологик қаҳрамонлар ўртасидаги муросасиз курашлар фалсафаси, юқори табақа вакиллари (подшоҳлар, шаҳзодалар, қўмондонлар, доҳийлар, йўлбошчилар, бошлиқлар, етакчилар)нинг фожиалари акс этган.
Трагедия жанрининг хусусиятлари ҳам В.Белинский томонидан етарли асослангандир. Улар қуйидагичадир:
1. “Трагедиянинг моҳияти... қалбнинг табиий жараёни, майлнинг ахлоқий бурч ёки даф қилинмас бир тўсиқлик билан тўқнашувидир... трагедия – қайғули тамоша! Агарда қон, ўликлар, ханжар, заҳар трагедиянинг одатдаги сифатлари бўлмаса ҳам, лекин унинг оқибати ҳарвақт қалбнинг энг қимматли умидларининг емирилиши, бутун бир ҳаёт саодатининг йўқоливудир. Унинг қора улуғворлиги, унинг буюк азаматлиги шундан келиб чиқади: унда тақдир кучи ҳукм суради, унинг моҳияти, асоси тақдир кучидир”.
2. Трагедия “асосида буюк ҳақиқат, юксак донолик ётади.Курашда ўлган ёки ғалабада ҳалок бўлган қаҳрамонга биз чуқур қайғурамиз. Лекин бу курашсиз, бу ҳалокатсиз у қаҳрамон бўлмаслигини,ўз шахсияти билан абадий субстансиал кучларнижаҳонни ва ўзгармас борлиқ қонунларни амалга ошира олмаслигини биламиз”.
3. “Буюк ахлоқий вазифаларни ҳал қилиш учун тақдир энг асл руҳларни, кишилик дунёси бошида турган юксак руҳли шахсларни, ахлоқий дунёнинг тираги бўлган субстансиал кучларни ўзида гавдалантирган қаҳрамонларни танлайди. Фақат олий табиатли одам трагедиянинг қаҳрамони ёки қурбони бўла олади; воқеликнинг ўзида аҳвол шундай”.
4. “Ҳар қандай трагедияданмашъум ҳалокатнийўқотинг,сиз бу билан уни буюкликдан, бутун маънодан маҳрум қиласиз, буюк асардан оддий бир нарса ясайсиз, у биринчи галдаёқ ўзининг бутун нафис кучини йўқотади”.
5. “Трагедия кўпроқ сунъий асардир”. “Мана шунинг учун тарихий шахсларни бузиб кўрсатишга оз йўл қўйилса ҳам; трагедиянинг гўё қатъий ҳуқуқидир, бу унинг моҳиятидан келиб чиқади. Трагедиячи ўз қаҳрамонини маълум тарихий вазиятда кўрсатишни истайди: тарих унга вазият беради, агар бу вазиятдаги тарихий қаҳрамон трагедиясининг идеясига мувофиқ келмаса, уни ўзича ўзгартиришга у тўла ҳуқуқлидир”.
Ўзбек адабиётида яратилган “Муқанна” (Ҳ.Олимжон), “Мирзо Улуғбек” (Шайхзода) трагедиялари ҳам В.Белинский фикрларини тўлиқ исботлайди...
Комедия (юн. Cомос-қувноқ кишилар(оломон) ва оиде-қўшиқ)да ҳаёт воқеа-ҳодисалари драматик қаҳрамонларнинг кулгули феъл-атворлари, хатти-ҳаракатларида воқе бўлади. Бу хусусияти билан у “трагедияга тамоман қарши...дир. Трагедиянинг мазмуни буюк ахлоқий ҳодисалар оламидир, унинг қаҳрамонлари маънавий инсон табиатининг субстансиал кучлари билан тўла бўлган шахслардир, комедиянинг мазмуни-ақлий заруриятдан маҳрум тасодифлар, шарпалар дунёси ёки бор каби кўриниб, ҳақиқатда мавжуд бўлмаган воқелик ҳодисаларидир; комедиянинг қаҳрамонлари ўз маънавий табиятининг субстансиал (туб, моҳият –Ҳ.У) асосларидан воз кечган одамлардир. Шунинг учун трагедиянинг кўрсатган таъсири руҳни қалтиратувчи муқаддас даҳшатдир; комедия кўрсатган таъсир шўх кулгудир... трагедия ўз ҳаётининг тор доирасида фақат юксак моментларни, қаҳрамон воқеасининг шоирона моментларини тўпласа, комедия ҳар кунги ҳаётнинг оддий кўринишларини, унинг майда-чуйдасини, тасодифларини кўрсатади” (Б.Белинский. Танланган асарлар. 204-бет).
Комедиянинг моҳияти-комик конфликтга боғлиқ бўлиб, унда “ҳаёт ўз-ўзини инкор қилади” (В.Белинский), яъни аслида хунук, зарарли, разил ва нопок хулқли инсон (мазмун) ўзини яхши, илғор, пок, одамий қилиб кўрсатса (шакл) ёки бунинг аксича ҳолатда бўлса, кулгу келтириб чиқаради (Бердиали Имомов. Драматургик маҳорат сирлари, Т., Ғафур Ғулом номидаги Нашриёт-матбаа бирлашмаси, 1991, 50-бет). Унда шоирнинг шахси фақат ташқи жиҳатдан кўринмайди, - деб ёзади В.Белинский. – Лекин унинг субектив мушоҳадаси яширин фикр сифатида кўп комедияда бевосита ҳозир бўлади, комедияда кўрсатилган ҳайвонлар ва тасқара башаралар орқасидан сизга бошқа юзлар, гўзал, инсоний юзлар кўрингандай бўлади, кулгуси шўх хурсандчиликни эмас, алам ва норозиликни ифода қилади... Бадиий комедиянинг энг яхши намунаси Гоголнинг “Ревизор” номли асаридир(204-бет). Ўзбек адабиётида Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг “Майсаранинг иши”, Абдулла Қаҳҳорнинг “Сўнггги нусхалар”, Б.Раҳмоновнинг “Юрак сирлари”, эркин Воҳидовнинг “Олтин девор”, Саид Аҳмаднинг “Келинлар қўзғолони”, асарлари ҳам комедия жанрини ривожлантириш ишига қўшилган ҳиссалардир.
Драма(юн. драме-ҳаракат) атамаси кенг маънода – драматик турни, тор маънода – драма жанрини билдиради. Драма, В.Белинский асослаганидек, трагедия билан комедия ўртасидаги жанрдир, у маъшум фалокатни ҳам, юмористик ва сатирик кулгуни ҳам талаб қилмайди. Балки ҳаёт ҳодисаларини юқори даражали тарзда, жиддий ҳолатда тасвирлайди. “Драмада муҳим нарса – узундан узоқ ҳикояларнинг йўқ бўлишидир, ҳар бир сўз драмада ҳаракат – амал билан ифодаланиши лозим. Драма табиатдан оддий кўчирмакашлик эмас, айрим саҳналарнинг, гарчи улар гўзал бўлсалар ҳам йиғиндиси эмас, драма айрим, хос, ёпиқ бир дунё бўлиши керак, унда ҳар бир шахс ўз мақсадига интилиб, фақат ўзи учун ҳаракат қилиб, ўзи билмасдан ҳам, песанинг умумий ҳаракатига ёрдам беради, драма хаёл, мулоҳаза орқали ёпиштирилмасдан, балки фикрдан туғилган бўлсагина шундай характерга эга бўлади” (В.Белинский, 207-бет).
Драманинг қаҳрамони кўпинча ҳаётдаги оддий кишилар, уларнинг драматизмга тўла қисматларидир. Уларнинг тақдирларида рўй берувчи жиддий конфликтларнинг оқилона бартараф қилинишидир.
Агар трагедия қаҳрамони ноиложликдан ҳалок бўлса, уни тақдир бошқарса, драма қаҳрамони ўз иродасига, характерига мувофиқ якун топади, уни типик шароит мантиғи тўлиқ асослайди. Иззат Султон ва Уйғуннинг “Алишер Навоий”, Ўлмас Умарбековнинг “Қиёмат қарз”, “Ўз аризасига кўра”, Иззат Султоннинг “Имон” каби асарлари – драманинг ҳаракат бирлигига асосланган энг яхши драмалар саналади.
Агар трагедияни фожеа, комедияни кулгу, драмани жиддийлик бошқарса, баъзи драматик асарларда бу воситаларнинг бирлашганини кўриш мумкин. Трагикомедия (трагедия ва комедияга хос хусусиятларнинг бирлашуви) жанрида инсон фожеасини кулгули воқеалар орқали кўрсатиш етакчилик қилади. Шароф Бошбековнинг “Темир хотин” асарида “ловуллаб ёнаётган аёлнинг дод-фарёди, етим қолган болалар ёки дарду алам гирдобига ирғитилган ота-оналарни кўрмайсиз. Юракларни қон қилувчи суд жараёни ҳам йўқ” (Ш.Бошбеков), унда қишлоқ аёлининг уқубатли, оғир ҳаёти кулгули (юмористик ва баъзан сатирик) воқеалар (масалан, Аломат номли темир-роботнинг тақдири) орқали тасвирланади (кўрсатилади).
Драматург ўз асарини “Жиддий комедия” деб атайди ва “умуман инсон фожеаси ҳақида комедия ёзиш” мумкинлигини ҳам таъкидлайди. Бу таъкидлар битта хулосани исбот этади, яъни соф адабий жанрлар бўлмайди, уларнинг барчаси ҳамкорликда, ўзаро боғлиқликда яшайди.
Мелодрама(юн.мелос-оҳанг, куй, драма-ҳаракат), даставвалмусиқали драма асари сифатида юзага келган ва ундаги қаҳрамонлар куй жўрлигида сўзлашганлар (Шу сабабли ҳозир ҳам Италияда мелодрама опера маъносида қўлланилади). Унга Ж.Ж.Руссо “Пигмалион”(1762) асари билан асос солган.
Бугунги кунда “кучли таъсир кучига эга бўлган, фавқулодда воқеаларга, тенденсиоз аҳлоқ ва кескин интригаларга бой драматик асарлар” (Н.Ҳотамов, Б.Саримсоқов)ни мелодрама деб юритиш расм бўлгандир. Айниқса, “Оталар сўзи ақлнинг кўзи” телекўрсатувларида бу жанрларнинг кўплаб намуналари кўрсатилмоқда. Мелодрама жанрида кўплаб кинофилм (масалан, американинг “Арвоҳ”...)лар яратилган, уларда қатнашувчи характерларнинг ҳолат ва хатти-ҳаракатларига уйғун ҳолда мусиқа чалиниб туради.

Download 41.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling