Javoblar савол. Психиатрия нима?
савол Васваса гоялар нима?
Download 1.43 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 20 савол Амнезиянинг қандай турларини биласиз
- 1.РУҲИЙ БЕМОРЛАРНИ КУЗАТИШ
19 савол Васваса гоялар нима?
— касаллик натижасида вужудга келувчи хак,ик,атдан йирок, хаѐллар, нотугри уйлаш ва хулоса чикариш холати хисобланиб, уларни тугрилаб ва ишонтириб булмайди. Васвасада атроф-мухитга бахо бериш бузилади, лекин буни беморга тушунтириб булмайди. Бемор хакикатга мос келмайдиган фикр, хулосаларни мутлок тугри, деб билади ва уларда васваса хаѐлларга танкид йУк булиб, узларини рухий соглом одам деб Хисоблашади. 20 савол Амнезиянинг қандай турларини биласиз? Амнезия-хотирада сакланиш и керак булган ходисаларнинг эсдан чикиб колиши натижасида беморларнинг онгида ―ок, доглар‖ (бушликлар) пайдо булади. Улар асосий хусусиятларига караб ретроград, антероград, антероретроград, фиксацион, прогрессив, кечиккан, тула ва чекланган турларга булинади. Амалий куникма 1.РУҲИЙ БЕМОРЛАРНИ КУЗАТИШ Керакли жихозлар: Алоҳида хона ва кресло ѐки стул, тонометр, секундомер, кузатув варағи. Бажариш алгоритми: 1. Беморнинг бошқа беморлар билан муносабати ва мулоқати кузатилади. 2. Беморнинг ўз-ўзини парвариш қилиши кузатилади. 3. Овқат ейиши кузатилади. 4. Сайлга чиқиши кузатилади. 5. Ҳожатга борганидакузатилади. 6. Ювинаѐтганидакузатилади. 7. Нима билан шуғулланаѐтганлиги кузатилади. 8. Ухлаѐтгани кузатилади. 9. Дорини ичиши кузатилади. 10. Бемор яқини билан мулоқотга тушганлигик узатилади. 11. Мустақиллик даражаси кузатилади. 12. Эмоционал ҳолати кузатилади. 2.Психомотор қўзғалган беморлар парвариши Қўзғалган беморларга катта эътибор бериш лозим. Қўзғалган шизофренияда учраши мумкин (кататоник ва гебефреник қўзғалган), маниакално-депрессив психозда, турли этиологияли делириоз ва аментив ҳолатларда. Агар бемор қаттиқ безовталаниш ва қўзғалиш ҳолатига туша бошласа, авваламбор, парваришловчи ходимлар тинчликни ва ўзини назорат қила олишни сақлашлари лозим. Беморни юмшоқ овутишга, фикрларини бошқа тарафга йўналтиришга ҳаракат қилиш керак. Баъзиларда, беморга ѐрдам бериши мумкин бўлган, умуман безовта қилмаслик керак. Бунда, бемор ўзига ва атрофдагиларга зиѐн етказмаслигига қараб туриш керак. Агар бемор қаттиқ қўзғалиб кетса (масалан эшикка ва деразага қараб интилмоқда, атрофдагиларга ҳужум қиляпти), шифокор тавсиясига кўра ҳамширалар уни ѐтоғида ушлаб туришади. Одатда, бемор ѐтоғида то дорилар қилинмагунча ушлаб турилади. Ҳамшира нафақат қўзғалган беморнинг ѐтоқда ушлаб туриш усулларини билиши лозим, балки улами фаррошларга кўрсата олиши ва керак боис, уларни бошқара олиши керак. Беморнинг қўзғалиши кучлилига қараб, уни ѐтоғида ушлаб туриш учун 1-2 фаррош керак бўлади, баъзан бунинг учун 3-4, 5 фаррош керак бўлади. Бемор қаттиқ қўзғалганда, у ѐтоққа орқаси билан ѐтқизилади, оѐқлари ва қоилари тўғри бўлиши керак. Ётоқнинг иккала тарафидан иккитадан фаррош туриб олади. Иккитаси қоиини, елка ва кафтини, иккитаси сони билан болдирини маҳкам ушлаб туради. Фаррошлардан бири оѐқларини, бошқаси еса қўлларини — чап қўлини ўнг қўл устига қўйиб қовуштириб 44 ушлаб туради. Агар бемор қўзғалиш вақтида калласи билан уриш ѐки тишлашга ҳаракат қилса, яна бир одам унинг калласини ушлаши лозим. Бунинг учун фаррош ѐтоқнинг бош тарафига туриб олиб, пешонасини сочиқ билан ўраб, калласини ѐстиққа босиб туради. Ушлаб туриш вақтида беморга оғриқ етказиб бўлмайди, шунинг учун уни ушлаганда чойшаб ѐки кўрпа билан ушлаш керак. Беморнинг қорнига ѐки кўкрагига босиш мумкин эмас, чунки қовурғалари синиб, қаттиқ оғриши мумкин. Агарда қаттиқ қўзғалган бемор бирон-бир нарса билан дағдаға қилиб ўзига яқин йўлатмаса, уни ѐнига адѐлни очиқ ҳолда кўтариб олиб, яқинлашиб келиб, тезда ѐпиб олиш керак. Бундан сўнг дарров ѐтоққа ѐтқизиб, юқорида айтиб ўтилган усул билан ушлаб туриш керак. Қўзғалган беморни бир хонадан бошқа хонага ўтказаѐтганда ҳам уни тўғри ушлаб туриш лозим. Бу учун қўзғалишнинг кучлилигига ва бемоминг кучига қараб бир нечта усул мавжуд. Агар беморни битта фаррош олиб бораѐтган бўлса, у бемор ѐнига орқа тарафидан келиб қўлларини хочма-хоч қилиб ѐнида кетиши лозим. Бемор қаршилик кўрсатиши мумкин: чиқиб кетмоқчи бўлади, калласи билан урмоқчи бўлади. Бу нарсаларнинг олдини олиш мақсадида чалиштирилган қўлларни кўтариш керак, бу билан елка ва калла ҳаракатлари чегараланади. Қўзғалиш юқори даражада бўлганда беморни иккита фаррош олиб боради. Бу ҳолда ҳар бир фаррош беморнинг кафти ва елкасидан (тирсак бўйинидан юқорироқ), қўлларидан ушлаб ѐн томонга тортади. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling