Javoblar савол. Психиатрия нима?


 Савол. Тиббий ҳамширанинг инсулинотерапия ўтказиш вақтидаги


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/108
Sana13.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1355442
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   108
12 Савол. Тиббий ҳамширанинг инсулинотерапия ўтказиш вақтидаги 
вазифалари 
Инсулинотерапия асосан шизофренияли беморларга тайинланади. Аввалига 
беморларнинг соматик ҳолати батафсил текширилади. Сил касаллиги, юрак-қон томир 
ва буйрак, жигар касалликлари, эндокрин касалликлар қарши кўрсатма ҳисобланади. 
Даволаш шу муолажа учун махсус ажратилган хонада ўтказилади ва шифокор ҳамда 
ҳамшира томонидан ўтказилади. Инсулин инекциялари эрталаб, оч қоринга 
ўтказилади. Биринчи инексия 4ЕД инсулиндан бошланади. Кейин ҳар куни 4-8 ЕДдан 
кўпайтириб борилади. Инсулин юборилгандан сўнг беморларда гипогликемия 
ривожланади, унинг чуқурлиги киритилган инсулиннинг миқдорига боғлиқ. 
Даволашнинг бошианғич босқичларида кичик миқдордаги инсулин юборилганидан 
сўнг беморларда ҳолсизлик, бўшашганлик ҳолати юзага келади. Беморларда очлик ва 
чанқоқ ҳисси пайдо бўлади. Дори миқдори ошиб борилиши билан бу симптоматикага 


31 
онгнинг карахтлиги ҳолати қўшилади. Даволашнинг иккинчи босқичида 
киритилаѐтган инсулин миқдори ўсиб бориши билан, онгнингйўқолиши даражаси 
ўсиб боради: карахтлик ҳолати сопорга ўтади. Бу ҳолатда бемор билан мулоқот ўм 
атиш мумкин эмас. Пай рефлекслари йўқолади, патологик рефлекслар пайдо боиади
беморлар оғриқ қўзғатувчиларига жавоб бермайдилар, шу билан бирга, психомотор 
қўзғалиш юзага келиши мумкинлиги сабабли, бемор фиксация қилиниши керак. 
Даволашнинг учинчи босқичида инсулин миқдорини кундалик ортиб бориши билан 
беморларда, сопор ва кома ўртасидаги оралиқ ҳолат ривожланади: мулоқот йўқолади, 
пай ва тери, шунингдек, патологик рефлекслар чақирилмайди, фақат қорачиқларнинг 
ѐруғликка заиф реакцияси сақланиб қолади. Етарли миқдордаги коматоз ҳолатларга 
эришилгандан сўнг, инсулин миқдорлари ҳар куни 10—14ЕД дан тортиб, бутунлай 
бекор қилингунгача камайтирилади. Инсулинотерапияга тайѐрлаш даврида ва уни 
ўтказишда беморнинг соматик ва руҳий ҳолатини, айниқса, батафсил назорат қилиш 
керак боиади. Соматик ҳолат назорат қилинаѐтганда юқумли касалликлар ѐки 
яллиғланиш жараѐнлари ривожланишини билдирувчи белгиларга алоҳида аҳамият 
қаратиш зарур, чунки улар инсулинотерапия ўтказилишига вақтинчалик қарши 
кўрсатма бўладилар. Беморларнинг шикоятларига диққат билан муносабатда бўлиш, 
тана ҳароратини мунтазам ўлчаш ва тери қопламаларини кўриб чиқиш ўз вақтида 
аниқлаш учун муҳим. Инсулинотерапия курси давомида даволаш бошланишидан 
аввал ва ма‘лум оралиқ муддатларда кондаги қанд миқдорини текшириш ўтказилади. 
Тиббиѐт ҳамшираси бу муолажалании аниқ ва ўз вақтида бажарилишини назорат 
қилиши лозим. Беморнинг кийимлари ва чойшабларини м унтазам тарзда 
алмаштириш, беморлар томонидан санитар-гигиена қоидаларига амал қилиниши 
ҳақида, албатта, қайғуриш зарур бўлади. Тиббиѐт ҳамшираси бемор веналарининг 
жойлашувини олдиндан ўрганиб чиқиши, улардан гипогликемикҳолатларни бартараф 
этишда вена ичига глюкоза эритмаларини қуйиш учун фойдаланишга имкон беради. 
Инсулинотерапия сеанси вақтида ҳамшира диққат билан гипогликемия ривожланиши 
динамикасини назорат қилиши ва унинг белгилари пайдо бўлишини (вегетатив 
реаксиялар, карахтлик) қайд этиши лозим. Гипогликемик ҳолат чуқурлашуви 
шифокорнинг бемор ѐнида доим боиишини талаб қилади. Гипогликемик ҳолатни 
бартараф этилиши шифокорнинг кўрсатмасига биноан инсулинотерапияга жавобгар б 
ўлг ан ҳамшира том онидан ўтказилади. Беморлар ги погликемик ҳолатдан чиққанда, 
қандли шарбатни исте‘мол қилганидан ва овқатланганидан сўнг, ўз хоналарига 
ўтказилади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling