Javoblar савол. Психиатрия нима?


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/108
Sana13.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1355442
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   108
 
 
Амалий куникма 
 
ДЕПРЕССИЯДА ЁРДАМ БЕРИШ 
Кераклижихозлар: стул ѐки кресло. 
Бажариш алгоритми:
1. Ҳамшира алоҳида хонада беморга қулай вазиятни эагаллашга ѐрдам бериб, 
бемор билан суҳбатлашиш қуйидаги тартибда олиб борилади: 
-беморга у жиддий касал эмаслигини тушунтирилади; 
-беморларга муоммо фақат уларнинг ҳаѐлида эмаслигини тушунтирилади; 
-дори билан даволаш зарурлигини тушунтиринг. 
2. Уларга яқин дўст бўлишга ва ички дунѐсига киришга ҳаракат қилинади. 
3. Уларгахушмуомалавамеҳрибонбўлади. 
4. Беморларнинг атрофидаги яқинларига беморнинг бу ҳолати касаллик белгиси ва 
бемор дангаса эмаслиги тушунтирилади.
5. Беморларни меҳнат ва саньат терапиясини қўллаб чалғитишга ҳаракат қилинади. 
1. ҚОН КЕТИШ: 
Қон кетишни вақтинчалик тўхтатиш 
Бир қанча усуллари мавжуд: 
1. Босиб турувчи боғлам. Бу усул вена ва кичикроқ артериялардан қон оқишида уни
вақтинча тўхтатиш учун қўлланилади. Бунда стерил дока бир неча қават қилиб 
қонаѐтган соҳага қўйилади ва устидан яна стерил дока билан маҳкам ўралади. 
2. Оѐқ-қўлни бўғимидан букиш. Тақим, чов, сон, елка артерияси, чов бўғимидаги сон 
артериялари жароҳатланганда юз берадиган қон оқишини, баъзан оѐқ-қўлни максимал 
букиш ѐки боғлаб тортиб қўйиш йўли билан тўхтатиш мумкин.
3. Жароҳатда томирни босиб туриш. Сизиб чиқаѐтган қон томири босилиб, 
тўхтатилади. 


98 
4. Жароҳатни зич тампонлаш. Бунинг учун тампон олиниб, жароҳатга бирин-кетин 
ва зич қилиб бириктириш орқали қон тўхтатилади. Одатда, бу усул бурундан қон 
кетганда қўлланилади. 
5. Қонаб турган томирга қисқич қўйиш. Оѐқ-қўл, чаноқ, қорин бўшлиғида чуқур 
жойлашган томирлардан оқаѐтган қон қисқич қўйиб тўхтатилади.
6. Томир бўйлаб босиб туриш. Бу усулда айрим йирик артериялардан оқаѐтган 
қонни тўхтатишга томирга яқин жойлашган нуқталар орқали суякларга босиш йўли 
билан эришилади. 
7. Жгут боғлаш. Бу айниқса, артериал қон кетишни тўхтатишда асосий усул 
ҳисобланади. Артериал қон кетишида жгут жароҳатга нисбатан юқори томонга 
қўйилади. Жгут боғлашдан олдин терини қисиб қўймаслик учун оѐқ ѐки қўлга сочиқ, 
бинт ўралади. Жгут чўзилиб, оѐқ ѐки қўл атрофида айлантирилади. Жгут 
ўрамларининг кесишмай, балки ѐнма-ѐн жойлашишига эътибор бериш зарур. Жгут 
учлари маҳкамланади ва унинг ўрамларидан бирининг тагига ѐзилган қоғоз қистириб 
қўйилади. Жгут 2 соатдан ортиқ қўйилмаслиги керак, акс ҳолда анаэроб инфекциялар 
ривожланишига ва тўқималар ўлишига сабаб бўлиши мумкин. Артерияга қўйилган 
жгут тўғри боғланганда оѐқ ѐки қўлнинг ундан четроқдаги қисми оқаради, жгутдан 
пастда пульс йўқолади, қон оқиши тўхтайди. 
Қон кетишини узил-кесил тўхтатиш 
Механик, физик, кимѐвий ва биологик усуллари мавжуд. 
Бунда томирларушлаболинибтикилади. Ўшажойга музли халтачақўйилади, 
буусуласосан, капиллярларданқонкетгандақўлланилади. 
Электрокоагуляция – электрокоагулятор ѐрдамида қон кетиб турган майда 
томирлар коагуляция қилинади. Айрим вақтларда иссиқ физиологик эритмадан ҳам 
фойдаланилади. 
Томирларни торайтирувчи, қон ивиш тизимига таъсир қилувчи воситалар
берилади. Гемостатик воситаларни маҳаллий ва умумий қўллаш мумкин. Қон, унинг 
элементлари, плазма қуйиш ҳам яхши натижа беради. 

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling