Жаҳон савдо ташкилоти нима аъзолари ва истиқболлари режа


Download 97 Kb.
bet1/2
Sana17.06.2023
Hajmi97 Kb.
#1528183
  1   2
Bog'liq
ЖАҲОН САВДО ТАШКИЛОТИ НИМА АЪЗОЛАРИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ


ЖАҲОН САВДО ТАШКИЛОТИ НИМА АЪЗОЛАРИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ
Режа:
1. Савдо ва тарифлар бўйича бош келишув ва Жаxон савдо ташкилоти.
2. ЖаХон савдо ташҚилоти – кўп томонлама савдо тизими.
3. Ўзбекистон Республикасида ЖСТ/ГАТТга аъзо бўлиш йулида олиб борилаетган чора тадбирлар.

Савдо ва тарифлар бўйича бош келишув (ГАТТ) – ХалҚаро савдонинг бож-тариф жихатларини тартибга солувчи энг нуфўзли тўзилмадир. Президентимиз Ислом Каримов айтганларидек, «бу ташҚилот жаХон савдосининг Хозирги тизмини бошҚаришда марказий уринни эгаллаб турибди».


ГАТТ 1947 йилда Женевада тўзилиб, товар айланмаси хажмини кенгайтириш маҚсадида ХалҚаро савдонинг барҚарор коидаларини карор топтириш интилишларини акс эттиради.
Даставвал АКШ таклифлари асосида ХалҚаро савдо ташҚилоти ташҚил этиш кўзланиб, унинг устави иштирокчи давлатлар томонидан ратификация килинмай, унинг ўрнинга бож сиёсати асосий коидалари тў\рисидаги кўп томонлама келишув – бож ва тарифлар тў\рисидаги бош келишув кучга кирди.
Бу келишув савдо эркинлиги гояларини, яъни иштирок этувчи тарафларнинг тенглигини ифода этади. Бундай гоялар бир неча коидаларда янада аник акс эттирилган.
Биринчи ва энг асосий коида дискриминация килмаслик тамийили, «энг кўп кулайлик бериш» шаклини олиб, бу ташҚи савдо иштирокчилари Хаммасининг тенглигини таъминлаш ва уларни дискриминация килдирмаслик тў\рисидаги тезисдир. «Энг кўп кулайлик бериш» режими иштирокчи давлатларнинг ўзаро етказиб берилаётган товарларга нисбатан Хар кандай учинчи томон товарларга нисбатан кулланилаётган бож ставкаларидан юкори булмаган бож ставкаларини куллаш мажбуриятини билдиради. Лекин бу тезис махсус иҚтисодий гурухлар ташҚил этидган холларда ундан чекинишга рухсат беради. Шунингдек ривожланаётган давлатларнинг преференция бож режимларидан бир тарафлама фойдаланиши ХуҚуҚи Хам алохида кайд этилган.
Дискриминация килмаслик тамойили «миллий режим» тушунчасининг асосида Хам ётади. Унга кура аъзо давлат ўзининг ва бошҚа аъзо давлат товар ва хизматлари уртасида дискриминация режимини урнатмаслиги керак. Товар ва хизматлар бошҚа давлатнинг чегарасини кесиб утганидан боХлаб уларга маХаллий ишлаб чикарилган товар ва хизматларга булган муносабатда булиниши талаб этилади. Бу энг аввало соликка тортиш, товарнинг сифати ва сертификациялаштирилишига нисбатан талабларга тааллукли.
Иккинчи тамойил ташҚи савдони тартибга солиш усуллари кулланилишининг ХуҚуҚий асосланганлиги тамойилидир. ГАТТ шундай усул сифатида факат божларни тан олади. ТашҚи савдони тартибга солишнинг бошҚа усул ва шакллари кулланилмаслиги талаб этилиб, улар кулланилган Холда Хам амал килиш даври ҚисҚа булиб, факат истисно холатларида жорий килиниши мумкиндир. ГАТТ аъзо давлатларга квоталардан фойдаланиш Хамда экспорт ёки импорт лицензияларини куллашни тавсия этмайди. Бирок ГАТТда микдорий чеклашларни жорий этиш уринли хисоблаб уларни асослайдиган эхтимолий истисно холатлари руйхати келтирилган. Шулар Қаторига кишлок хўжалиги маХсулотларини ишлаб чиҚаришни тартибга солиш дастурларини амалга ошириш ёки тулов баланси мувозанати бўзилиши холатлари киради.
Ва нихоят ГАТТ фаолиятининг энг асосий тамойили карорларни Қабул кили шва чора тадбирларни амалга ошириш коидаларига алокадордир, бу энг аввало бир тарафлама Харакатлардан ўзаро мўзокаралар ва маслахатлар фойдасига воз кечишдир. Иштирокчи давлатлар ташҚи савдони чеклашга Қаратилган бир тарафлама тадбирларни амалга оширмаслик мажбуриятини оладилар: барча Қарор фаҚатгина савдо масалаларига ба\ишланган ўзаро музокаралар доирасида Қабул Қилинади.
Бугунги кунда дунёдаги 148 мамлакат ЖСТ (ЖаХон савдо ташкилоти) аъзоси бўлиб, улар Уругвай раунди давомида эришилган келишувларга мувофиҚ иш кўрадилар. Хозирда Яна 30 та мамлакат ЖСТда кузатиш маҚомини Қўлга киритганлар ва улар Хам аъзоликка даъвогардирлар.
ЖСТга аъзо бўлиш анча узоҚ ва мураккаб жараён бўлиб, уч босҚичдан иборат. Унинг биринчи босҚичида даъвогар мамлакатлар Хукуматлари томонидан ЖСТга кузатиш маҚомини Қўлга киритиш учун ариза топширсалар, иккинчи босҚичида ташкилотга тенг ХуҚуҚли аъо бўлиб кириш тў\рисидаги ариза билан мурожаат этадилар. Аъзо бўлиш жараёнининг Ушбу босҚичи Хукуматлар томонидан ЖСТга махсус Меморандумнинг таҚдим этилишини назарда тутади.
Меморандумда мамлакатларнинг ЖСТ битими талаблари доирасидаги садо-иҚтисодий сиёсатига тегишли асосий жиХатларўз аксини топади. Айнан шу орҚали мамлакатларнинг аъзоликка даъвогарлик шартлари атрофлича ўрганиб чиҚилади. Учинчи босҚичда эса мамлакатларнинг ЖСТга аъзо бўлиб кириши бўйича махсус ишчи гуруХи ташкил этилади. Ишчи гуруХи мажлисларида даъвогар мамлакатлар маълум бир товарлар ва хизматлар тури бўйича берилиши мумкин бўлган имтиёзлар ва мажбуриятлар хусусида ЖСТга аъзо мамлакатлар билан икки томонлама ва кўп томонлама музокаралар олиб борадилар. Музокаралар ўрнатилган тартибларнинг амалда ижро этилиши мамлакатлар учун мажбурий Хисобланади ва уларнинг истаган ваҚтда ўзгартирилиши Қатъиян ман этилади.
Аъзоликка даъвогар мамлакатнинг савдо режимини ўрганиш ва унинг бозорга кириб бориш тў\рисидаги музокаралар ўз якунига етгандан сўнг, Ишчи гуруХи томонидан аъзоликка Қабул Қилиш тў\рисидаги асосий шарт-шароитлар ишлаб чиҚилади. Мажлис натижаларига кўра, махсус баённома тайёрланади ва у Бош йи\ин ёки вазирлар Конференциясида ЖСТ аъзоларининг 2/3 Қисми томонидан Қўллаб-Қувватланилган таҚдирдагина имзоланган ва тасдиҚланган деб топилади. Мамлакатлар ЖСТга аъзо бўлганларидан сўнг, Уругвай раунди доирасида имзоланган битимларнинг барчасини Қабул Қилишлари ва уларга амал Қилишлари шартдир.
2003 йилнинг 10-14 сентябрида Мексиканинг Канкун шаХрида бўлиб ўтган ЖСТнинг 5-вазирлар Конференциясида 148 мамлакат савдо вазирлари ўртасида юзага келган Хар хил келишмовчиликлар сабаб, жаХон савдо тизимини янада эркинлаштириш борасида Хал Қилиниши лозим бўлган ушбу масалалар ўз ечимини топа олмади. БироҚ, мазкур вазият ЖСТнинг халҚаро миҚёсдаги нуфузига таъсир кўрсата олмайди, албатта. Чунки, бу тизим миллатлар учун маълум бир устунликлар ва шарт-шароитларни юзага келтириши табиийдир.
ЖСТ тизимининг устунликлари, унда йирик савдогар давлатларнинг аъзо бўлганлиги билан эмас, балки унинг эркин товар алмашинуви жараёнида мамлакатлар учун турфа хил иҚтисодий манфаатдорликларни таъминлаши билан изоХланади. Бу тизим аъзо мамлакатлар сиёсий, иҚтисодий ва ижтимоий аХволига, шунингдек, фуҚаролар фаровонлигига Хам ижобий таъсир кўрсатади. ЖСТ савдо тизими мамлакатлар сиёсий, иҚтисодий ва ижтимоий аХволида, шунингдек, алоХида фуҚаролар ва умуман жаХон Хамжамияти доирасида ўз устунликларини намоён этади.
Хусусан, ЖСТнинг истеъмолчилар манфаати ва аХоли фаровонлигини юксалтиришдаги роли шу билан изоХланадики, бунда эркин савдо тамоийлларидан келиб чиҚҚан Холда, халҚаро савдодаги протекция тўсиҚлари минимал даражагача камайтириб борилади. Ташкилотнинг 50 йиллик фаолияти давомида савдодаги тўсиҚлар бутун дуне миҚёсида бир неча баробарга камайтирилди. Бунинг натижасида, нафаҚат импорт Қилинадиган тайёр маХсулотлар ва хизматлар баХоларининг пасайиши, балки импорт Қилинадиган хом ашёлар ва бутловчи Қисмлар Хисобига ишлаб чиҚариладиган маХаллий товарлар нархларининг Хам арзонлашиши кузатилди.
Фикримизча, маХаллий бозорларни Химоя Қилиш маҚсадида давлат томонидан импорт тарифлари, миҚдорий чекловлар ва ишлаб чиҚариш соХаларини субсидиялаш сингари маъмурий-иҚтисодий дастакларнинг меъёридан ортиҚча Қўлланилиши, охир-оҚибатда кутилган ижобий натижаларга эмас, балки кишилар фаровонлиги даражасининг пасайишига сабаб бўлиши мумкин. Хусусан, айрим статистик маълумотларга Қараганда, тўҚимачалик маХсулотлари импортига Қўйилган савдо чекловлари оҚибатида Буюк Британияда истеъмолчиларнинг кийим-кечаклар учун йилига Қўшимча 500 млн фунт стерлинг миҚдоридаги ошиҚча мабла\лар сарф Қилганлиги Қайд этилади. Айни пайтда, бу кўрсаткич канадалик истеъмолчилар учун тахминан 780 млн Канада долларига тенг бўлган. Европа ИттифоҚида эса, телекоммуникация соХасининг эркинлаштирилиши натижасида баХоларнинг ўртача 7-10 фоизга камайганлиги кузатилган. 2005 йилда ЖСТ доирасида тўҚимачилик маХсулотлари ва кийим-кечаклар савдоси бўйича амалга оширилиши мўлжалланган ислоХотлардан кўзланган бош маҚсад Хам, айнан шу хилдаги маХсулотлар импортига Қўйилган чекловларни мувофиҚлаштиришга Қаратилгандир.
Фикримизча, ЖСТ тамойилларига асосланган эркин савдо тизимининг устунликлари, яна шу билан изоХланадики, бунда истеъмолчилар учун товар ва хизматларга бўлган танлов имкониятлари кенгаяди. Чунки, тайёр хориж маХсулотларидан ташҚари, импорт Қилинадиган хом ашёлар, бутловчи Қисмлар ва жиХозлар баХоларининг арзонлашиши Хисобига ишлаб чиҚариладиган маХаллий товар ва хизматлар турлари Хам кўпайиб боради. Импорт раҚобати таъсирида маХаллий ишлаб чиҚариш максимал даражада ривожланади ва ички баХоларнинг пасайишига билвосита таъсир кўрсатади. Бундан ташҚари, ишлаб чиҚариладиган маХсулотлар сифатида Хам ижобий ўзгаришлар кузатилади. Товарлар алмашинуви жараёнининг фаоллашуви эса инновациянинг ривожланишига сабаб бўлади.
МаХаллий маХсулотлар экспорти таркибида миҚдо рва сифат ўзгаришларининг кузатилиши натижасида ишлаб чиҚарувчиларнинг Қатъий валютадаги даромади ортади. Бунинг натижасида, хазинага келиб тушадиган солиҚЛар миҚдори Хам ўз-ўзидан ортади ва пировард натижада, аХоли фаровонлиги юксалиши кузатилади.
Эркин савдо тизимининг истехмолчилар, ишлаб чиҚарувчилар ва мамлакатлар иҚтисодиётига таъсирини аниҚ даллиларга таяниб асослаб бериш Қийин, албатта. Хусусан, савдо тўсиҚларини камайтириш орҚали товарлар ва хизматлар халҚаро алмашинувини кенгайтириб бориш, нафаҚат давлат даромадларининг, балки хусусий сектор даромадларининг Хам ошишига сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, халҚаро амалиётда Уругвай раундига асосланган Холда халҚаро савдо шартномалари янгича тизимининг амалиётга жорий этилиши натижасида жаХон даромадининг109 млрд доллардан 510 млрд долларгача кўпайганлиги Қайд этилади.
Чунки, Хар Қандай мамлакатда салоХиятли экспорттчилар фаолиятининг самарали ташкил этилиши, давлат даромадларини бир неча баробарга юксалтириб, уларнинг Қайта таҚсимланиши, кучли хорижий раҚобатга дуч келадиган маХаллий компанияларни Қўллаб-Қувватлаш, соХалар раҚобатбардошлигини ошириш, янгича ишлаб чиҚариш Қувватларини вужудга келтириш ва ишлаб чиҚариш кўламини янада кенгайтириш имконини беради.
Савдонинг ривожланиши, узоҚ муддатли истиҚболларда, асосан, иҚтисодиётнинг экспортга йўналтирилган соХаларида бандликни ошириб боришнинг муХим омили бўлиб хизмат Қилади. Ўз навбатида, мамлакатга капиталнинг, хусусан, тў\ридан-тў\ри хорижий инвестицияларнинг оҚиб келиши натижасида Қўшимча иш ўринлари яратилади. Шунингдек, ҚисҚа муддатли истиҚболларда маХаллий корхоналарнингамалда чеклаб бўлмайдиган хорижий раҚобат билан тўҚнаш келиши натижада мавжуд иш ўринларининг йўҚотилишига Хам сабаб бўлиши эХтимолдан Холи эмас.
Фикримизча, жаХон мамлакатлари томонидан протекционизм сиёсатининг фаол Қўлланилиши, бу муаммони янада чигаллаштиради. Чунки, садво тўсиҚларининг ноўрин Қўлланилиши оҚибатида ишлаб чиҚариш самарадорлиги ва маХаллий маХсулотлар сифатида кескин пасайиш аломатлари кузатилиши мумкин. Импортни чегаралаш жараёнида ишлаб чиҚариладиган маХсулотлар баХосининг ортиб бориши сотув Хажмига Хам салбий таъсир кўрсатади. Бунинг натижасида эса мавжуд иш ўринлари ҚисҚариб боради. Айнан шундай Холат ўтган асрнинг 80-йилларида Япония автомобиллари импортига Қатъий чекловларнинг ўрнатилиши сабабли, А+Шда кузатилган эди. Бугунги кунда А+Шнинг экспорт тармоҚларида камида 12 миллионга яҚин ишчи банд бўлиб, бунга Қарама-Қарши ўлароҚ, ЕИ бозорларининг эркинлаштирилиши оҚибатида, Хамжамиятига аъзо мамлакатларда Қўшимча 300 мингга яҚин иш ўринлари яратилди.
Бизнингча, Химоя чора-тадбирларининг аҚл-идрок билан Қўлланилиши ва Қўшимча давлат даромадларини шакллантиришнинг самарали механизмларини ишлаб чиҚиш Хар Қандай мамлакатда савдони эркинлаштириш жараёнида вужудга келиши мумкин бўлган тўсиҚларни бартараф этишнинг муХим омили бўла олади. ЖСТ тамойилларининг амалда Қўлланилиши, шунингдек, амалдаги божхона пошлиналари ва бошҚа савдо тўсиҚлари тизимини соддалаштириш Хам давлат ташҚи иҚтисодий фаолияти самарадорлигини оширишда кутилган натижаларга олиб келиши мумкин. Чунки, дахлсизлик ва иҚтисодиётнинг очиҚлиги, устувор савдо шартларининг белгилаб олиниши ва уларнинг соддалаштирилиши Хамкорлар эътиборини тортади. Шунингдек, мавжуд корхоналар Харажатларининг камайиши ва савдо Хамда инвестициялар учун Қулай муХитнинг яратилиши, мамлакат товар айланмаси Хажмининг ошишига сабаб бўлади.
Ўзбекистон Хам кўпчилик давлатларнинг савдо муносабатларини тартибга солувчи ХалҚаро савдо тизимига интеграциялашувини таъминлаш маҚсадида ЖСТга кушилишга карор килди. Бундай интеграциялашув ЖСТга аъзо булган давлатлар билан савдони кенгайтириш, экспорт тушумларини кўпайтириш, чет эл инвестицияларини кўпрок жалб этиш, ишлаб чиҚариш соХаларда бандлик юкори даражаси эришишни таъминлайди.
Маълумки, Ўзбекистон 1994 йилнинг июн ойида ЖСТда кузатувчилик маҚомини Қўлга киритган эди. 1994 йилнинг декабрида эса Ўзбекистон Республикаси Хукумати томонидан Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиб кириши тў\рисида ариза топширилди. 1995 йилнинг январида эса Ўзбекистоннинг ЖСТга Қўшилиши бўйича махсус Ишчи гуруХи тузилди. Ўзбекистон Республикасининг расмий делегациялари ЖСТнинг Сингапур (1996 й.), Женева (1998 й.) ва Сиэтл (1999 й.)да бўлиб ўтган вазирлар даражасидаги конференцияларида иштирок этдилар.1 1998 йилнинг сентябр ойида Ўзбекистон Хукумати ЖСТ котибиятига республиканинг ташҚи савдо режими тў\рисидаги Меморандумни таҚдим этди ва унинг расмий таҚдимоти бўлиб ўтди. Ушбу юзасидан Австралия, Европа ИттифоҚи, Янги Зеландия ва А+Ш Хукуматларининг саволномалари олинди ва шунга мувофиҚ ЖСТ Котибиятига жавоблар тайёрланди.
2002 йилнинг 17 июлида эса Швейцариянинг Женева шаХрида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиб Кириши бўйича ташкил Қилинган Ишчи гуруХининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди. Бунда Ўзбекистон Республикасининг ташҚи савдо режими тў\рисидаги Меморандумнинг янги таХрири кўриб чиҚилди. Мазкур мажлис натижалари бўйича бир Қатор мамлакатлар томонидан Меморандум бўйича ёзма шарХ ва саволномалар таҚдим этилди. Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиб кириши бўйича Ишчи гуруХининг биринчи мажлиси давомида келиб тушган саволномаларнинг таХлили шуни кўрсатадики, республикамизга Қўйилган асосий талаблар аъзоликка даъвогар мамлакатларга Қўйилган умумий талабларга тўлиҚ мос келади.
ЖСТ билан самарали фаолият ташкил Қилиш маҚсадида, мамлакатда ЖСТ билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия тузилди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар МаХкамасининг 1998 йил 14 декабрдаги 520-сонли +арорига мувофиҚ унинг таркиби тасдиҚланди. Унга ТИАА, ИҚтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиҚ Қўмитаси ва бошҚа вазирлик Хамда идоралардан вакиллар киритилдилар. ЖСТ билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия котибияти вазифасини бажариш ТИАА зиммасига юклатилди. ЖСТга кириш учун зарур бўладиган маълумотларни тайёрлаш маҚсадида республиканинг вазирликлари ва идораларида ишчи гуруХлари ташкил этилиб, уларнинг маҚсади:

  • савдода Қўлланиладиган санитар ва фитосанитар чора-тадбирлар Хамда техник тўсиҚлар тў\рисидаги саволномалар рўйХатини тайёрлаш;

  • ҚишлоҚ хўжалигини давлат томонидан Қўллаб-Қувватлаш ва экспорт субсидияларини бериш тў\рисидаги маълумотларни тайёрлаш;

  • хизматлар савдосига тегишли бўлган маълумотларни тайёрлаш;

  • интеллектуал мулк ХуҚуҚи савдосига тегишли бўлган ахборотларни тайёрлаш;

  • товарларга тариф чегирмаларини бериш ва хизмат мажбуриятлари тў\рисидаги таклифларни ишлаб чиҚиш;

  • ЖСТ битими доирасида кўзда тутилган тартибларга мувофиҚ миллий Қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш;

  • ЖСТга аъзо бўлишнинг иҚтисодиёт соХаларига бўладиган таъсирини баХолаш бўйича тадҚиҚотларни олиб боришга Қаратилди.

Шу пайтга Қадар Ўзбекистон Республикаси томонидан ЖСТ Котибиятига Қуйидаги бир Қатор масалаларни ўз ичига олувчи материаллар тайёрлаб топширилди:

  • А+Ш, ЕИ, Корея томонидан ЖСТга кириш бўйича ишчи гуруХининг биринчи мажлиси якунлари бўйича Ўзбекистон савдо режими тў\рисидаги меморандумга Қўйилган ёзма саволларга жавоблар;

  • ЖСТ битимига мувофиҚ савдодаги техник тўсиҚлар, санитар ва фитосанитар чора-тадбирлар бўйича Қўйилган турли хилдаги саволларга жавоблар;

  • Интеллектуал мулк ХуҚуҚи савдоси масалаларига тегишли бўлган маълумотлар.

Шунингдек, Хозирги пайтда 2002 йилнинг 24 сентябрида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиб Кириши бўйича ташкил Қилинган Ишчи гуруХининг иккинчи мажлисига тайёргарлик кўриш бўйича тасдиҚланган чора-тадбирлар режаси амалга оширилмоҚда2 ва Ишчи гуруХи томонидан Ўзбекистоннинг ЖСТга кириши билан бо\лиҚ бўлган Қуйидаги Қўшимча маълумотлар тайёрланмоҚда:3

  • товарлар мавҚеибўйича тарифларни тушириб бориш юзасидан бошлан\ич маълумотлар;

  • хизматлар савдоси соХасидаги сиёсатни олиб бориш бўйича маълумотлар;

  • хизматлар савдоси соХасидаги махсус мажбуриятларнинг бошлан\ич рўйХатини тузиш.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Хукумати ЖСТга аъзо бўлиб киришни жаХон иҚтисодий Хамжамиятига интеграциялашувнинг асосий шаклларидан бири сифатида Қараб келмоҚда ва мазкур ташкилотга тенг ХуҚуҚли аъзо бўлиб кириш борасида дадил Қадамлар ташланмоҚда. ЖСТга аъзо бўлиб кириш мамлакат ташҚи иҚтисодий сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айланиб бормоҚда. ХалҚаро тажрибага мувофиҚ, ЖСТга аъзо бўлиш узоҚ муддатли истиҚболларда Хар Қандай миллий иҚтисодиёт ривожига ижобий таъсир кўрсатади, бироҚ ҚисҚа муддатли истиҚболларда у миллий хўжалик тараҚҚиёти учун айрим муамммоларни Хам юзага келтириши мумкин. Экспортни ра\батлантирувчи сиёсат олиб борадиган мамлакатлар ЖСТга аъзо бўлишдан нафаҚат узоҚ муддатли истиҚболларда, балки ҚисҚа муддатли истиҚболларда Хам катта фойда кўрадилар. Бунга Қарама-Қарши ўлароҚ, импорт ўрнини босувчи сиёсат олиб борувчи мамлакатлар ЖСТга аъзо бўлишдан узоҚ муддатли истиҚболларда манфаат кўрсаларда, ҚисҚа муддатли истиҚболларда улар иҚтисодий жиХатдан маълум даражада зарар кўришлари Хам мумкиндир. Шу сабабли, халҚ хўжалиги миҚёсида эришиладиган фойда ва кутилиши мумкин бўлган зарарларни илмий жиХатдан чуҚур таХлил этиш ва иҚтисодий жиХатдан баХолаш Бутун жаХон савдо ташкилотига иштирок этишнинг дастлабки босҚичларида ўта муХим Хисобланади.
Айни пайтда, ЖСТга аъзо бўлишнинг миллий иҚтисодиётга, шунингдек, унинг алоХида тармоҚларига бўладиган таъсирини баХоламасдан туриб, халҚаро савдони мувофиҚлаштириб турувчи мазкур ташкилотда аъзо бўлиш учун зарур бўлган Қатъий чора-тадбирларни ишлаб чиҚиш Қийин, албатта.
Хусусан, МДХ доирасидаги ЖСТга аъзо бўлиб кирган айрим мамлакатларда халҚаро савдо ривожланиши ва кутилиши мумкин бўлган тезкор иҚтисодий ўсиш Холатларининг аниҚ кўзга ташланмаётганлиги кузатилмоҚда. Шунингдек, ўтиш иҚтисодиётидаги мамлакатлар учун ЖСТга аъзо бўлиш жараёнида очиҚлик даражасининг ортиб бориши, амалга оширилиши зарур бўлган иҚтисодий ислоХотларни тезлаштиради ва ўз навбатида, бозор таркибий ўзгаришларининг истиҚболи учун зарурий кафолат бўлиб Хисобланади. БошҚа бир томондан эса, баХолар ўзгаришига барХам бериш ва мамлакатдаги чекланган ресурслардан оҚилона фойдаланиш ва уларни самарали таҚсимлаш имконияти юзага келади.
Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиб кириши мамлакат Хукумати ва олиб борилаётган иҚтисодий сиёсатга жаХон Хамжамияти ва салоХиятли инвесторлар ишончини янада оширади ва савдонинг ривожланиши, инвестициялар оҚимининг кўпайиши, шунингдек, тезкор иҚтисодий ўсишни таъминлаш имконини беради. ИҚтисодиётни имконият даражасида Қайта Қуриш, тармоҚларнинг Қўшилган Қийматни яратиши билан бо\лиҚ юксак тараҚҚиёт даражасини таъминлаш, ЖСТга аъзо мамлакатлар бозорларига кириб боришнинг муХим кафолати бўлиб Хисобланади.

Download 97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling