Javoblar савол. Психиатрия нима?


савол. Онг бузилишнинг нопсихотик формалари ѐки онгнинг қисман ѐ тўлиқ


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/108
Sana13.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1355442
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   108
10 савол. Онг бузилишнинг нопсихотик формалари ѐки онгнинг қисман ѐ тўлиқ 
холгача тўхташига кайси холатлар киради? 
Буларга:

Қулоқ битиш холати 

Обнобуляция 

Сомноленция 

Сопор 

Кома холатлари киради 
I. Онг бузилишнинг нопсихотик формалари. 
1. Обнобуляция (лотинча nubus – булут сўзидан) – онгнинг енгил ѐки кисман 
бузилиши. Онг бир неча дакика ѐки минут давомида худди хиралашгандай, енгил булут 
билан коплагандай булади. Бу холатда вақти-вақти билан онгнинг равшанлашувини, 
кайфиятнинг у ѐки бу томонга (эйфория ѐки кўзгалиш) ўзгаришини кўзатишимиз 
мумкин. Обнобуляцияни вақтида аниклаш жуда мухимдир, чунки у интоксикациянинг 
кучайиб бораѐтганлигини ва ахволнинг огирлашиб бораѐтганлигини курсатади. 
Захарланишларда, оғир юқумли касалликларда, бош мия жарохатларининг ўткир 
босқичларида учраши мумкин. 
2. 
Сомноленция (уйқу босиши). Бу холат анча узоқ (соатлаб, баъзи холларда 
кунлаб) давом этади. Мўлжал олиш бунда бузилмайди, қаттиқ саволлар бериб 
беморнинг диққатини оширишимиз ва саволимизга хос қисқа жавоб олишимиз мумкин. 
Кўпинча нейротроп захарланиш – кичикликдан, транквилизатор ва хоказолардан 
захарланиш асосида вужудга келади. 
3. 
Кулок битиши – анча огиррок холат. Беморлар ланж, шашти пастрок 
буладилар, ўзларига берилган саволларга дархол жавоб беролмайдилар, хотираси 
заифлашган булади. Кулоқ битиши турли даражада ифоданалади ва гипергликемия 
холатида, зотилжам касаллигида, перитонитда, нейроинфекцияларда, анемия, терлама 
касалликларида учрайди. 
4. 
Сопор (сопороз хушсизлик) еки субкоматоз холат – қулоқ битишининг юкори 
даражаси. Бунда бемор харакатсиз бўлиб қолади, оғриққа жавоб бериш, кўз 
қорачиғининг ѐруғликка реакция бериши, конъюктивал ва корнеал рефлекслардан 
ташқари, бошқа жавоб реакциялари пайдо бўла олмайди. Бу холат оғир кечган юқумли 
касалликларда, захарланишларда, оғир юрак-томир касалликларининг декомпенсация 
холатида кўзатилади. 
Кома- онгнинг батамом тўхташи. Бундай холатда беморда оғриқ рефлекслари хам, 
конъюктивал, корнеал рефлекслари хам бўлмайди. Юқорида кўрсатиб ўтилган 
холатларнинг янада оғирлашувида, шунингдек, оғир бош мия жарохатларида
кузатилади. 

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling