Жараёнининг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади
Download 376.81 Kb. Pdf ko'rish
|
Педагогик амалиёт кундалиги 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- КУНДАЛИК - ҲИСОБОТ
- ПЕДАГОГИК АМАЛИЁТГА ОИД КЎРСАТМАЛАР
1 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ ______________________________________________________________ факультети _______________________________________________________________ кафедраси ПЕДАГОГИК АМАЛИЁТДАН КУНДАЛИК - ҲИСОБОТ _________________________________________________________ (талабанинг фамилияси, исми, отасининг исми) _______________________________________________ йўналиши ________ курс ___________________ бўлим ____________ гуруҳи талабаси 2 ПЕДАГОГИК АМАЛИЁТГА ОИД КЎРСАТМАЛАР 1. Педагогик амалиёт юқори малакали мутахассис – ўрта маҳсус ва умумий ўрта таълим ўқитувчиларини тайёрлашга оид ўқув жараёнининг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади. 2. Педагогик амалиётнинг асосий вазифаси олий таълим тизимида дарс жараёнида олинган назарий билимларни амалиётда мустаҳкамлаш ҳамда талабаларда педагогик маҳорат ва амалий кўникмаларни ҳосил қилишдан иборат. 3. Талаба педагогик амалиёт олдидан факультет томонидан бириктирилган раҳбардан амалиёт режаси ва кундалигини олади, ўтиладиган дарс машғулотлари мавзулари ва бажариладиган ишлар мазмуни билан танишади. Тавсия этилган адабиётлар ва қўлланмаларни ўрганади ҳамда тегишли маслаҳатлар олади. 4. Талаба амалиёт даврида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиши лозим: - амалиёт дастурида кўзда тутилган топшириқларни тўла бажариши; - амалиёт жойи (касб-ҳунар колежлари, лицейлар, умумий ўрта таълим мактаблари ва бошқалар) ички тартиб қоидаларига ҳамда дириктор, директор муовинлари, бўлим бошлиқлари топшириқларига, шунингдек ўқитувчилар, услубиятчилар ва амалиёт раҳбари кўрсатмаларини бажариши; - ўқув хоналари ва лабораторияларга рўҳсатсиз кирмаслиги, ўқув дастгоҳларига тегмаслиги ҳамда атроф муҳит санитария қоиларига риоя қилиши; - амалиётга юборилган муассасанинг ўқув-тарбиявий ҳужжатлари (умумий ўқув режа, бўлим мудири ҳамда синф раҳбарининг режалари, ўқитувчининг иш режаси, ички тартиб қоидалар ва кун тартиби)ни ўрганиши; - мутахассислиги (йўналиши) доирасидан келиб чиққан ҳолда 5 тадан 10 тагача синов дарси ўтказиши; - ўқитувчилар ва амалиётчи талабалар дарсига кириши ва дарсларни таҳлил қилиши; 3 - синфдан ташқари ишлар (дафтар ва кундалик дафтарларни текшириш)ни олиб бориши, ўқувчилар билан машғулот ўтказиши, фан ойликлари ва ота-оналар мажлисларида иштирок этиши, деворий газеталар чиқаришда ҳамда маъданий-оммавий тадбирларида фаол иштирок этиши; - амалиёт кундалигини пухта юритиб бориши; - амалиёт даврида олиб бориладиган ишларнинг барчаси талаб даражасида амалга оширилиши ва ўқув-тарбиявий ишларнинг тақвим мавзу режасида ўз аксини топиши; - талаба амалиёт тугагач уч кун муддат ичида кафедра томонидан бириктирилган амалиёт раҳбарига педагогик амалиётга оид кундалик ҳисоботини таълим муассаса (мактаб, коллеж, АЛ) томонидан бириктирилган ўқитувчи тавсияномаси билан биргаликда топшириши. 5. Юқоридагиларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар ҳам топширилади: - бир ўқувчи ва бутун синф (гуруҳ)га нисбатан кенгайтирилган психологик-педагогик тавсифнома; - синф (гуруҳ) билан ишлашга оид дарслар режаси; - иккита синф (гуруҳ) дарсининг қисқача мазмунлари ва ота- оналар билан ўтказилган учрашувларнинг қисқача мазмуни; - услубиятчи (ўқитувчи)нинг бошқа кўрсатмалари. 6. Амалиёт режасини бажармаган ёки таълим муассасаси ҳодимларида салбий фикр уйғотган шу билан бирга амалиётдан қониқарсиз баҳо олган талабалар университет ректори буйруғи асосида таътил вақтида иккинчи марта қайта амалиёт ўташга юборилиши ёки талабалар сафидан четлаштирилиши мумкин. 7. Таълим муассасаси ички тартиб қоидаларини бузган талаба- амалиётчи ҳақида муассаса директори томонидан университет ректорига маълум қилинади ва у талабанинг университет талабалар сафида қолиш ёки қолмаслиги кўриб чиқилади. 4 Download 376.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling