Javoblar савол. Психиатрия нима?


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/108
Sana13.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1355442
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   108
8 савол.Онг бу нима? 
– объектив борликни, воқеликни акс эттиришнинг юқори даражаси бўлиб, у шахснинг 
теварак атрофдаги нарсаларни, хозирги ва утмиш даврини яхши билиши, карорлар 
кабул килиш ва вазиятга караб ўз хатти-харакатини бошқариш кобилияти билан намоѐн 
булади. Онг – бош миянинг жуда хам мураккаб бирлаштирувчи фаолиятики, у вақтда, 
жойда, атрофдаги шахсларда хамдм ўзининг шахсида мўлжалини олиш ва актив 
фаолиятга тайѐр туриш демакдир. Онг – жамият мехнат фаолияти натижасида пайдо 
булган объектив мавжуд реалликни инсон миясида акс этилишининг олий туридир. 
Онг рухий жараѐннинг хамма томонлари билан чамбарчас богланган. Онг 
функциясининг амалга оширилиши бош миянинг оптимал кўзгалишини талаб этади. 
Онг ўзгаришларининг хар кандай турида бош мияда албатта физиологик жараѐнларнинг 
бузилиши булади.Шундай килиб, онг бузилиши умумий мия реакцияси хисобланади, бу 
бузилишнинг турлари ўртасидаги тафовут эса тормозланиш жараѐниниг бир хилда 
таркалмаслиги ва кучи, шунингдек, патологик ўчоқнинг маълум даражадаги жойлашуви 
билан хам фарк килади. Беморларда онг бузилишнинг учраши бу хасталикнинг ва 
патологик жараѐннинг ўткирлигини, оғирлигини ва интенсивлигини кўрсатади.
9 савол.Онг бузилишининг аломатлари борки, улар онг бузилишининг барча 
турларига хосдир, улар кайсилар? 
1) Атроф мухитдан, ташки оламдан махрумлик. Бунда атрофдаги барча нарсалар аник 
идрок этилмайди ѐки батамом идрок этишнинг иложи булмайди. Баъзи холларда реал 
воқеалликнинг акси богланмаган, ўзик-юлук, кичик булаклар холида учраши мумкин. 
2) Вақтда, жойда, атрофдаги шахсларда, ўз шахсида мўлжалини у ѐки бу даражада 
ололмаслиги. 
3) Фикрлашнинг бузилиши. Фикрлар узуқ-юлук, богланмаган ѐки жуда хам суст 
булиши мумкин. Инкогеренция учраши мумкин. 


14 
4) Атрофда булаѐтган воқеаларни эслаш кийинлашади. Эс-хушнинг кирарли-чикарли 
холатини кисман эслайди ѐки умуман эслай олмайди. Кисман ѐки тулик амнезия 
булади. 

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling