Жавоб: Космонавт, астронавт
Савол 281 Блиц савол мавзу -КВА- (бунда –КВА- сўз бирикмаси ёки саволда, ёки жавобда албатта бўлади)
1. Денгизчилар нептун байрамини айнан шу ҳолларда нишонлашади?
Жавоб:-Экваторни кесиб ўтганда
2. Маълум бир чегара билан ажратилган сув ҳудуди?
Жавоб:-Акватория
3. Қиличбозлик спорт турида Дисквалификация учун айнан шу рангдаги карточка кўрсатилади. Қайси рангдаги?
Жавоб:- Қора карточка
Савол 282 Штутгартда ноодатий антиқа дарслик чоп этилди. Бу дарсликни ўқиш вақтида ўқувчилар ўзларини ўқитувчи ўрнига қўйиб кўришлари ва ҳатто дарслик чоп этувчиларга баҳо қўйишлари ҳам мумкин. Сиз менга 1 дақиқадан кейин, ушбу дарсликнинг бошқаларидан фарқли жихатиниайтинг.
Жавоб: Бу дарслик атайин хатолар билан чоп этилган.
Савол 283 2002 йил Ўзбекистонда қарияларни қадрлаш йили деб эълон қилинди. Қарияларни ҳурмат қилган халқнинг иши доим бароридан келади. Уларнинг дуоларига қаранг, «Тупроқ олсанг, олтин бўлсин», «Ўғил-қизинг бахтига соғ-саломат бўлиб, тўрт мучанг соғ бўлсин» деган дуоларини эшитиб қоламиз. Хўш ҳурматли билимдонлар кўпни кўрган қарияларимиз, тўрт мучанг соғ бўлсин деганда қандай тана аъзоларни назарда тутишган?
Жавоб: Қарияларимиз «тўрт мучанг соғ бўлсин» - деганда қуйидаги тўрт нарсани назарда тутишган: ичинг соғ бўлсин, ташинг соғ бўлсин, эс-ҳушинг соғ бўлсин, имонинг соғ бўлсин.
Савол 284 Ўткир Ҳошимовнинг «Дафтар ҳошиясидаги битиклар» ида шундай ёзилган: «Иккита энг олис акам синовидан ўтган асар ҳақиқий асардир. Биринчиси табиийки, китобхон. Иккинчиси нима?
Жавоб: Вақт.
Савол 285 Геродот тухмат ҳақида шундай дейди: тухматга қолган киши икки марта қийналади. Биринчиси тухмат қилишгани учун. Иккинчиси...... иккинчисини сизлар топинглар.
Жавоб: бу тухматга кимдир ишонгани учун
Савол 286 Илм фан ва ҳаёт журналининг ёзишича ёмғир чувалчангларининг ёмғир ёғгандан кейин ер юзасига чиқишига сабаб сув уларга нафас олишга халақит бериши эмас, балки ерга урилаётган томчилар ҳосил қиладиган шовқиндир. Хўш бу шовқиндан улар нимага чўчийди?
Do'stlaringiz bilan baham: |