Javoblar савол. Психиатрия нима?


савол эпилептик хуруж гурухларини айтинг


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/108
Sana13.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1355442
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   108
10 савол эпилептик хуруж гурухларини айтинг. 


46 
эпилептик хуружлар 2 катта гуруҳга ажратилади: 1. Парциал (локал, фокал) эпилепсия. 
2. Тарқалган эпилепсия. Эпилептоген ўчоқда пайдо бўлган кучли қўзғалишлар бир 
жойда сақланиб қолса, парциал (локал, фокал) эпилептик хуружлар ривожланади. Агар 
ушбу қўзғалишлар пўстлоқнинг барча соҳаларига тарқалса, тарқалган эпилептик 
хуружлар ривожланади. 
11 савол. Парциал (ФОКАЛ) хуружлар кандай хуружлар хисобланади? 
Бош мия катта ярим шарларида пайдо бўлган локал эпилептоген ўчоқлар сабабли 
ривожланган эпилептик хуружлар парциал эпилептик хуружлар деб айтилади. 
Парциал хуружларда бош мия катта ярим шарлари пўстлоғида патологик ўчоқ ҳар 
доим аниқланади. Парциал хуружлар бош миянинг локал зарарланишлари сабабли 
юзага келганлиги учун у локал (фокал) эпилептик хуружлар деб ҳам аталади. Фокал 
эпилептик хуружлар барча эпилептик хуружларнинг деярли 60% ни ташкил қилади. 
Фокал хуруж турлари 1. Оддий фокал хуружлар – ҳуши сақланган ҳолда намоѐн 
бўлувчи фокал хуружлар. 2. Мураккаб фокал хуружлар – ҳушнинг йўқолиши билан 
намоѐн бўлувчи фокал хуружлар. 3. Иккиламчи-тарқалган хуружлар – оддий ѐки 
мураккаб фокал хуружлар билан бошланиб тарқалган хуружларга ўтиб кетувчи 
ҳолатлар. 
12 савол. Кандай хуружлар тарқалган эпилептик хуружлар дейилади
Ҳушнинг йўқолиши билан намоѐн бўлувчи ҳар қандай тутқаноқли ва тутқаноқсиз 
хуружлар тарқалган эпилептик хуружлар дейилади. Буларга турли хил абсанслар, 
тарқалган тоник-клоник ѐки алоҳида клоник ва тоник, атоник (астатик) ва миоклоник 
хуружлар киради. «Тарқалган эпилепсия» ташхиси фақат бемор ҳушини йўқотган 
тақдирда қўйилади. Агар тутқаноқ хуружлари тананинг тўла ярмини эгаллаган бўлса-
ю, бироқ беморнинг ҳуши сақланиб қолган бўлса, бу тарқалган эпилепсия эмас, балки 
фокал эпилепсиядир. Ҳушнинг йўқолиши тарқалган эпилепсия ташхисини қўйиш учун 
асосий мезон ҳисобланади. Тарқалган эпилепсияда ЭЭГда эпилептик фаоллик иккала 
ярим шарга ҳам тарқалади, яъни эпилептик тўлқинлар билатерал-синхрон кўринишда 
намоѐн бўлади. Демак, «тарқалган» сўзи тутқаноқ хуружларининг бутун танага 
тарқалганлигини эмас, балки эпилептик фаолликнинг иккала ярим шарга 
тарқалганлигини англатади. Шу боис тутқаноқ хуружларисиз намоѐн бўлувчи 
абсанслар ҳам тарқалган эпилепсия гуруҳига киради. Тарқалган эпилепсия барча 
эпилепсияларнинг деярли 40% ни ташкил қилади. 

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling