Javoblar савол. Психиатрия нима?


савол.Онгнинг делириоз ѐки делириоз-онейрик аломатларини бош мия


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/108
Sana13.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1355442
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   108
6 савол.Онгнинг делириоз ѐки делириоз-онейрик аломатларини бош мия 
жароҳатларида айтиб беринг. 
Беморлар атрофдагиларни танимайдилар, макон ва замонда мулжални тугри 
олмайдилар, уз хатти-харакатларини назорат эта олмайдилар. Бу бузилишларни 
хамиша делирийга ѐки аменцияга таълукли дейиш тугри булмайди, айни бир вактнинг 
ўзида иккала синдромнинг хам белгилари куринади, чунки беморларда мулжал 
килишнинг бузилишидан ташкари, галлюцинациялар, купинча куриш 
галлюцинациялари, валима, кўркиш пайдо булади, харакат қўзгалиши ривожланади. 
Галлюцинатор кечинмаларнинг мазмуни аксари беморга энг якин булган мавзуда: 
жанг майдони, касбга алокадар булган вокеаларга ва бошкаларга дахлдор булади. 
Делириоз холатлар 2—3 кун давом этади, бирок шикастлангандан сунг делирийнинг 
чўзилиб кетиш хам ҳодисалари ҳам маълум (2 хафтагача). Баъзи ҳолларда 
шикастланишдан келиб чикадиган уткир психоз эс-хушнинг узига хос кирарли-
чикарли булиш аломатлари билан тавсифланади. Касаллик манзарасида жойда ва 
шахсларда мулжал килишнинг бузилиши, баъзан ҳужум ѐки химоя туридаги кўркув ва 
бекордан-бекорга ваўимага тушиш билан харакат қўзгалишлари биринчи ўринга 
чикади. Баъзан эс-хушнинг кирарли-чикарли булиш холати купинча бирор билинарли 
рухий бузилишларсиз шикастланиш натижасидаги шокдан чиккан беморларда пайдо 
булади. Бунга имкон яратувчи катор шароитлар, хусусан беморни транспортда бошка 
даволаш масканига олиб бориш ѐрдам беради. Мана шунинг учун хам бош 
скелетининг очик ва ѐпик шикастланишларида, агар шароит имкон берса, беморларни 
хеч булмаса 2—3 хафта мобайнида бир жойда олиб туриш керак. Бундан ташкари, 


69 
ofhp довдираш холатлари, айникса узига хос апатик ступор кузатилади. Беморлар 
бунда харакатсиз буладилар, уларнинг мушаклари бушашган, нигохлари бепарво 
булади ва бирон нарсага тикилиб карамайдилар. Беморлар билан сухбат курганда 
берилаѐтган саволларнинг улар онгига етиб бормаѐтгани, берилаѐтган 
маслахатларнинг кулогига кирмаѐтгани, уларда макон ва вактда мулжал килишнинг 
кескин бузилганини билиб олса булади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling