Жаҳон савдо ташкилотининг низоларни ҳал қилиш тизими
ЖСТда низоларни ҳал қилиш: фактлар ва рақамлар
Download 409.76 Kb. Pdf ko'rish
|
9d33c5e503295a512549b0a6610045f288f61de1125eb3ed29ca3860ca75c698 (2)
14
ЖСТда низоларни ҳал қилиш: фактлар ва рақамлар Жаҳон савдо ташкилотининг низоларни ҳал қилиш тизими давлатлараро халқаро низоларни ҳал қилишда энг кўп қўлланиладиган механизмдир. ЖСТ ташкил этилган 1995 йилдан то ҳозирги кунга (яъни 2020 йилнинг 1 октябрь кунига) қадар 596 та низо ЖСТнинг низоларни ҳал қилиш тизимига тақдим этилган бўлиб, улар бўйича 235 та ҳайъат ва 146 апелляция органи ҳисоботлари қабул қилинган. Низоларнинг 80 фоизида жавобгар чиқарилган қарорлардаги тавсияларни ижро этган. Гарчи кўплаб низолар техник табиатга эга бўлса-да, уларнинг айримлари нозик сиёсий масалаларда бўлиб, ўзига кенг даражада оммавий ахборот воситалари эътиборини тортган. Оммавий ахборот воситалари кўп эътибор қаратган низолар асосан соғлиқни сақлаш ёки атроф-муҳит масалаларига бағишланган ички қонунчилик билан боғлиқ. Улар қаторига ЕҲ (Европа Ҳамжамияти) – гормонлар (1998 ва 2008 йилларда кўрилиши бошланган) , европада ўсиш гормонлари билан боқилган қорамол гўштини тақиқлаш тўғрисидаги низо; АҚШ – Майда қисқичбақалар (1998 ва 2001 йиллар), АҚШнинг денгиз тошбақаларини тасодифий ўлдирувчи тўрларни ишлатган ҳолда овланган қисқичбақаларни тақиқлаш бўйича қўллаган чораси юзасидаги низо; ЕҲ – асбест (2001 йил), Францияда асбест ва асбестни ўз ичига олган маҳсулотларни тақиқланиши юзасидан келиб чиққан низо; ЕҲ – биотехника маҳсулотларини тасдиқлаш ва маркетинги (2006 йил), биотехника маҳсулотларини Европада тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низо; Бразилия – қайта ишланган шиналар (2007 йил), чиқинди шиналари тўпланишидан келиб чиқадиган хатарларни камайтириш бўйича Бразилия чоралари бўйича баҳс; АҚШ – Туна балиғи II (Мексика) (2012, 2015 ва 2019 йиллар), туна балиқлари консерва идишларида АҚШнинг «дельфинлар учун хавфсиз» ёрлиғидан фойдаланиш бўйича талабларга оид низо; АҚШ – чиннигуллардан тайёрланган сигаретлар (ёки чиннигул сигареталари, 2012 йил), АҚШнинг ментолли сигаретлардан ташқари таъмли (чиннигуллардан тайёрланган сигареталар ҳам таъмли ҳисобланади) сигаретларга тақиқ қўйиши тўғрисидаги низо; Хитой – хомашё (2012 йил) ва Хитой – нодир ер элементлари (2014 йил), юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда муҳим табиий ресурслар бўйича Хитойнинг экспортни чеклашлар ҳақида қарори юзасидан келиб чиққан низолар; Австралия – тамаки маҳсулотларини жозиба этмайдиган қилиб махсус қадоқлаш (2020 йил), Австралиянинг барча тамаки маҳсулотларини бир стандартга эга шакл ва рангларда (яъни ёқимсиз кўринишда) қутилаш тўғрисидаги талаби юзасидан келиб чиққан низо кабилар киради. Бундан ташқари, ЕҲ ва айрим аъзо давлатлар – йирик фуқаро авиацияси (2011 ва 2018 йиллар) ва АҚШ – йирик фуқаро авиацияси (2012 ва 2019 йиллар) низолари Европа ва АҚШ томонидан ўзларининг мос равишда Эйрбас (Airbus) ва Боинг (Boeing) компанияларига миллиардлаб евро ва АҚШ доллари ҳисобидаги субсидияларни беришлари билан боғлиқ иқтисодий жиҳатдан ўта муҳим ва сиёсий жиҳатдан жуда ҳам нозик масалалар борасида кечган. Шунингдек, ЕҲ – бананлар III (1997), Европа Иттифоқининг Африка, Кариб денгизи ва Тинч океанидаги собиқ колониялардан бананларини импорт қилишнинг имтиёзли режими тўғрисидаги низо ҳамда ЕҲ – денгиз мушугидан тайёрланган маҳсулотлар (2014 йил), Европа Иттифоқининг жамоат ахлоқи сабабли денгиз мушугидан тайёрланган маҳсулотлари импортига ўрнатилган тақиқ чоралари туфайли юзага келган низо ҳам жуда кўп муҳокамаларга сабаб бўлган. Бугунги кунга келиб ЖСТнинг ривожланган иқтисодиётга эга аъзолари, хусусан, АҚШ ва Европа Иттифоқи ЖСТнинг низоларни ҳал қилиш тизимининг энг фаол шикоятчилари ҳисобланади. Шу билан бирга, ривожланаётган давлатлар бўлмиш аъзолари ҳам ушбу тизимдан бошқа ривожланаётган давлатлар, шунингдек, ривожланган давлатлар бўлган ЖСТ аъзолари билан савдо низоларини ҳал қилиш учун тез-тез фойдаланиб келмоқда. АҚШ ва Европа Иттифоқи энг фаол шикоятчилар бўлса- ТРЕНИНГ МАТЕРИАЛЛАРИ │ Маърузачи: Петер Ван ден Бош ва Умид Якубходжаев 15 да, айнан улар ишлар бўйича энг кўп жавобгар бўлган аъзолар бўлиб ҳам ҳисобланади. Довуд ва Гўлиёт жангига қиёсланиши мумкин бўлган кичик ва катта давлатлар ўртасидаги низоларга мисол сифатида АҚШ – қимор ўйинлари (2005 ва 2007 йиллар), бу ишда кичкинагина бўлган Антигуа ва Барбуда (90 000 аҳолиси бўлган орол давлат) томонидан АҚШнинг интернет-қимор ўйинларини тақиқлашига қарши низо қўзғатган. Шунингдек АҚШ – ички кийимлар (1997 йил), Коста-Риканинг АҚШ томонидан ушбу давлатдан тўқимачилик маҳсулотларини импорт қилишни чеклаш чораларидан шикоят қилган низоларни келтириш мумкин. Download 409.76 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling