Javoblar савол. Психиатрия нима?
савол. Аменция (аментив холат)га таъриф беринг
Download 1.43 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 13 савол.Онейроид (уйқусимон, фантастик васвасали онгнинг хиралашуви) синдром нима
12 савол. Аменция (аментив холат)га таъриф беринг.
16 Бундай холат оғир ва узок вақт давом этадиган касалликларда – юқумли касалликлар, септикопиемия, кучли захарланишлар натижасида юзага келади. Бемор атрофни, вақт ва ўз-ўзини билмай қолади. Бемор теварак-атрофдаги нарсаларни англамай қолади, нутқи, фикрлаши узук-юлук, боғланмаган (инкогеренция) холда нималарнидир шивирлайди ѐки бақиради, баъзи холларда персеверацияни кузатишимиз мумкин. Аменцияда, делирийдан фарқли ўлароқ, кўзғалиш бир хилда харакатлар билан, бемор ѐтган ўрнининг ўзида чегараланган холда ўтади. Айрим холларда мушакларнинг тортишувини, гиперкинезларни, хаттоки тутқаноқларни кўришимиз мумкин. Галлюцинациялар делирийга қараганда кам бўлади. Аментив холат делирийдан кейин ѐки мустақил учраши мумкин.Аменция холатидан чиккандан кейин беморнинг шу холатдаги кечинмалари хакидаги хотиралари сақланиб колмайди. 13 савол.Онейроид (уйқусимон, фантастик васвасали онгнинг хиралашуви) синдром нима? Онейроид жойда, вақтда ва ўз шахсини нотўлик, кўпинча икки хил тушуниш билан характерланади. Бемор гуѐ уйқусимон фантастик хаѐллар оламига тушиб қолгандай бўлади: у бошқа сайѐраларда, космик кемаларда, экзотик боғу-тоғларда юргандай сезади ўзини. Баъзилари эса денгиз урушлари, оламшумул жангохларни бошқараѐтгандай хис киладилар. Учинчилари эса эрамиздан олдинги жониворлар орасида юргандек, жаханнамга ѐки жаннатга тушиб қолгандек бўладилар. Тўртинчилари бўлса охирзамонни, киѐмат койинни кузатаѐтгандек, вулқонларнинг отилишини, миллионлаб одамларнинг ўлаѐтганини, планеталараро урушларнинг гувохи бўладилар. Бунда фантастик воқеалар бир-бири билан боғланган холда хосил бўлади. Онейроид холати хар доим сохта галлюцинациялар хосил булиши билан кечади. Онейроид холатида, делирий холитида фарқли ўларок, ўз шахсининг мўлжали хам бузилади, бемор ўзини бошқа шахсга айланиб қолганлигини ѐки фантастик кечинмаларига мос равишда шахсининг ўзгаришганлигини хис этади. Агар делирийда беморнинг юриш-туриши галлюцинациялар ва васвасаларга мос келса, онейроидда бемор харакатсиз, камхаракат ѐки бир хилда маъносиз харакат кўзғалишида бўлиши мумкин. Беморнинг мимикаси характерли: у гох хамма нарсадан воз кечгандай ғамгин, гох «сехрлаб қўйгандай кўринади. Кўзлари кўпинча юмилган ѐки ярим очиқ бўлади. Агар бемор билан гаплашиладиган бўлса, у ўзининг «тушлари» хақида гапириб бериши мумкин, айни вақтда ўз номи ва палатасининг номерни айтиши мумкин, бу икки хил фикр юритишдир. 14 савол..Эснинг кирарли-чиқарли синдроми ѐки қовоғи солинган холатни Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling