Javoblar савол. Психиатрия нима?
савол. Функционал галлюцинациялар нима?
Download 1.43 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6 савол.Иллюзияларга таъриф беринг.
- 7 савол.Рухий касалликларда кандай иллюзиялар фаркланади
5 савол. Функционал галлюцинациялар нима?
Функционал галлюцинациялар бирон бир сезги аъзосига бевосита таъсир вақтида юзага келади. Масалан, поезд ўтиб кетаѐтганда, крандан сув тушаѐтганда. Таъсир тугагандан кейин галлюцинация хам тухтайди. Гипногагик галлюцинациялар уйкуга кетиш вақтида, гипнопомпик галлюцинациялар эса уйкудан уйгониш вақтида пайдо булади.Галлюцинацияларни аниклаш ва уларнинг касаллик клиник манзарасидаги урнини белгилаш беморни даволашда жуда катта ахамиятга эга. Галлюцинациялар купгина рухий касалликларда – шизофренияда, кексалик психозларида, бош мия органик касалликларидаги психозларда, алкоголь ва наркотик моддалар билан захарланиш натижасидаги – интоксикацияда учрайди. 6 савол.Иллюзияларга таъриф беринг. -реал мавжуд объектни нотугри, бузук идрок этиш. Идрок этилаетган нарса, воқеа- ходисанинг мавжудлиги билан иллюзиялар галлюцинациялардан фарк килади. Худди галлюцинациялар каби, иллюзиялар хам сезги органлари буйича эшитиш, куриш, сезги, хид ва таъм билиш иллюзияларига булинади.Шуни хам айтиб утиш керакки, иллюзиялар меъерда хам учраб туради. Бунга физик (еки табиий) иллюзиялар мисол була олади: стакандаги чойга солинган кошик худди сингандек куринади, буни эса оптика конунлари билан тушунтириб бериш мумкин. 7 савол.Рухий касалликларда кандай иллюзиялар фаркланади? Рухий касалликларда аффектив, вербал ва парейдолик иллюзиялар учраб туради. А ф ф е к т и в иллюзиялар. Қўрқув , хавотир, тушкунликка тушган беморларда учрайди. Бунда осиглик турган кийим беркиниб олган котил булиб куриниши, ошхонадан эшитилаетган идиш-товоклар жаранги беморни улдириш учун тайерланаетган курол овози булиб эшитилиши мумкин. В е р б а л иллюзиялар. Атрофдаги одамлар сухбатининг маъноси бузук равишда идрок этилади. Бу иллюзиялар кучли қўрқув,вахима холатида, хар нарсага шубха билан карайдиган беморларда учрайди. Бунда беморлар атрофдагиларнинг уларга умуман тегишли булмаган сухбатларида уларга карши фитна,гийбатларни эшитишлари мумкин. П а р е й д о л и к иллюзиялар аффектнинг туб узгаришларисиз, рухий фаолият товушининг пасайиши холатларида учрайди. Мазмуни буйича фантастик ва образлидир. Девордаги, гиламдаги накшлар, девор ериклари беморлар кузига гаройиб куркинчли мавжудотлар, бахайбат бинолар булиб куриниши мумкин. Илюзиялар турли рухий касалликларда, купинча интоксикация психозларида учрайди. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling